RU

Последние новости

01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  9 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  0 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  2 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  16 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  8 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  3 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  5

Вали Султонов: “Орол” жамоаси устидан ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз" Новости

Вали Султонов: “Орол” жамоаси устидан ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз"

Кеча биринчи лига жамоалари 17-тур доирасида бир нечта учрашув ўтказишди.

Жумладан, Урганч шаҳрининг “Хоразм” жамоаси сафарда “Орол” жамоаси билан куч синашди. Бу ўйин урганчлик футболчиларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан ниҳоясига етди. Учрашув тугагач, меҳмонлар жамоаси бош мураббийи Вали Султоновнинг фикр-мулоҳазалари билан қизиқдик.

- Қўшни ҳудуд, яъни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг бош жамоалари ўртасидаги беллашув азал-азалдан муросасиз ўтиши билан маълум, - дейди В. Султонов. – Ҳоҳ Нукусда, ҳоҳ Урганчда бўлсин мазкур жамоаларнинг ўзаро баҳси ўзига хос дербига қиёсланади. Бу ҳол жамоаларимиз ўртасидаги ўйиннинг доимо ҳужумкор ва кескин ўтиши билан исботини топади. Мавсум бошида ўз майдонимизда нукуслик футболчиларни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратгандик. Шу жиҳатдан, сафардаги учрашувимизда мезбонлар реванш олишга интилишини билардик. Шуларни ҳисобга олиб, тайёргарлик кўргандик. Саъй-ҳаракатларимиз бесамар қолмади. Жорий йилги мавсумдаги иккинчи учрашувда ҳам қўлимиз баланд келди. Бундан хурсандмиз, албатта. Умуман, “Орол” билан кечадиган мазкур ўйинни сариқ карточкалари туфайли асосий дарвозабонимиз Ғайрат Ўдаев ўтказиб юбориши лозим эди. Бу бизга муаммо туғдирарди. Шу куни уни ўрнини захира дарвозабонимиз Равшан Жуманиёзов эгаллади. У ҳали ёш бўлишига қарамай, ишончимизни оқлади. Умуман, барча футболчиларимиз ўзларига топширилган вазифани муносиб уддалашди. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман. Қолаверса, узоқ йўл босиб Нукусга келиб “Хоразм” жамоасини қўллаб-қувватлаган кўп сонли мухлисларимизга ҳам раҳмат айтаман ва уларни жамоамизнинг навбатдаги ютуғи билан табриклайман.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика