RU

Последние новости

20:07"Mirabror Usmanov Cup-2024". Финал. Ўзбекистон - Гватемала 0:0  2 20:05Париж-2024. Ўзбекистон илк турда Испанияга мағлуб бўлди, кейинги рақиб Миср  326 20:04Аскер Нажафалиев Осиё кубоги саралаш босқич доирасидаги ўйинни бошқаради  0 18:32"Реал" "Ливерпуль" юлдузини нишонга олди  3 17:43Артета: "Чемпионликка жуда яқинмиз"  0 17:10Париж-2024. Ўзбекистон - Испания. Асосий таркиблар маълум  45 16:55Ильгиз Танташев Элит ОЧЛ саралаш босқич баҳсини бошқаради  2 16:23Расман: "Сурхон" ўсмирлар ўртасида Евро чемпиони бўлган футболчи билан шартнома тузди  4 15:55Испания ОТЖ футболчилари: "Токио-2020дан тугалланмаган ишимиз бор. Мақсадимиз - олтин медал"  6 15:31"Парк де Пренс" стадиони Ўзбекистон - Испания баҳсига шай  11 15:16"Навбаҳор" Сардор Рашидов билан келишувга эришди  24 15:11Эксклюзив! Тимур Кападзе: "Мақсадимиз бор ва унга қараб интиламиз"  10 14:47Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи ва футболчилари дастхати қўйилган тўпни ютиб олинг  3 14:42ОЛИМПИАДАГАЧА. Акром Комилов: "Испания индивидуал кучли, лекин ўзбекистонлик йигитлар ҳеч кимдан қолишмайди"  3 14:07"Ливерпуль" етакчиси жамоада қолмоқчи  1

​​"Ювентус"нинг етакчилиги, "Наполи"нинг очко йўқотиши, "Интер"да ғалаба ва ҳафтанинг бошқа натижалари Новости

​​"Ювентус"нинг етакчилиги, "Наполи"нинг очко йўқотиши, "Интер"да ғалаба ва ҳафтанинг бошқа натижалари

Сергей Румянцев Италия А Сериясининг ортда қолган 30-тури ҳақида ёзди.

"Ювентус" "Милан"ни мағлуб этди



("Наполи"нинг "қоқилиши"дан кейин "Ювентус" "россонери"ларни 2018 йилдаги илк мағлубиятини қайд этиши керак эди). Аллегри собиқ жамоаси билан учрашувга 3-5-2 схемасини танлади. Асамоа ва Лихштайнер (латераллар )жойини эгаллади, ҳужумда Игуаин ва Дибала ўйнади. Пауло чиройли зарбаси билан ҳисобни очди, Доннарумма тўпни қайтара олмади, чунки зарба жуда айёрона тарзда йўлланди. Орадан 20 дақиқа вақт ўтиб, тарихий ҳодиса юз берди - "Ювентус"нинг А Серия доирасида уй учрашувларидаги қуруқ серияси тўхтади. Бу 959 дақиқа вақт давом этди ва Италия футболи тарихидаги энг яхши иккинчи натижадир. Буни эса "бьянконери"ларнинг собиқ футболчиси бузгани эса қандайдир рамзий маъно касб этди. "Милан" сардори Леонардо Бонуччини жонажон стадиони яхши кутиб олмади, балки шу боисдан бўлса керак, у ҳам урган голини кутилмаганда нишонлаб юборди. Иккинчи бўлимда меҳмонлар рақибларидан чиройлироқ ва хавфлироқ ўйнашди, бироқ Буффон ва ҳимоячилар Гаттузо жамоасига олдинга ўтишга имконият бермади, ўзлари эса вазиятлардан унумли фойдаланишди. Куадрадо сўнгги бора декабрь ойида майдонга тушганди ва айнан унинг зарбаси орқали "Ювентус" ҳисобда олдинга ўтиб олди. "Милан" ҳолатни яхшилаш учун олдинга ташланди, бироқ сўнгги дақиқаларда Дибаладан тўпни қабул қилиб олган Хедира яна бир тўп киритди. Ғалаба туфайли "Ювентус" "Наполи" билан орадаги фарқни 4 очкогача кўтариб олди ва чемпионлик пойгасидаги имкониятларини кўтарди.


"Наполи" очко йўқотди



Марек Гамшикнинг жароҳати сабабли "Сассуоло" билан учрашувда Лоренцо Инсинье ҳаракат қилди, у эса жамоа сардорининг ўрнини боса олмади. "Наполи" ҳар доимгидек ўйинни яхши бошлади, лекин негадур улар жуда тез ўйинни ташлаб юборишди, қайсидир вазиятларда уларга иштиёқ етишмади ва голлар кирита олишмади. Пелузонинг зарбасидан кейин тўп устунга ва Политанога тегди, шундан сўнг дарвозага кириб кетди. Кўп ўтмай Инсинье ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, бироқ тўп устуннинг олдидан ўтиб кетди. "Адзурри"лар биринчи бўлимнинг катта қисмида секинроқ ўйнашди ва рақибларнинг хатоларини кутишди. Иккинчи бўлимнинг бошида эса "Сассуоло"нинг ҳужуми хавфли кўриниш олди, фақатгина Рейнанинг маҳорати Политанонинг дубль қайд этишига тўсқинлик қилди. Саррининг Гамшик ва Миликни жангга ташлашдан бошқа чораси қолмаганди, польшалик ҳужумчида эса бир неча яхши вазиятлар бўлди. Ўйин эса сенсациягача борди, Руйнинг қанотдан оширган тўпи Кальехонни топди. "Наполи" амаллаб мағлубиятдан қутулиб қолди, улар бунга хурсанд бўлишди. Жамоа "Ювентус"дан 4 очкога ортда қолмоқда, энди неаполликлар кейинги ўйинларда ғалаба қозонса ҳам имкониятлар ошмайди. Сарри жамоаси мавсум давомида чемпионлик учун курашди, бироқ мавсум якунигача куч етмади. "Наполи" сўнгги 4 учрашувда 5 очко жамғарди. "Сассуоло" эса дуранг натижасида "учиш ўринлари"дан бироз юқорилади ва ўзини хотиржамроқ ҳис қилиши мумкин.


"Интер" "Верона"ни мағлуб этди



"Сампдория" мағлуб этилганидан кейин Спалетти шогирдлари баҳсга яхши кайфиятда ташриф буюрди ва рақиб дарвозабони Николасни илк дақиқадаёқ хафа қилди. Гол ғалати тарзда киритилди. Аутдан кучли отилган тўпни Икарди қабул қилиб олди ва дарвозабонга имконият қолдирмади. Орадан 10 дақиқа вақт ўтиб, аутдан тўпни отиб берган Перишичнинг ўзи гол киритди. Брозовичдан тўпни қабул қилиб олган хорватиялик футболчи осонлик билан дарвозанинг бурчагини нишонга олди. "Нерадзурри" ўйинни назорат қилишда давом этишди, ҳимояда яхши ҳаракат қилишди. Марказда Гальярдини, Брозовича ва Рафинья чиройли ўйин кўрсатишди. Илк дақиқаларданоқ гол ўтказиб юборган меҳмонлар Хандановични деярли безовта қилишмади. Худди биринчи бўлим бошидаги каби иккинчи тайм стартида ҳам гол киритилди. Перишич Икардига бу сафар оёқда голли пас берди. Икарди эса "Интер" тарихида кетма кет икки мавсумда 24тадан гол урган иккинчи футболчига айланди. Сардор чоршанба куни бўладиган Милан дербисидан олдин Спалеттини хурсанд қиладиган жуда яхши жисмоний ҳолатда эканлигини кўрсатди. Қолган вақтларда "Верона"бироз жонланди ва Ханданович дарвозасига бир неча зарбалар берди. Антонио Кандрева бир неча вазиятлардан фойдалана олмади ва бу мавсумда голлар ҳисобини очишни уддаламади. Якунда "Интер" уч очкони қўлга киритди ва захирадаги ўйини билан ЕЧЛ учун курашни давом эттирмоқда.


"Лацио" "Беневенто" устидан ғалабага эришди



("Беневенто"га қарши ўйин "бургутлар" учун ёқимли бошланди. Меҳмонлар дарвозабони Пуджонига қизил карточка кўрсатилди, бироқ улар ғалаба қозониш учун кўпроқ ҳаракат қилишлари керак эди) Кейинчалик Фелипе Андерсоннинг тўп оширишидан кейин Чиро Иммобиле ҳисобни очди. Шундан кейин эса ғалати ҳодисалар юз бергани рост. Шундан кейин "Лацио" тарбияланувчиси Катальди ҳисобни тенглаштирди, бироқ у қўлини кўтарди ва голини нишонламади. Иккинчи бўлимда эса Габбароннинг қўпол хатосидан кейин меҳмонлар футболчиси Кошта Гиьерме иккинчи голни ҳам киритди. Шундан кейин "Лацио" ким ўйин мезбони эканлигини кўрсатди. Кайседо ҳисобни тенглаштирди, бурчак тўпидан кейин Де Врей жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди ва (Милан Шкриньярдан самаралиликни тортиб олди). Иммобиле мавсумдаги 26-голини киритди. Фақатгина Креспо "Лацио" учун бир мавсумда шунча гол уришни уддалаганди. Тез орада у аргентиналик футболчининг натижасини янгилаши шубҳасиз. У бу натижани учрашувнинг сўнгги дақиқаларида амалга ошириши мумкин эди, бироқ у пенальтини Луис Албертога берди. Унгача Лукас Лейва ҳам гол киритишга улгурди. Қизиғи, "Лацио" ўтган сафар ҳам чемпионат аутсайдерини 6:2 ҳисобида мағлуб этганди. (Ўшанда Иммобиле ва Кейта "Пескара"ни таслим этганди.)


"Фиорентина" ғалабали сериясини давом эттирмоқда



Бу баҳсда ҳисоб тезкорлик билан очилди. Жованни Симеоне 3-дақиқадаёқ ҳисобни очди ва А Сериядаги 8-голини урди. Кейинчалик ўйин тенг курашлар остида кечди, икки томон ҳам гол уриши мумкин эди, очиқ ўйиннинг биринчи бўлимида мухлислар фақатгина биргина гол кўришди. Иккинчи бўлимда флоренцияликлар темпни кўтаришди ва кўпроқ голли вазиятлар яратишга ҳаракат қилишди. Якунда босим рақибнинг қизил карточка олиши билан якунланди. Капуанонинг четлатилишидан кейин Пиоли жамоаси ўзини ишончлироқ ҳис қила бошлашди. Федерико Кьеза қизил карточкадан 5 дақиқа вақт ўтиб жарима майдончаси ичида рақиб дарвозасини ишғол этди. Футболчининг термада қилган дебюти иштаҳасини очиб юборган кўринади, у кучли ўйин намойиш қилди. "Фиорентина" ҳисобни йириклаштириши ҳам мумкин эди, (бироқ Кордац мағлубиятни тўхтата олмади), "Кротоне" эса ҳужумда ёмон ҳаракат қилди. Дзенги жамоаси хавфли ҳудуддан чиқиб кетишни уддалай олмаяпти, "Фиорентина" эса кетма кет тўртинчи учрашувда ғалаба қозонди ва энди Европа лигаси ушалмас орзу бўлмаслиги мумкин. Кейинги мавсумда Пиолининг етакчи футболчилари жамоани тарк этиши сабабли, клубда тубдан ўзгаришлар бўлиши мумкин, бироқ ҳозирча флоренциялик жамоа ўйинларини кузатиш жуда ва жуда қизиқ бўлса керак.

Шунингдек:
- "Рома" "Болонья"ни мағлуб эта олмади.
- "Торино" омадсиз сериясига якун ясади ва "Кальяри" устидан ғалабага эришди.
- "Удинезе" кетма кет еттинчи учрашувда ҳам ғалабага эриша олмади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика