Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
01 дек 15:28
Новости
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
"Тажрибали мутахассис клуб раҳбарияти билан барча масалаларни муҳокама қилган ҳолда, жамоадаги келгуси режалар ва мақсадлар юзасидан тўлиқ келишувга эришди. Томонлар ўзаро шартнома имзолади.
Тимур Кападзе – Ўзбекистон футболининг энг таниқли вакилларидан бири бўлиб, мураббийлик фаолияти давомида ёшлардан тортиб миллий терма жамоагача бўлган турли даражадаги жамоаларни муваффақиятли бошқарган. Унинг қўл остида жамоалар халқаро майдонда йирик натижаларга эришган.
"Навбаҳор" ФК раҳбарияти Тимур Кападзенинг тажрибаси, профессионал қарашлари ва замонавий футболга оид ёндашуви клуб олдига қўйилган мақсадларни амалга оширишда муҳим ўрин тутишига ишонч билдиради.
Янги бош мураббий бугундан бошлаб жамоа билан ишлашни бошлайди", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Аввалроқ Кападзе тез орада "Навбаҳор" устози сифатида таништирилиши ҳақида хабар берган эдик.
Похожие новости
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии
Навбаҳор юқори ўринлар учун курашади.
Хайрли булсин! Сабр ва куллаб - куваттлаш биздан. Темурдан ситкидилдан мехнат. Футболчилардан эса борини бериб мехнат булса, ИншаАллох натижани Аллох куп куттирмайди