RU

Последние новости

15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  1 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  0 14:18Англия терма жамоаси собиқ сардори маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланиб ҳибсга олинди  0 13:50Абрахам "Рома"дан "Бешиктош"га ўтади  1 13:25Факт: "Бунёдкор" 4 йилдан сўнг Тошкентда "Сўғдиёна"ни ютди   2 12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  1 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  2 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  7 11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  10 10:53Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:25Котрина Кулбите: "Мақсадимиз - Осиё Кубоги"  1 09:55Нилуфар Қудратова: "Ўйин биз истагандек бўлди"  0 09:28“Ал Насср“нинг ёзги биринчи рақамли трансфер мақсади маълум  3 09:01“Барселона“ ҳимоячиси жамоани тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилди  1 08:31“Сурхон“ дарвозабони иккинчи даврани Суперлиганинг ТОП клубида бошлаши мумкин  1

Зафар Полвонов: “Миржалол Қосимов билан ишлаш орзуим эди. Бунга эришдим” Новости

Зафар Полвонов: “Миржалол Қосимов билан ишлаш орзуим эди. Бунга эришдим”

Coca Cola Cуперлигасининг сўнгги тури мухлисларга бир қатор қизиқарли ва шиддатли учрашувларни тақдим қилди.

Тошкентда ўтказилган “Бунёдкор” ва “Суғдиёна” баҳсида учинчи ўрин эгаси аниқланган бўлса, “Бухоро” ва АГМК ўртасидаги ўйин тамомила ҳаёт-мамот жангги бўлди десак муболаға бўлмайди. Боиси, мазкур беллашув кўҳна шаҳар жамоаси учун кучлилар сафида қолишга сўнгги имконият эди. Олмалиқликлар эса мавсумни муносиб якунлашни мақсад қилишганди. Биз билан суҳбатда бўлган АГМК етакчиси Зафар Полвонов юқоридаги гапларимизга қўшилган ҳолда, мавсум якуни таассуротлари билан ҳам ўртоқлашди.

- Аввало “Бухоро”га қарши кечган ўйин ҳусусида қисқача фикрларингизни билдириб ўтсангиз...

- Ушбу ўйин ҳақида кўп гапиришим мумкин. Масалан, рақибимиз қуйи лигага тушиб кетмаслик учун барча чораларни кўрди. Улар ўз майдонида яхши ва тартибли футбол намойиш этишди. Биз ҳам олтинчи ўрин учун ҳаракат қилдик. Билмадим, бундай майдонда тўп тепиш оғир бўлди деб ўйлайман. Жамоадошларимга раҳмат айтаман, охиргача кураш олиб боришди. Қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик. “Бухоро”ни Суперлигада қолгани билан табриклайман.

- АГМК учун ушбу мавсум ниҳоятда оғир ўтди. Умуман жамоанинг бу йилги мусобақалардаги иштироки ҳақида фикр билдирсангиз..

- Ҳа. Тўғри. Жуда қийин мавсумни ўтказдик. Яхши ва ёмон тарафлари ҳам бўлди. Муносиб тўп тепиш учун сўнгги лаҳзагача курашдик. АГМК тез орада шаклланган янгги жамоа саналади. Боллар билан ўзаро чиқишиб кетиш учун вақт керак эди. Шунга қарамай мухлисларимизга раҳмат айтмоқчиман. Ютган ва мағлуб бўлган учрашувларимизда доим қўллаб қувватлаб туришди.

- Биринчи даврада “Қўқон 1912”га қарши кечган баҳсда бешта гол уриб, қайсидир маънода рекорд ҳам ўрнатдингиз. Кетма-кет голлар урдингиз. Тўпурар бўлишни мақсад қилганмидингиз?

- Албатта. 2019 йил мен учун омадли келди деб ўйлайман. Чунки, Миржалол Қосимовдек мураббий билан бирга ишлаш орзуим эди. Шукурки бунга эришдим. Қайсидир пайтда уларнинг ишончларини оқлашга ҳаракат қилдим. Мен ҳужумчиман, вазифам гол уриш. Ўзимга ҳар бир ўйинда аниқ мақсад қўяман, кўпроқ тўп киритиб тўпурарлар рўйхатидан жой олишни истайман. Бунинг ортида эса катта меҳнат ётади. Ишлашдан ҳеч қачон қочмайман. Тўғриси, мураббийимиз Миржалол Қосимовдан кўп нарсалар ўргандим. Уларга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Бир ўзим ҳеч нарсага эриша олмайма, жамоадошларимсиз бирон нарса қила олмасдим. Биласизми, қанча кўп гол урса одам шунча ёшариб кетар экан.


- Жамоа мавсумни бошқаларга қараганда эртароқ бошлади. Осиё Чемпионлар лигаси ўйинлари, Ўзбекистон Суперкубогида майдонга тушди. Етарли даражада тайёргарлик кўрилмагани мавсум давомида билиндими?

- Албатта билинади. Тез фурсатда жамоани тиклаш ўзимас. Қўлимиздан келган барча ишни қилдик. Афсус, Суперлига тугаб қолди. Чунки, деярли ҳаммамиз бир биримизни тушуниб, ўрганиб қолгандик. Агар, бошидан шундай тўп тепганимизда кўпгина жамоаларга бош оғриқ бўлардик. Шунисига ҳам шукур деймиз.

- Иккинчи даврада АГМК янада ишончли ҳаракат қилди. Бу нима билан боғлиқ? Юқорида айтганингиздек вақт омилими ёки янгги қўшилган футболчилар жамоани ўзгартирдим?
- Ҳа. Тўғри айтасиз. Иккинчи даврани яхши бошладик. Танаффус пайтида Тошкентда кўпроқ машғулотлар ўтказдик, тактик-схемалар устида иш олиб бордик. Тўп билан ва тўпсиз муомала қилишни шакллантирдик. Йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қилдик. Тушунмовчилик ва муаммолар ҳар бир жамоада бўлади.

- Ўзбекистонда ҳужумчилар етишиб чиқиши бироз секинлашгандек назаримда. Асл муаммо болалар футболида бўлиши мумкин. Форвардлар билан ишлайдиган алоҳида мутахассисларни жалб этиш керакдир...

- Албатта. Жамоада ҳужумчилар билан ишлайдиган мураббий бўлиши лозим. Ўзбекистонда ҳужумчилар кам кўринмоқда. Агарда, ёш иқтидорли форвардларга эътибор қаратилмаса, бу борада муаммолар кузатилаверади. Одам ўз устида ишласа, меҳнатдан қочмаса ҳаммаси яхши бўлади. Масалан, мен Европа футболидаги футболчиларни ўйинларини кўп кузатаман. Луис Суарес, Карим Бензема, Муҳаммад Салоҳ каби юлдузларни ҳаракатини кузатиб бораман. Улардан ўрнак олишга интиламан.

- Жамоада мавсумни соврин билан якунлаш имкони мавжуд. Бунинг учун Ўзбекистон Лига кубогида “Пахтакор”ни мағлуб этиш керак бўлади. Бу ўйин кубок баҳсидан фарқли равишда бошқача ўтишини тахмин қилиш мумкинми?

- Имконият бор. Тўғри, “Пахтакор” кучли, ҳар бир чизиқда юқори савиядаги футболчилар тўп тепади. Бизда ҳам яхши тажрибали ва маҳоратли ўйинчилар бор. Насиб қилса совринни ўзимизники қиламиз.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика