RU

Последние новости

23:59А Серия. "Интер" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  1 23:42ЛаЛига. "Реал" - "Реал Сосьедад". Трент қайтди: асосий таркиблар маълум!  1 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  2 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  2 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  2 22:57Саудия Арабистони. "Ал Фатеҳ" - "Ал Насср" (онлайн ҳисоб)  3 22:48Харри Кейн фаолиятидаги юбилей голини урди  1 22:26Германия. "Байер" ва "Бавария"дан йирик ғалабалар  1 22:11ОКМК Россия жамоасига имкониятни бой берди  0 21:50Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  53 21:40"Шўртан" Тожикистон клуби билан муроса кўчасини танлади  0 21:33Назорат ўйини. "Ғазалкент" Чехиянинг "Ходонин" клубига имкониятни бой берди  0 21:32"Андижон" Қозоғистон жамоасига ютқазди  3 21:15Эрон. "Персеполис" сафарда мағлуб бўлди, Игорь Сергеевдан супер гол!  0

Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди" Новости

Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"

Якунига етган мавсумда Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси ҳимоя чизиғида ҳаракат қилган сербиялик футболчи Душан Мийич жамоасининг Суперлигадаги иштироки ҳамда келажаги ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

- Душан, аввало ниҳоясига етган мавсум ҳақида қисқача гапириб берсангиз. Жамоангизнинг чемпионатдаги иштироки қандай ўтди?

- Албатта, мавсум яхши ўтди. Жамоам билан яхши натижаларга эришдим. Бутун мавсум давомида майдонда энг кўп ҳаракат қилган футболчилардан бири бўлдим. "Қизилқум"нинг натижалари ҳам чемпионат сўнгида анча яхшиланди. Ғалабалар, мағлубиятсиз сериялар ва албатта оғир дамлар ҳам ўтди. Энг асосийси, охирида вазифани уддалай олдик. Яна бир қувонарли ҳолат шундаки, мен энг яхши хорижлик футболчилар қаторида бор эдим.

- Сиз "Қизилқум" жамоасига келгач, собиқ жамоангиз Суперлигани юқори ўринларда якунлади. Сизда оз бўлса-да, афсусланиш бўлмадими?

- "Динамо" — яхши жамоа, у ерда шаклланган ва рақобатбардош жамоа бор. Ушбу жамоа билан боғлиқ эсда қоларли хотиралар сақланиб қолган. Мен "Динамо"нинг мавсум учун мақсадлари қандай эканлигини билардим, аммо фаолиятимда янгилик қилишни истагандим. 

- Суперлиганинг ушбу мавсумидаги ўзгаришлар ҳамда интрига ҳақида нималар дея оласиз?

- Биласизми, Ўзбекистон Суперлигаси ушбу мавсумида сифатли майдонлар кўпайди. Қолаверса, бир хил рақобатга эга жамоалар сони анчагина ошди. Интригага келадиган бўлсак, барча мухлислар ўз кўзлари билан гувоҳ бўлганидек, чемпионлик масаласи охирида хал бўлди. Қолган ўринлар учун ҳам сўнгги тургача интрига сақланиб қолди. Бир сўз билан айтганда, чемпионат жуда кўп эсда қоларли воқеалар билан хотирамизда сақланиб қолди.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика