Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"
10 дек 19:10
Новости
Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"
Шундай қилиб "Хоразм" Суперлигада қоладиган, "Бухоро" эса ўз имкониятини охирги босқичда синаб кўрадиган бўлди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Бухоро" бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этди.
- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман. Афсуски, мавсум биз учун ҳамон давом этмоқда. Суперлигада қолишимиз учун яна битта имконият қолди. Биринчи таймда ҳартугул яхши ҳаракат қилдик, лекин иккинчи бўлимда бўш зоналар кўп бўлди, бу эса рақибга янада майдонни кенгайтирди. Иккита гол ўтказиб мағлубиятга учрадик. Ҳозир мағлубиятни изоҳлаб бериш мен учун жуда қийин бўляпти.
- "Бухоро" плей-офф сўнгги босқичини сафарда "Арал"га қарши ўтказади. Маълумки, "Арал" сунъий майдонда тўп тепади, бу "Бухоро" футболчиларига муаммо туғдирмайдими?
- Нукусда осон бўлмаслиги аниқ. Умуман ҳар бир учрашув биз учун оғир ўтяпти. Майдон ҳолатини албатта инобатга оламиз. Ўйлаймиз ва шунга қараб тайёргарлик кўрамиз. Ўйлайманки, бунинг учун бизда вақт бўлади. Бошқа йўлимиз қолмади.
- Бугун жамоангиз мухлислар томоша қилса арзийдиган ўйин кўрсатдими?
- Йўқ, албатта. Биз умуман ўзимизни кўрсата олмадик. Ютқазиб қўйдик ва имкониятни охирги босқичга қолдирдик. Бундан ҳеч ким хурсанд эмас. Энг аввало жамоамиз мухлислари хафа. Энди бўлса Нукусда ғалаба қозониб ҳаммани хурсанд қилишимизга тўғри келади.
- Билол Туплиевнинг ўйини ҳақида фикрингиз?
- У гол урди, лекин бу гол бизга фойда келтирмади. Туплиев яхши футболчи, бугун ҳам астойдил ҳаракат қилди. Бизга жарима майдончаси яқинида яхши ўйин кўрсатадиган футболчи керак эди ва Туплиевни асосий таркибда туширдик.
- Азиз Амонов ва Иззатилла Пўлатов бугун захирадан ўйинга қўшилди.
- Азизни иккинчи таймда тушириш режамизда бор эди. Ундан ўйинга қўшилиб кучайтиришини кутгандик. Иккинчи бўлим ўрталарига келиб устунлик рақиб томонга ўтди ва биз майдон марказини бой бердик. Шундан сўнг тўпни ўзимизда сақлашга ҳаракат қилдик. Пўлатов ҳақида нима дейиш мумкин? Чап қанотда муаммолар юзага кела бошлади ва шу муаммони ёпиш учун Пўлатовни майдонга туширдик.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии
65 млрд спета жалка в таком команде позор просто
( Шава позор тебе не стыдно)