RU

Последние новости

20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  0 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  1 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  2 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  6 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  21 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  25 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  49 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  10 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  8 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  8

Янги ПФЛ эски хатоларни тозалашни бошлади: Энди навбат мантиқсиз ва носоғлом рақобатни юзага келтираётган регламентга!(ми?) Новости

Янги ПФЛ эски хатоларни тозалашни бошлади: Энди навбат мантиқсиз ва носоғлом рақобатни юзага келтираётган регламентга!(ми?)

ПФЛга янги вақтинчалик раҳбар этиб Даврон Шоқурбонов тайинлангач дастлабки иш Суперлига бош мураббийлари учун чиқарилган дресс-код бекор қилинди.

Яқиндаги Вадим Абрамов футболимиздаги ўзгаришлар ҳақида ўз фикрларини билдира туриб, айнан футбол одамлари келганидан хурсанд эканини яширмади ва баъзи кулгули ва мантиқсиз ишларни барҳам берилишидан умидворлигини айтди.

Вадим Абрамов: "Бундай иссиқда галстук тақишнинг нима кераги бор?"

ПФЛ бош мураббийлар учун белгиланган расмий дресс-кодни бекор қилди


Ҳа, айнан Абрамов эътироз билдирган дресс-код, яъни регламентда алоҳида жой ажратилиб кўрсатилган мазкур банд энди йўқолди:

"6.17 “Техник зона”да жойлашган ўриндиқларда захирадаги футболчилар билан бирга жами 14 нафардан кўп шахс бўлмаслиги лозим. Ўриндиқларда учрашув протоколига киритилмаган, кийими пала-партиш бўлган шахсларни бўлиши тақиқланади. Бош мураббийлар ЎФА талаби бўйича кийиниши шарт."

Бу яхши. Чунки жаҳон футболида ҳам мураббийларга қандай кийим кийиши тайинланмайди ёки мажбурий форма йўқ.

Хўш, янги ПФЛ раҳбарияти яна қандай мантиқсиз қарорларни бекор қилиши керак ва нималарга эътибор қаратиши лозим?

Суперлиганинг янги мавсум аввалида ва чемпионатнинг дастлабки турлари ўтгач сунъий рақобатни келтирадиган регламентдаги яна бир мантиқсиз банд ҳақида ёзгандим.

ЎФА & ПФЛ ёхуд кўпчиликда савол уйғотаётган регламентдаги банд ҳақида 

Соғлом рақобат керакми ёки сунъий? (таҳлил)  


ПФЛнинг янги мавсум учун чиқарган регламентидаги мазкур банд билан танишинг:

• Суперлига клублари ўйин қайдномасига 1997 йил ва ундан кейин туғилган камида икки нафар ўйинчини киритиши ва улардан бирини минимум 45 дақиқа ўйнатиши шарт. Мазкур футболчи жароҳат олган ҳолатда ҳали 45 дақиқа ўйнаб улгурмаган бўлса, унинг ўрнига иккинчи ёш футболчи чиқарилиши лозим. Барча ёш футболчилар алмаштирилган бўлса, ёш футболчини ёши катта футболчи билан алмаштиришга рухсат берилади;


Регламентдаги мазкур банд мураббийларга ортиқча муаммо ва таркибни аниқлашда сунъий рақобат юзага келтирмоқда.

Зўри, истеъдоди бори мана "Пахтакор"да бўладими, ўз олдига юқори мақсадлар қўяётган "Навбаҳор"ми ёки "Насаф"дами фарқи йўқ, керак пайтда Остон Ўрунов, Алижонов ёки Абдихолиқов каби ёриб чиқиб келаверади. Биз футболимиз келажагини кучли рақобатда пишган ва ўша "олов"дан чиқиб келган ёшларга ишонмоқчимизми ёки сунъий равишда ўйин амалиёти олаётган футболчилар керакми бизга?

Эски ЎФА ва ПФЛ раҳбарияти мазкур масалага эътибор ҳам қаратмади. Футболимиз тепасига келган футбол одамлари эса мазкур масала бўйича ҳам яхшигина бош қотиришларига умид қиламиз.

Дресс-код бекор қилинди. Лекин ҳали бекор қилиниши ва тузатишга муҳтож ҳолатлар талайгина топилади. Эндиги ҳар бир қарор футбол учун қанчалик хизмат қилади ёки йўқ, деган саволни ўртага ташлаб, кейин яхши ўйлаб чиқарилишига ишонгимиз келади.

Даврон Шоқурбонов ПФЛ рулида қандай ишлашини албатта вақт кўрсатади. Аммо ишга киришишдан аввал мазкур ҳолатлар ҳамда учрашувга тайинланадиган ва бевосита масъул бўлган комиссарлар борасида ҳам яхши ўйлаб кўриши, уларни тўлиқлигича қайтадан саралаб олиши керак.

Шунингдек, қайси ўйинни ким бошқариши ҳақидаги хабарларни ўйин куни, учрашувга 2 соат қолганида эълон қилиниши каби кулгули ҳолатларга ҳам чек қўйилиши лозим. Ваҳоланки ОФК ҳам халқаро майдондаги учрашувларга ҳакамларни энг ками 1 ёки 2 ой аввалроқ маълум қилади.

Янги ПФЛ раҳбарияти буёғига мазкур муҳим 5 масала бўйича чуқурроқ ўйлаб кўриши ва бекор қилиши керак бўлади, назаримда.

1. Сунъий рақобатни вужудга келтирадиган мантиқсиз банд•

2. Ҳакамларни ўйин куни эълон қилиниши•

3. Қайси либосда ўйнашни танлаш имкониятини мезбон жамоа ихтиёрига қайтариш (ПФЛ ўзи танлаётганди)•

4. Комиссарларни тўлиқлигича саралаб олиш•

5. Бўлимларга ўз йўналиши бўйича/футбол тушунчаси бўйича мутахассисларни қўйиш•


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: +37   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика