"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
11 ноя 15:46
Новости
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Ўзбек футболи тарихидаги ёрқин жамоалардан бири сўнгги бор 2001 йилги мавсумда чемпионат олтин медалларига эга чиққан. Шундан бери орадан 24 йил вақт ўтди. Бош соврин узоқ йиллар Тошкентда "Пахтакор", "Бунёдкор", "Локомотив" қўлида юрди. Кейин эса ўтган йили "Насаф" уни ўзиники қилди. Бу мавсумда "Нефтчи" яқин келяпти.

"2001 йил 9 ноябрь. Ўша куни “Нефтчи” аслида 20 июнь куни ўтказилиши лозим бўлган 17-турнинг қолдирилган учрашувида Тошкент вилоятининг “Дўстлик” жамоасини қабул қилди. Ғалаба Юрий Саркисян бошчилик қилаётган жамоанинг тарихда 5-бўлиб олтин медалларга эга чиқишини англатарди. Буни яхши англаган “Нефтчи” дастлабки дақиқалардан олдинга ташланди. Стадионни тўлдириб ўтирган ишқибозлар Умид Исоқов ва Мансур Саидов меҳмонлар дарвозасини ишғол қилганда ажойиб хурсандчилик билан голларни нишонлашганди. Айниқса, ўйиннинг охирги дақиқаларида яқинлашиб келаётган чемпионликни нишонлаш эсда қоларли бўлган. Охир-оқибат учрашув 2:0 ҳисобида фарғоналиклар муваффақияти билан тугади. Стадион эса том маънода “портлади”. Ғалаба, чемпионлик шаҳар кўчаларида байрам қилинганди",- дея эслайди ҳамкасбимиз Беҳзод Назаров.

Ўша йили жамоа таркибида Тимур Кападзе, Мансур Саидов порлаб чиққан. Тажрибали номлардан ака-ука Дўрмоновлар, Сергей Ни, дарвозада Георги Забиров асосий ишни бажарган. Қизиғи биз ярим ҳимоячи сифатида таниган Кападзе Саркисян қўл остида ҳужумда ҳаракат қилган, ўша йили Суперлигада 8 та ўйинда 2 та гол урган. Кейинги мавсумда эса "Пахтакор"га йўл олган. Акмал Холматов, Умид Исоқов, Валентин Поддубни, Александр Писаревлар ҳам ғалабаларга муносиб ҳисса қўшган.
“НЕФТЧИ”-2001
Футболчи | Туғ.сана | Ўйин | Гол |
Абдумажид Тоиров | 05.08.1974 | 33 | 4 |
Акмал Холматов | 04.04.1976 | 33 | 7 |
Умид Исоқов | 22.12.1978 | 32 | 28 |
Станислав Кудряшов | 20.08.1975 | 32 | - |
Сергей Ни | 03.08.1975 | 32 | 15 |
Владимир Радкевич | 31.03.1976 | 32 | 5 |
Анвар Бердиев | 11.05.1978 | 31 | 14 |
Георгий Забиров | 01.06.1974 | 31 | -24 |
Рустам Дўрмонов | 28.01.1969 | 26 | 7 |
Отабек Шомуродов | 21.07.1974 | 26 | - |
Абдусамад Дўрмонов | 15.11.1965 | 23 | - |
Мансур Саидов | 01.11.1983 | 23 | 3 |
Валентин Поддубний | 05.07.1974 | 22 | 1 |
Шерзод Райимжонов | 28.04.1979 | 19 | 1 |
Якуб Меметов | 09.07.1975 | 16 | - |
Равшан Маталиев | 05.03.1978 | 12 | - |
Илья Коваленко | 17.04.1980 | 9 | 1 |
Темур Кападзе | 05.09.1981 | 8 | 2 |
Александр Писарев | 21.07.1973 | 8 | 3 |
Виталий Петров | 01.04.1974 | 6 | - |
Владислав Филиппов | 22.05.1971 | 5 | -3 |
Антон Назариков | 02.07.1980 | 3 | - |
Мақсуд Тоиров | 13.01.1978 | 2 | - |
Бундан ташқари 2001 йил футболимизда яна нималар бўлганини кўриб чиқсак.

"Кекса синьора" таркибида илк бор ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Илёс Зейтуллаев пайдо бўлди. Бу ўша давр учун ҳақиқатдан ҳам кутилмаган ва шов-шувли воқеаси сифатида қабул қилинган.

Жароҳат сабаб бутсаларини эрта михга илган Шуҳрат Мақсудов хайрлашув учрашувини ўтказган. Стадионга минглаб томошабинлар ташриф буюрган.

Футболимизда янги давр бошланган пайтлар. Ўзбекистон терма жамоасига россиялик Владимир Сальков олиб келинган. Лекин у ҳам Жаҳон чемпионатига олиб чиқа олмаган. Ўзбекистон Япония ва Жанубий Корея мезбонлик қиладиган мундиалдан четда қолган.

Ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов "Крилья Советов" таркибида муҳим фигура бўлиб хизмат қилган. У самараликлар сафида 46 та ўйинда 6 та гол урган.

"Нефтчи" ҳужумчиси Умид Исоқов 28 та гол билан чемпионатнинг энг яхши тўпурари сифатида қайд этилган.

Баҳром Ҳакимов устозлигидаги "Насаф" ўша йили Осиё Чемпионлар Кубогидаги юришини бошлаган. Якунда "аждарлар" ярим финалгача етиб борган.

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи Эктор Купер ЕЧЛда "Валенсия" билан финалда "Бавария"га енгилган. Қизиқ факт, Купер 2000 йилги мавсумда ҳам финалгача етиб келган ва "Реал Мадрид"га енгилган.

Майкл Оуэн "Олтин тўп"ни ютган. Ҳозиргача у бу совринга эга чиққан охирги ингилис футболчиси бўлиб турибди.
2001 йил сиз учун яна қандай воқеалар билан эсда қолган?
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Комментарии