Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"
10 дек 18:15
Новости
Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"
"Мен YouTube орқали анчагина [туя] пойгаларини томоша қилдим ва бўш вақтимда техника ҳамда стратегияларни тушунишга ҳаракат қилиб, мавзуни ўргандим. Барча иштирокчилардан қанчалик фидойилик талаб қилиниши мени ҳайратда қолдирди. Якунда, спорт бу — спорт. У юрак, фидойилик ва жамоавий ишни талаб қилади.
Эҳтимол, одамлар буни англамас, аммо барча спорт турлари ўзаро боғлиқ. Хоҳ футбол бўлсин, хоҳ туя пойгаси ёки бокс – асослар ўхшаш. Мақсад сари интилиш, диққатни жамлаш, интизом ва қатъият керак. Якунда айнан шу нарсалар ўйинчиларни чемпионга айлантиради.
Бир кун келиб дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилиш циклни чиройли якунлаш бўларди – бу қандайдир қувноқ, аҳамиятли ва мени ҳаяжонлантирадиган нарса. Балки, бир кун келиб буни амалга оширармиз", – деди Погба.
"Польнинг иштироки ўзгартирувчи хусусиятга эга. Унинг таъсири, етакчилик қобилияти ва маданий қадриятларга бўлган иштиёқи "Ал-Ҳабуб" илгари сураётган ғояларни аниқ акс эттиради.
Бу ҳамкорлик – шунчаки пойгалардан кўра каттароқ нарса. Гап дунё миқёсида тан олинишга лойиқ меросни етказиш ҳақида кетмоқда", – деди тадбиркор ва "Ал-Ҳабуб" асосчиси Омар Алмаэна.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии