RU

Последние новости

20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  30 20:45Суперлига. "Насаф" – ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  18 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  1 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  0 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  0 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  10 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  4 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  11 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  5 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  8 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  1 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  5 15:42Қаршида қолган қасам: Қосимовнинг "Насаф"га қарши қора статистикаси  8

"Йигитларга мотивация бериш шарт эмасди, чунки титул ўртага тикилганди" — Нодир Элибоев Новости

"Йигитларга мотивация бериш шарт эмасди, чунки титул ўртага тикилганди" — Нодир Элибоев

Муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритган БМБ футзал клуби бош мураббийи Нодир Элибоев "Металлург" билан учрашувдан сўнг (14:0) фикрларини билдирди.

"Мураббийлар штабига ва бизни қўллаб-қувватлаган барча-барчага раҳмат! Биз ҳамжиҳатликда кучлимиз.

Рақобат яхши бўлди. Мавсум қисқа бўлгани учун ҳаммаси 1-турда ҳал бўлди. Асосий рақибларимиз илк турда бизга тўқнаш келиб қолди. Ўша куни бизга кўпроқ омад кулиб боқди. Қолган ўйинларда ҳам ўзимизга керакли натижага эришдик.

Ёш футзалчилар ҳар бир жамоага керак деб биламан. Негаки ёшлар ўсиб чиқса, бу клубга фойда келтиради. Шунда авлодлар алмашинуви ҳам осон кечади. БМБ бу йил бу нарсага жуда катта урғу бермоқда. Ўйлайманки, бу терма жамоага ҳам асқатади.

Бугун йигитларга ортиқча гап ва мотивация бериш шарт эмасди, чунки титул ўртага тикилганди. Чемпионлик таасуротларини осон қабул қилганимга сабаб чемпионат қисқа давом этганида бўлса керак. Йигитларга ва раҳбариятга раҳмат. Тўхташимиз керак эмас, бугунги кун – тарих. Энди Кубокка тайёрланишимиз лозим. 

Биз бу йилни мағлубиятсиз тугатмоқчимиз. Охирги ўйин биз учун муҳим. Мухлисларни чорлаб қоламиз ва шунга яраша мазмунли ўйин кўрсатамиз", – деди Нодир Элибоев. 

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика