RU

Последние новости

Матерацци: "Асосийси, "Интер" "Милан"дан кучлироқ эканлигини билади" Новости

Матерацци: "Асосийси, "Интер" "Милан"дан кучлироқ эканлигини билади"

Яна бир неча соатдан кейин Италиянинг асосий дербиларидан бири бўлиб ўтади.

Ўз вақтида ушбу тўқнашувда иштирок этган футболчилар бўлажак баҳс олдидан фикрлари билан ўртоқлашишмоқда. "Интер"нинг собиқ ҳимоячиси Марко Матерацци ҳам бундан четда қолмади ва "La Gazzetta dello Sport"га интервью берди.


"Интер"нинг кучи ҳақида
"Етакчи жамоанинг муҳим жиҳати — сен "Милан"дан кучлироқ эканлигингни билиш. Ва бу асосийси. Ҳа, "Милан" ҳам ёмон ҳолатда эмас, уларнинг таркибида кучли шаҳслар бор, ажойиб марказ ва мураббий бор. Аллегри балки ёрқин ўйин кўрсатмас, лекин нима қилаётганини доимо яхши билади.


"Интер" фаворитми? 
Бундай ўйинларда майдондаги воқеалар ҳар қандай фикрни йўққа чиқариши мумкин. Ўтган йилни эсланг: биз бирорта учрашувда юта олмадик. Суперкубокдаги 2:3 эса — ўтган мавсумни акс этувчи ҳолат: биз чўнтагимиздаги совринларни қўлдан чиқардик. Албатта, Скудетто ҳақида ҳам ўйлаяпман".

Рейтинг: -2   

Комментарии

   
23 ноя 22:49:17
Muzaffar Akromov
Бизга мана шунака химоячидан керак, керак пайтда ракиб уйинни бузадиган, Италияга ЖЧни ютишида шу химоячини хизмати катта. Дон Фабио бизни термага битта шундай химоячи тарбиялаши керак.
   
23 ноя 19:55:59
BAB
Терпила
   
23 ноя 19:47:06
Музаффар Махмудов
Форза, Интер
   
23 ноя 19:40:15
Ўзбек футболининг муҳлиси
Кўп вайсама Марко, Зиданга айтаман яна битта калла қўяди...
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика