RU

Последние новости

22:30Англия кубоги. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди. Бош соврин учун рақиб — "Кристал Пэлас"  30 22:24"Ливерпуль" — АПЛ чемпиони!  21 22:10Суперлига. "Насаф" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва мусобақа жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  20 21:51Григорий Колосовский: "Олимпик-Mobiuz" қандай футбол ўйнаш кераклигини кўрсатиб қўйди"  0 21:40Анвар Бердиев: "Футболчиларимизда ўзига бўлган ишонч етишмади"  0 21:35Элит ОЧЛ. Чорак финалнинг сўнггида баҳсида "Кавасаки Фронтале" ва "Ал Садд" ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  5 21:21Фарҳод Нишонов "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин: "Ғалабага ҳақли эдик, бошқа вазиятларимиздан фойдаланганимизда ҳисоб йириклашиб кетарди"   2 20:57Рюдигер класикодаги ҳакам билан боғлиқ воқеа учун оммадан узр сўради  15 20:35РПЛ. "Химки" — "Акрон" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди, Эсанов эса захирада қолдирилди  0 20:04"Сабаҳ" — "Қорабоғ". Раҳмоналиев захирада  0 20:03"Кайсериспор" — "Ризеспор". Алиқулов асосий таркибда  2 20:01"Рубин" — "Факел". Ашурматов захирада  0 20:00Суперлига. "Шўртан" бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" майдонида ютқазди  4 20:00АПЛ. МЮ "Борнмут" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди, мезбонлар 70-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишганди  8 19:58А Серия. "Рома" меҳмонда чемпионлик учун курашаётган "Интер"ни мағлуб этди, Шомуродов ягона голга ассистентлик қилди  45

Хуан Мата: «Плеймейкер» тезроқ фикрлаши керак» Новости

Хуан Мата: «Плеймейкер» тезроқ фикрлаши керак»

«Манчестер Юнайтед»нинг испаниялик ярим ҳимоячиси Хуан Мата FourFourTwo нашрига берган интервьюсида бўйи паст футболчиларга АПЛда қийинлиги ҳақида гапириб ўтди.

- Сиздай кичик жуссали футболчига премьер-лигада «жон сақлаш» қийин кечмаяптими, шунча кучни қаердан оляпсиз?

- Яхши савол. Англияда гавдали ва кучли футболчилар кўпчиликни ташкил қилади. Шу боис ҳам мен кўпроқ ўйлашга мажбурман. Агар рақибингиз сизга нисбатан бақувват бўлса, ундан олдинроқ бўш жойни эгаллашингизга тўғри келади. Бўйи паст футболчилар ўйин пайтида кўпроқ ақл билан ҳаракат қилишлари керак.

- Сиз тезкор ва кучли ҳимоячиларга қарши бошқа-бошқа усулда ўйнайсизми?

- Бу тўпнинг кимда эканлигига боғлиқ. Агар рақибда бўлса, тактика биринчи ўринга чиқади. Ҳимоячи эркин ҳаракат қилмаслиги учун яхши позицияни эгаллашим керак. Аксинча, тўп билан ҳаракатланаётганимда энг муҳими - биринчи тегиниш. Шунингдек, девор усулида ўйнашни ҳам яхши кўраман. Барчаси рақибни алдашга боғлиқ. Бунинг учун эса тез фикрлаш талаб этилади.

- Очиқ ҳудудларни топишни қойиллатасиз. Бу борада алоҳида машқ қиласизми?

- «Пас»ни қабул қилиш учун очиқ зонани исташим - бу қандайдир инстинктга айланиб қолган. Тўпни қаерга боришини олдиндан ҳис қиламан. Ахир биринчи йил ўйнашим эмас-ку. Лекин буни машғулотларда ҳам ўзлаштирса бўлади.

- Очиқ зоналар йўқлигида тўпни назорат қилишнинг сабаби нимада?

- Ҳар сафар тўпни эгаллашдан олдин атрофга бир қараб олиш керак. Ўзингиз, жамоадошларингиз ва рақибингизнинг қаерда турганини билишингиз лозим. Испанлар ҳамиша шундай қилишади. Буни ўзингиз ҳам кўрсангиз бўлади. Айни услубда ўйнайдиган футболчилар орасида энг зўри - Хави. У тезкор ҳам, жисмонан бақуват ҳам эмас. Аммо у қарор қабул қилишда тенгсиз.

- Спортзалда кўп шуғулланасизми?

- У ерга ҳафтасига уч марта бораман. Лекин бу жамоамизнинг ҳафта давомида ўтказадиган ўйинларига боғлиқ. Агар ҳафтада икки ёки учта ўйин ўтказсак, спортзалга боришнинг иложи йўқ. Чунки тикланиш учун вақт керак. Гавдам кичкина бўлгани учун жароҳатлардан қочишга тўғри келади. Шу боис, жисмоний ҳолатимни бир маромда ушлаб тураман.



- Плеймейкерлар учун алоҳида машқлар борми?

- Ҳар жабҳада формани ушлаб туриш лозим. Умуман олганда, футболчилар учун махсус машқлар етарли. Ўйин пайтида қиладиган ҳаракатларимни ҳамиша такрорлаб юраман.

- Ўйин ва машғулотлардан ке­йин қандай тикланасиз?

- Испанияда яшаганимда тушликдаги сиеста ёқарди. Лекин Англияга кўчиб келганимдан сўнг бундан воз кечдим. Чунки туманли ўлкада маданият бошқача. Тикланиш учун кўпроқ ҳовузда чўмиламан. Шунингдек, яхши овқатланаман. Агар узоқ вақт юқори савияда ўйнашни истасангиз, ўз устингизда ишлашдан тўхтамаслигингиз керак.

- Ўйиндан олдин «заряд» олишингиз учун қандай овқат маъ­қул?

- Базада нонушта қиламан. Одатда, тост ва банан ейман. Машғулотлардан олдин организмга углеводлар керак. Шунингдек, бир стакан апельсин шарбати ва қаҳва ичишим мумкин. Ошпазимиз Майк ажойиб инсон. У тушликка балиқ пиширади. Ўйиндан олдин кўпроқ сув ичиш зиён қилмайди.

ЖАЪФАРАЛИ тайёрлади

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика