RU

Последние новости

22:17Рўзиқул Бердиев: "Ҳаммага раҳмат, бошқа гапим йўқ"  6 22:00ЖЧ U-17. Ирландия — Ўзбекистон (Матнли трансляция)  53 21:51Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  15 21:43Илёс Зейтуллаев: "Чемпионат охирига келдик, жамоамизда толиқиш бор"  0 21:25Суперлига. "Қўқон-1912" – "Пахтакор" 0:0  0 21:20"Сандерленд" — "Арсенал". Таркиблар маълум  2 21:16"Атлетико" — "Леванте". Таркиблар маълум  1 21:01Вадим Абрамов: "Самарқанддаги мағлубият аламини олдик"  3 20:31Баҳром Ҳайдаров: "Ҳозирги кунда бир очко ҳам биз учун қадрли"  3 20:12Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди  174 20:00АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги ўйинда тўртта гол урилди  20 19:48Камолиддин Тожиев: "Умид ҳеч қачон сўнмайди"  15 19:17Суперлига. "Ризеспор" меҳмонда дуранг ўйнади, Алиқулов захирадан ўйинга қўшилди  0 19:09Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея Республикасига қарши иккинчи ўртоқлик баҳсида мағлубиятга учради  3 18:50Суперлига. "Динамо" "Бунёдкор" майдонида ғалабага эришди  23

Миржалол Қосимов: "U-20 Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш — Озарбайжон ва Ўзбекистонда футболни ривожлантириш учун яхши имконият" Новости

Миржалол Қосимов: "U-20 Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш — Озарбайжон ва Ўзбекистонда футболни ривожлантириш учун яхши имконият"

Хабарингиз бор, Ўзбекистон ва Озарбайжон мамлакатлари биргаликда 2027 йилги U-20 Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилишади.

Шу муносабат билан Озарбайжон матбуоти 1989 йил Саудия Арабистонида ўтган U-20 Жаҳон чемпионатида иштирок этган ўзбек футболи афсонаси, ОКМК устози Миржалол Қосимовдан интервью олди. Қуйида ушбу интервьюни ўзбек тилида тақдим этамиз. 

- Сиз Ариф Асадов билан бирга СССР U-20 терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионатида ўйнагансиз. Ўша пайтларни қандай эслайсиз?

- Жуда яхши эслайман. Ариф билан Жаҳон чемпионатида икки марта ўйнаганмиз. Канададаги турнирда — биз жаҳон чемпионлигини қўлга киритганмизда ва 1989 йил Саудия Арабистонида бўлиб ўтган мундиалда. Биз ёшроқ эдик, ўзимиздан бир ёш катта ўйинчиларга қарши тўп тепганмиз. Ундан олдин Чехословакияда Европа чемпионлигини ҳам қўлга киритган эдик. Братиславадаги финалда Португалияни мағлуб этиб, Европа чемпиони бўлганмиз. Ва 1989 йил биз Саудия Арабистонида U-20 терма жамоаси сафида катта ёшдаги ўйинчиларга қарши ўйнаганмиз. Кўп нарса ҳамон ёдимда.

- U-20 Жаҳон чемпионати 2027 йил Озарбайжон ва Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Бу жуда ёқимли. Ахир, ФИФА бизга бу имкониятни бекорга бермаган. U-20 Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш — Озарбайжон ва Ўзбекистонда футболни ривожлантириш учун яхши имконият, бу – мотивация, чунки маълум қадамлар қўйилади ва икки мамлакат раҳбарлари ҳам жиддий ишларга қўл урадилар. Биз бундай турнирни биринчи марта ўтказмоқдамиз. Озарбайжонда ўйнаган футболчи дўстларим талайгина. Футбол Озарбайжонда ҳам, Ўзбекистонда ҳам жуда оммабоп. Давлат раҳбари Шовкат Мирзиёев ҳам футболни оммалаштириш учун қўлидан келган барча ишни қилмоқда. Улар жуда кўп нарсани ўзгартирдилар. Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўлланма олгани ажабланарли эмас. Бу ўз-ўзидан катта тарих. Жаҳон чемпионати — футболдаги чинакам чўққи. Шунинг учун биз бундан хурсандмиз. Ривожланишда давом этишимиз керак.

- Сизнингча, сиз ва Ариф Асадов ушбу Жаҳон чемпионатида асосий шахслар бўласизми? Сиз аллақачон ушбу турнирда бирга ўйнагансиз ва энди сизлар вакиллик қиладиган мамлакатлар қўшма турнир ташкил қилишлари керак...

- Билмадим. Русларда бундай мисол бор, ҳаммасини вақт кўрсатади. Ариф — менинг қадрдоним. Унинг сўзи мен учун қонун. Бу қандай бўлишини билмайман. Лекин, албатта, биз ўз хоҳишимиз билан биргаликда ишлашимиз мумкин. Қолганига Худо пошшо.

- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига йўлланма олгани билан табриклаймиз. Сизнингча, Озарбайжон терма жамоаси қачондир шундай муваффақиятга эришадими? Сиз ҳатто Озарбайжоннинг ўйинларини ҳам томоша қиласизми?

- Мен уларни вақти-вақти билан кузатиб бораман. Айтганимдек, ҳаммасини Худо билади. Келинг, Озарбайжон ҳам Жаҳон чемпионатига йўлланма олишига умид қилайлик. Кутамиз. Буларнинг барчаси содир бўлишига умид қиламиз. 

Рейтинг: +3   

Комментарии

   
08 ноя 19:35:08
sherbin
Hozirgi U-17 terma jamoasini shunga tayorlash kerak ushanda yondiradi U-20 jch musobaqasini
   
08 ноя 19:30:16
Asilbek 7
Haqiqatanxam xozirgi yu 17 yoshli bollarni tarqatvotme jahon chempionatiga Islombek tayyorlash kerak
   
08 ноя 17:24:38
BXZ BXZ
Исломбек Исмоиловни жамоаси икки йилда 19- ёшли бу́лади демак шу жамоани 2027-йил бу́ладиган Озарбайджон ва У́збекистон ку́шма мезбонлик киладиган Жчга тайёрласа бу́лади яна бир иккита катта 20-ёшли болларни ку́шиб олса бу́лади .
   
08 ноя 17:09:17
Umurzoqov Begali
Xozir Jaxon chempionatida oʻynayotgan u17 jamoasi aʼzolari tarkibni asosiy qismiga aylansa kerak
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика