"Бавария" ярим ҳимоячиси: "Месси мен учун ўрнак. У буткул бошқа даражада"
23 ноя 2025 17:55
Новости
"Бавария" ярим ҳимоячиси: "Месси мен учун ўрнак. У буткул бошқа даражада"
"Бавария" ярим ҳимоячиси Леннарт Карл ўзини "Интер Майами"нинг аргентиналик форварди Лионель Месси билан солиштиришгани ҳақида фикр билдирди.
"Месси энг юқори чўққида, мен эса ҳали узоқ йўлни босиб ўтишим керак. Месси – мен учун ўрнак. Ҳозирча ўзимни Месси билан солиштира олмайман, бу буткул бошқа даража", - дея Карл сўзларидан иқтибос келтиради Bild.
17 ёшли футболчи агарда шу йўсинда меҳнат қилишда давом этса, Мессининг даражасига ета олиши мумкинлигига ишониши ҳам қўшимча қилди. Жорий мавсум Карл 15 ўйинда 5 та гол ва 2 та голли узатма ёздириб қўйди.
"Transfermarkt" портали германияликни 20 млн еврога баҳоламоқда.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии