“Хоразм” мураббийи Александр Ежов: “Таркибдаги йўқотишлар ва ишонч етишмаётгани мағлубиятга сабаб бўлди”
11 сен 2024 22:40
Новости
“Хоразм” мураббийи Александр Ежов: “Таркибдаги йўқотишлар ва ишонч етишмаётгани мағлубиятга сабаб бўлди”
Ўйин ҳақида
- Аввало рақиб жамоани ғалаба билан табриклайман. Бизда ўзимизга бўлган ишонч етишмаяпти. Бундан ташқари йўқотишларимиз бор. Жароҳатлар ва дисквалификациялар ўйинимизга таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Ғалаба қозониш учун тайёрландик, ҳаракат қилдик. Лекин, айтиб ўтганимдек натижага таъсир кўрсатадиган жиҳатлар ҳам бор.
- Жамоа ўз майдонида гол ура олмаганига сабаб нима?
- Бу ишонч билан боғлиқ. Вазиятлар кўп яратаяпмиз. Эътибор берган бўлсангиз, сўнги якунловчи зарбаларда оқсаяпмиз. Футболда руҳият ва ишончнинг ўрни муҳим. Шунингдек, таркибдаги йўқотишлар сабаб тўлиқ куч билан ўйнай олмаяпмиз.
- Жамоа бош мураббийи Хаким Фузайлов иккинчи бўлимда захира ўриндиғида кўринмаганини қандай изохлайсиз?
- Бош мураббий билан ҳаммаси жойида. Бу борада муаммо йўқ.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии