RU

Последние новости

10:50Мареска: "Челси"да АПЛнинг энг кучли таркибларидан бирига эга"  0 10:23Слот: "Салоҳнинг ўйинида пасайиш кутманг"  1 09:56"Арсенал" Муҳаммад Қуддусни сотиб олмочқи   1 09:28Мората Ямални Месси ҳамда Роналдуга солиштирди  3 09:00Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" "Ал Райян" билан куч синашади  16 08:31"Тоттенхэм" Сон билан шартномани 2026 йилгача узайтиради  1 08:05Флик: "У сафга қайтса, албатта, хурсанд бўламан"  4 07:44"Лацио" ўз уйида "Кальяри"ни таслим этди. Меҳмонлар ўйинни 9 футболчи бўлиб якунлашига тўғри келди  0 07:21Неймарга иккита ўйин етарли бўлди  3 01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  2 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  8 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  1 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  9

"Заковат"дан жавоби кутилаётган Про ва Биринчи лигага оид саволлар Новости

"Заковат"дан жавоби кутилаётган Про ва Биринчи лигага оид саволлар

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ОФК таснифига кўра йилнинг энг яхшилари қаторидан ўрин олаётгани кишини қувонтирган бир паллада, Про ва Биринчи лигадаги ҳолатлар кишининг дилини хира қилади.

Бундан аввал Про Лигада ўйинлар ўртасидаги танаффусларнинг жуда катталиги борасида мураббийлардан кўплаб эътироз эшитгандик.

Ташкилий қўмитанинг қарори билан "Янгиер" жамоаси Про Лигадан бадарға қилинди. Уларнинг жойларига биринчи лигада дастлабки икки ўринни қўлга киритмаган клублардан "Юниред" ва "Андижон-SGS" клубларини юқори лигага олиб чиқишди. Якунда нима бўлди, улардан бири тотализатор билан қўлга тушган бўлса, иккинчи сўнгги турларда ўтказаётган кулгили голлари билан бизни кулишга мажбур қилди. "Индама, жим", - деб шунга айтишса керак.

Қўқон ўзаро ўйинларга кўра "Машъал"дан устун. Шунинг учун муддатидан аввал учинчи ўринни банд қилиб бўлди. Демакки, мусобақанинг бронза медали эгаси сифатида плей-оффда 9 ноябрь куни 4 ва 5-ўрин ғолибларига қарши Тошкентда баҳс олиб боради. Шундан кейин 1 декабрь куни бўлиб ўтадиган Суперлиганинг 26-тур учрашувини интиқлик билан кутади. Табиийки, 1 декабрда тур бўлса, бир кун ўтиб плей офф ўйини бўлмайди. Суперлига вакили учун камида 4-5 кеча керак бўлади. 6 декабрь куни плей-офф ўйин баҳсида, сўнгги расмий ўйинидан 26 кун ўтиб Про Лига саралашида ғалаба қозонган жамоа Суперлига вакилига қарши майдонга чиқади. Ундан аввал эса лигадаги жамоаларнинг сони тоқлиги туфайли, қўқонликлар 14 кунлик мажбурий дамни олиб бўлган. 9 октябрдан кейинги учрашувини 25 октябрь куни клуб "Ғиждувон"га қарши ўтказди. 

Билимдонлар учун савол, 26 кун давомида ўртоқлик учрашувлари учун ҳам рақиб топа олмаслик эҳтимоли жуда юқори бўлган Про Лига вакили қандай қилиб ўйин формасини ушлаб туради? Албатта бунинг жавобини "Заковат" интеллектуал кўрсатувидан кутиб қоламиз. Эсингизда бўлса, мавсум давомида "Локомотив" жамоаси билан боғлиқ ҳам шундай ҳолат кузатилганди. Ўшанда "темирйўлчилар" деярли 50 кун ўйин амалиётисиз қолган эди. 

Энди Про Лигадан анча абгор Биринчи лигага тушамиз

Ўзбекистоннинг географик ҳудуди жуда узун шаклда. Шунинг учун водий жамоаларинг воҳа томонларга, у ердагиларни довон ошиб Наманган-у, Андижон ва Отабекнинг Марғилонигача етиб бориш молиявий томондан жуда катта харажат. Суперлига клубларида пул билан муаммо бўлаётган паллада, Биринчи лига вакилларининг муаммосини айтмасангиз ҳам бўлаверади. Бу йил водий томондан бор йўғи 2 жамоа қуйи лигада қатнашди. 8 та Тошкент ва Тошкент вилояти, 7 та Сирдарё ва ундан Қорақалпоғистон Республикасигача бўлган клублар. Бундан кўриниб турибдики, "Цементчи" ва "Шаҳрихончи" жамоаларининг ўзаро ўйинларидан бошқа барча баҳслар 300 ва 1400 км оралиқ масофасида бўлиб ўтди.

Молиявий имконияти камлиги туфайли қолдирилган ўйинларни кўринг. Барчаси А ва Б ҳудуд вакиллари ўртасида. Водийнинг "Шаҳрихончи"си Қашқадарёга бориб қайтиш учун пул топа олмаган бўлса, Андижон вилоятига Бухоро ва Сурхондарё жамоалари келишни "исташмаган". "Янгийўл" эса "Нурафшон" қаторида иссиғида тўхтатиб қўйишни маъқул кўрди. 

Шаҳрихончи - Нурафшон

Насаф Фарм - Шаҳрихончи

Насаф Фарм - Янгийўл

Янгийўл - Олимпик Фарм

Бунёдкор Фарм - Янгийўл

Шаҳрихончи - Қумқўрғон

Бу каби муаммолар, ўйинлар сонининг тоқлиги, мураббийларни учрашувдан-учрашувга сифатли тарзда тайёрлана олмасликларига асосий сабаб бўляпти. Рус тилида айтганда, "недельный цикл" ишламаяпти. Бу сиз футболни ривожлантириб бўлмайди. 

Энди айрим сабабларга кўра 14-тур ўйини бўлиб ўтган санада майдонга чиқмаган жамоаларнинг, мусобақа давомидаги кейинги ўйинларидан келиб чиқиб ўртадаги танаффус вақтини кўринг. Эртанги учрашув олдидан "Пахтакор 79", "Насаф Фарм", "Олимпик Фарм", "Чиғатой", "Цементчи" ва "Бунёдкор Фарм" клублари сал кам 1 ой расмий ўйин ўйнамадилар. Бундай бўлишига сабаб уларнинг айримлари сўнгги турни ўтказиб юборган бўлсалар, айримлари кубок ўйинида гуруҳда 3 тадан рақиб бўлганлиги учун эртага майдонга чиқмайдилар.

Қолган жамоалар эса 21-22 кун давомида "дам" олдилар. Сабаби ПФЛ Биринчи лига вакилларини текшириб олди. Нима учун бу ишлар мавсум давомида қилинмади ва жамоаларга ўша пайтнинг ўзидаёқ тушунтириш ишлари олиб борилмади. Қолган жамоаларда нима айб? Нима учун бундан клублар азият чекиши керак?

"Албатта бу борада фикрларим бор. Биринчи лига формати шундай тузилганки, ўйинлар сони жуда ҳам кам ва танаффуслар жуда кўп. Бунинг сабабини билгандекман. Жамоаларнинг молиявий ҳолати кўзда тутилган. Мавсум якунига келиб жамоаларда пул қолмаслиги Биринчи лигада неча йиллардан бери рўй бериб келади. Шунинг ҳисобига ПФЛ бу форматни танлаган. Ўйлашимча, бу нотўғри. Биринчи лигада ўйин кўп бўлиши керак. Ўйинлар кўп бўлса, футболчилар формада бўлади. Танаффус эса табиийки уларнинг спорт формасига таъсир қилади",- дейди "Пахтакор-79" устози Бобир Маҳкамов. 

Биз 4 йилда 3 хил форматдаги Биринчи лигани кўрдик. 2020 йил пандемия шароитидан келиб чиқиб Шарқ ва Ғарб минтақаси, юқори олтилик ва қуйи олтилик форматида ўтказилди. Сўнгги 2021,2022 йил одатий формат уй ва сафар тизимида ўтди. Энди эса бу мавсум биринчилик кубоги ҳам қўшилди. 

Сўнгги сўз ўрнида, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ПФЛ билан ҳамкорликда тақвим ва мусобақалар тизимини камида 4-5 йил учун шакллантириб бериб кетадиган хорижий мутахассис жалб қилишини сўраб қоламиз. Чунки ўзимиз эплай олаётганимиз йўқ. ПФЛ ЎФА тақвимига қараб иш тутади. Аммо ФИФА кунлари аҳамиятсиз бўлган Про Лига учун 11та жамоани бўлиши жуда кам. Тотализатор ўйнайди деган важ ўтмайди. Шундай ҳам ўйнашяпти. Лицензиялашга келсак, ҳеч қайси жамоа идеал эмас.  Биринчи лигани аллақачон иккита ҳудудга бўлиш лозим. Шунда водийдан ҳам яна бошқа жамоалар унда иштирок этиш истаги билан чиқа бошлайдилар. Бу жиддий мавзу, бу мавзу учун баҳона топиш керак эмас, уни ечиш керак. Мавсум бошланаётганда шундай форматда ўйнаймиз, деб томдан тушгандек айтиш эмас, ҳозирдан ҳаракатни бошлаш лозим.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика