Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"
31 окт 22:28
Новости
Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"
- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Ажойиб ўйин гувоҳи бўлдик. Биринчи бўлимдаги ҳаракатларимиз орқали йигитларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Танаффусдан кейин иккинчи таймда қандайдир ўн дақиқа ичида иккита тўп ўтказиб юбордик. Ўйлашимча, бу руҳият билан боғлиқ. Агар имкониятим бўлганида футболчиларимиз миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим. Ўйинни янада кучайтиришни мақсад қилгандик. Афсуски, ютқазиб қўйдик. Пенальти ҳам ўз хатомиз туфайли юзага келди. Охирги голда эса дарвозабонимиз қутқариши керак эди. Рақиб ўйинчиси пенальтини маҳорат билан амалга оширди. Охиригача курашиб ҳисобни 3:3 қила олдик, аммо яна руҳият сабаб гол ўтказиб юбордик. Бугунги ғалаба билан "Шўртан" жамоасини табриклайман. Бугун кучли хоҳиш ғалаба қозонди.
- "Шўртан" турнир жадвалида охирги ўринда боряпти. Биринчи даврада жамоаларнинг ўзаро баҳси 0:0 ҳисобида якун топганди. "Шўртан" ОКМК учун ноқулай рақибми ёки муаммо ОКМКнинг ўзидами?
- Ўзи ҳаммаси ўша 0:0дан кейин бошланганди. Лекин ҳамма айб ўзимизда. "Шўртан"ни биз учун ноқулай рақиб демаган бўлардим. Футболни алдаб бўлмайди. Футболчилар ўсиши учун охиригача ўйнашлари керак. Майдонда рақиб ажратиш яхши эмас. Яна қайтариб айтаман, бугун мухлислар ажойиб ўйин гувоҳи бўлишди.
- ОКМКнинг охирги бешта ўйинида бир дуранг ва тўрт мағлубият кузатилди. Бу чарчоқ билан боғлиқми?
- Чарчоқнинг бунга сира алоқаси йўқ. Оддий вазиятларда хатоларга йўл қўйяпмиз, рақиблар эса кечирмаяпти. Агар қийин вазиятда гол ўтказиб юборсак буни жуда яхши тушунаман. Аммо оддий ҳолатдаги хатолар ҳақида нима дейиш мумкин.
- "Шўртан" иккинчи таймда бошқача ўйнади, тезкор иккита гол уриб олди. Шундан сўнг режангизда ўзгариш юзага келдими?
- 1:3 ҳисобида ортда бораётганимизда ҳам синиб қолмадик. Натижани тенглаштира олдик, аммо охирги гол стандартдан кейин киритилди. Футболчимиз тўпни чиқариб юборишга уринди, бироқ ўхшамади.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии