UZ

Сўнгги янгиликлар

16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  1 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  2 16:10U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластин билан муҳим ўйинда қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  34 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  13 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  13 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  45 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5

Соғлом рақобат керакми ёки сунъий? (таҳлил) Янгиликлар

Соғлом рақобат керакми ёки сунъий? (таҳлил)

ПФЛнинг янги мавсум учун чиқарган регламентидаги баъзи бандлар кўпчиликда саволлар туғдираётгани ҳақида алоҳида тўхталгандим.

Ўша мақолани қуйидаги манзилга ўтиб мутолаа қилиб чиқишингиз мумкин.

ЎФА & ПФЛ ёхуд кўпчиликда савол уйғотаётган регламентдаги банд ҳақида         

ПФЛнинг янги мавсум учун чиқарган регламентидаги мазкур банд билан танишинг:

• Суперлига клублари ўйин қайдномасига 1997 йил ва ундан кейин туғилган камида икки нафар ўйинчини киритиши ва улардан бирини минимум 45 дақиқа ўйнатиши шарт. Мазкур футболчи жароҳат олган ҳолатда ҳали 45 дақиқа ўйнаб улгурмаган бўлса, унинг ўрнига иккинчи ёш футболчи чиқарилиши лозим. Барча ёш футболчилар алмаштирилган бўлса, ёш футболчини ёши катта футболчи билан алмаштиришга рухсат берилади;


Суперлиганинг биринчи турида жамоалар мазкур бандга риоя этган ҳолда таркибда 1997 йил ёки ундан кейин туғилган футболчини асосий таркибга киритишди ва камида белгиланган муддат, яъни 45 дақиқа ўйнатишди. Келинг, мазкур вазиятни биринчи тур мисолида таҳлил қилиб чиқамиз.

Масалан Ҳамид Актамов "Қизилқум" асосий таркибида Беҳзод Ғанижоновни (45 дақиқа ўйнади) ўйнатди ва регламент мажбурияти тугаши биланоқ, яъни биринчи таймдан сўнг айнан мазкур футболчини захирага олди. Ўрнига тушган Шерали Жўраев якунда жамоаси учун муҳим голни урди ва "Қизилқум"ни мағлубиятдан қутқариб қолди. Биринчи бўлимда "Қизилқум"нинг ўнг қаноти деярли ишламади. Айнан Шерали Жўраевнинг тушиши билан чап қанотдаги юкнинг ярми ўнг тарафга ўтди ва мезбонлар ўйинида жонланиш кузатилди.

"Андижон" таркибида регламент мажбуриятини бажариш учун Шаҳзод Убайдуллаев (57 дақиқа ўйнади) ҳаракат қилди. Қизиғи, мураббийлар мазкур футболчини ҳам иккинчи бўлимда алмаштиришди. "Динамо" сафида майдонга тушган Дамир Темиров (67 дақиқа ўйнади) ҳам Файзиев томонидан иккинчи таймда захирага олинди. АГМК сафида регламентдаги банд туфайли асосий таркибда ўйинни бошлаган Шаҳбоз Умаровни (45 дақиқа ўйнади) ҳам мураббий танаффусдан сўнг захирага олишди. "Металлург" эса регламентдаги мажбуриятини Иброҳим Йўлдошев (54 дақиқа ўйнади) орқали бажарди. Шипилов ҳам кўпчилик қатори ўзгаришларни амалга оширишни айнан Иброҳим Йўлдошевни захирага олиш билан бошлади.

Турнинг охирги ўйинида эса "Локомотив" регламентдаги бандни бажариш учун захира футболчиси ҳисобланган Азиз Амоновни (45 дақиқа ўйнади) бошланғич таркибда қўйди ва танаффусдан кейин биринчи ўзгаришдаёқ Амонов ўрнига Ҳусниддин Ғофуров чиқарилди.

Кўриб турганигиздек, Суперлигадаги 6 жамоа ("Андижон", "Қизилқум", "Динамо", АГМК, "Металлург", "Локо") регламентдаги мазкур бандни бажариш учун номига 1997 йилда ёки ундан кейин туғилган футболчиларни туширди. Русча айтганда, "для галочки" ишлаган регламент. Бунинг натижасида соғлом рақобатга путур етмоқда ва жамоаларнинг натижаларига бу ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Мураббийлар режаси ва асосий таркиб мувозанатини бузмоқда. ОТЖ манфаатини ўйлаб қилинган мазкур иш, калта ўйланган масала натижасида МТЖнинг эҳтимолий понтенциал номзоди ўз жамоаси сафидаги ўйинларни захира ўриндиғида бошлашга мажбур бўлмоқда. Унинг футбол ўйнашга бўлган истаги, хоҳиши ва мотивациясини ўйлайдиган, футболга тушунадиган мутахассислар наҳотки қолмади, деган саволлар туғилмоқда.

Қуйида регламент мажбуриятларини бажариш учун номига 1997 ёки ундан кейин туғилган футболчиларни ўйнатган ва кейин захирага олган жамоалар ҳақида тўхталиб ўтдим. Энди танганинг иккинчи тарафи, соғлом рақобат мевасини яққол кўрсатиб турган жиҳатга эътибор берамиз.

Масалан "Насаф" учун мазкур регламентнинг иссиқ ёки совуғи йўқ. Чунки жамоа азалдан ёшларга эътибор бериб келади ва жамоанинг ҳозирги ўзаги буткул тарбияланувчиларидан ташкил топган. "Насаф"да нафақат жамоа ўзаги ёшлардан ташкил топган, балки ҳозиги ОТЖ ҳам аслида "Насаф" ўзаги туфайли кучлироқ кўринмоқда. Друлович бошқараётган ОТЖ таркиби билан қаршиликлар жамоаси таркибини деярли фарқи йўқ. ПФЛ жорий қилган регламентга тушадиган футболчилар, масалан Бобир Абдихолиқов ёки Рашидхонов сингари кўплаб ёшлар аввалдан жамоанинг асосий таркиб футболчиси саналган.

Ёки "Бунёдкор"ни  мисол қиламиз. Мазкур жамоа таркиби ҳам ёшлардан иборат ва бунда мураббийлар регламентдаги мажбуриятни бажаришни ўйлашларига ҳожат йўқ. Чунки ПФЛ жорий қилган мазкур бандга тушадиган футболчилар азалдан бу жамоада бўлган. Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси ҳақида шу фикрни илгари суриш мумкин. Яъни, жамоа устози Сергей Лушан ёшларга ишонадиган мутахассис ва жиззахликлар сафида ўтган йилдан буён 1997 ёки ундан кейинги йилларда туғилган футболчилар ўйнаб келишмоқда.

"Пахтакор"га тўхталадиган бўлсак, Хожиакбар Алижонов ўтган йилдан буён жамоанинг асосий таркиб футболчиси ролида пайдо бўлган. Арвеладзе бу ёш футболчига анчадан буён ишониб келади ва ОЧЛ баҳсларида ҳам Алижонов ўзининг меҳнати ва соғлом рақобатда ютиб чиққани туфайли бошланғич таркибга муносиб эканлигини исботлаган. "Бухоро"да ҳам ўтган мавсумдан бошлаб асосий таркиб футболчисига айланган Беҳруз Шодмонов ва Асадбек Собиржонов (87 дақиқа ўйнади) ўйин якунига яқин алмаштирилди. Яъни, мазкур футболчилар табиий равишда рақобатда ютиб чиққани учун ҳам мураббий ўзгаришсиз ўйнатди. Собиржонов эса жароҳати туфайли баҳс якунида ўз ўрнини бўшатди.

"Навбаҳор" таркибида Остон Ўрунов ҳақида ҳам шу фикрни илгари суриш мумкин. Ўрунов 2 йил илгари жамоанинг асосий таркиб футболчиси эканлигини исботлаган ва мазкур банд чиқишидан анча аввал мавсум кашфиётига айланганди. Ёки "Сурхон"да биринчи турда регламент мажбуриятини бажариш учун туширилган Ҳусниддин Ғофуров "Нефтчи"даги ўйинлари орқали асосий таркиб футболчиси бўлиб етишганини ўтган мавсумда кўрганмиз. Бу футболчи ҳам айнан рақобатга ютиб чиққани учун асосий таркибда мунтазам ўйнаб келади. Яна мисол тариқасида "Қўқон-1912" сафида ўйнаган Ойбек Рустамовни айтиш мумкин. Ойбек Рустамовни мухлислар анча яхши билишади ва бу футболчи ўтган йилдан буён асосий таркибнинг муҳим аъзоларидан бирига айлангани ҳеч кимга сир эмас.


Фактлар билан келтириб ўтилган мазкур жиҳат регламентдаги ушбу мантиқсиз банд аслида ҳеч қандай наф келтирмаслигини ойдинлаштирмоқда. Яъни, чемпионатдаги тенг ярим жамоада азалдан катта футболга кириб келган ва ўз меҳнати билан ҳеч қандай банд йўқ пайтда соғлом рақобат орқали ўз ўрнини асосий таркибдан топган футболчилар ҳамда номига ўйнатилган ва якунда биринчилардан бўлиб захирага олинган футболчиларни мисол қилиб кўрсатдим.

Регламентдаги мазкур банд мураббийларга ортиқча муаммо ва таркибни аниқлашда сунъий рақобат юзага келтирмоқда. Масалан "Қизилқум"да мунтазам барқарор ўйнаб келаётган ва асосий таркиб футболчиси саналган Шерали Жўраев энди чемпионат ўйинларида ўз пайтини захирада кутишга мажбур бўлмоқда. Ёки АГМК сафида ОЧЛда ҳам асосий таркибда тушган ва Суперлигада автоматик равишда ўз ўрнини Шаҳбоз Умаровга бўшатаётган Пиримовга мураббий қандай мотивация беради? Унинг футболга бўлган чанқоғи сўнмаслигига ким кафолат беради? Ёки "Металлург" жамоани кучайтириш учун олиб келган Баҳром Абдурахимов хизматларидан доим иккинчи бўлимда фойдаланишга мажбур бўлиб қоладими? Ачинарли тарафи шуки, мазкур футболчилар рақобатда ютқазаётгани учун захирада ўз ўрнини кутиб ўтиришгани йўқ. Балки регламентдаги мантиқсиз банд қурбонига айланишмоқда.

Яна бир ёмон тарафи шундаки, ҳеч бир жамоанинг барча чизиқларида 1997 ёки ундан кейинги йилда туғилган футболчилар йўқ. Яъни, "Локомотив"да Аваз Ўлмасалиев ёки Азизбек Амоновдан бошқа асосий таркибда ўйнаши мумкин бўлган футболчи йўқ. Натижада ОЧЛда ҳам жамоанинг бошланғич таркиб футболчиси бўлган Ҳусниддин Ғофуров Суперлига ўйинларида захирага михланмоқда. Ёки иккинчи вариант Ўлмасалиев. Бунда "Локо"даги таянч нуқтаси вакили Жокич ёки Авазнинг ҳимояда ўйнаши мумкинлиги эътибори билан Тўхтахўжаев ёки Исмоилов регламент қурбонига айланиб қолиши мумкин. Шу тарафлама айнан ўша нуқтада регламент мажбуриятларига мос тушадиган футболчиси бор жамоанинг ўша позицияда ўйнайдиган бошқа вакилига жуда қийин бўлади. Чунки унинг асосий таркибдан жой олиш ёки олмаслиги ўзига боғлиқ масала эмас. Ёмони шу аслида. Ёшларга имконият берамиз деб қилинган мазкур иш натижасида мавжуд футболчиларни йўқотиб қўйиш ва ёшларни рақобатсиз асосий таркиб футболчисига айлантиришдан нима наф, тушунмаяпман.

Зўри, истеъдоди бори мана "Пахтакор"да бўладими, ўз олдига юқори мақсадлар қўяётган "Навбаҳор"ми ёки "Насаф"дами фарқи йўқ, керак пайтда Остон Ўрунов, Алижонов ёки Абдихолиқов каби ёриб чиқиб келаверади. Биз футболимиз келажагини кучли рақобатда пишган ва ўша "олов"дан чиқиб келган ёшларга ишонмоқчимизми ёки сунъий равишда ўйин амалиёти олаётган футболчилар керакми бизга?

Наҳотки шуни тушунадиган мутахассис қолмади бизда? Яққол мисол ҳозирги ОТЖ! Кўзимизни очайлик, ҳурматли ЎФА мутасаддилари...

Соғлом рақобат тарафдорлари мазкур масалага тўғри ечим топиб, керакли хулосага келишларига ишонгиси келади одамнинг. Бошқа гапга ҳожат йўқ.

Муаллиф :
Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика