RU

Последние новости

03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  5 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  1 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  3 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0

Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак" Новости

Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"

"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Абдурауф Бўриев Championat.asia сайтининг бир қатор саволларига жавоб берди.

– "Оболон"га қарши ўйин қандай ўтди?

– Бугунги ўйин яхши ўтди, "кураш"га кўпроқ урғу берилди. Ҳамма ўйинга берилиб кетиб, ҳиссиётларини яшира олмади, шу боис жанговар бўлди. Натижага келадиган бўлсак, ютқаздик. Бу яхши эмас. Чунки ўртоқлик учрашуви бўлса ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак. Бироқ хатоларимизни ўрганиб, назария орқали таҳлил қиламиз.

– Бунақа қизиққонлик Суперлигада зарарга ишлаши мумкин.

– Албатта. Чунки жамоага салбий таъсир қилиши мумкин, энг кераклиси бу – натижа. 

– Жамоа ўйинида ўзгаришлар бор. Кетма-кет ўйинлар ва машғулотлар чарчатиб қўймаяптими?

– Ўзимизда ирода топишимиз керак. Чунки йиғин чемпионатга тайёргарлик мақсадида ташкил этилади, максимал даражада куч йиғишимиз керак. Чунки Суперлига узоқ давом этади. Шу боис, куч йиғиб, Худо хоҳласа, чемпионатга тайёр бўламиз.

– Майдонни соғинган Абдурауф Бўриев деймиз-да! Ҳозир машғулотларни аста-секин бошлаяпсизми?

– Ҳа, албатта. Жароҳатим бор эди. Сафга кеча қўшилдим. Бугун якка тартибдаги машғулот ўтдик. Кейинги ўйингача жамоавий машғулотларга қўшиламан.

– Жамоа мухлисларига тилакларингиз... Янги мавсумни "Пахтакор" стадионида бошласангиз керак?

– Албатта, севимли "Пахтакор" стадионимизда бошлаймиз. Мухлислар бизнинг 12-ўйинчимиз. Ҳар бир ўйинда уларни мухлислик қилиб турганини ҳис қиламиз. Уларнинг юзини ерга қаратмаган ҳолда ҳар мусобақада чемпионликка ҳаракат қиламиз.


Рейтинг: +3   

Комментарии

   
13 фев 21:44:13
Адхамжон Низамов
Стадионга кирадиган мухлислар борми узи.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика