RU

Последние новости

01:45Луис Энрике: "ПСЖ Европанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнайди"  0 01:17Рис Жеймс: "Биз ҳурматсизлик қилдик"  1 00:59Саудия Арабистони. "Ал Насср" сафарда мағлуб бўлди  7 00:27Арне Слот: "АПЛнинг 7-жамоаси ПСЖни мағлуб қилди. Биз шундай лигада ўйнаймиз"  5 23:50Суперлига. "Бунёдкор"ни сўнги дақиқада дарвоза устуни қутқарди, "Қизилқум" эса "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  0 23:45"Байер" Алонсонинг "трансфери"дан қанча ишлаб олмоқчи?  6 23:29Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" "Ал Файҳа"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  3 22:55Аморим: "У оғир даврни бошидан ўтказди"  2 22:09"Қизилқум" бир киши кам "Қўқон-1912" устидан зафар қучди  13 21:51"Олимпик-MobiUz" "Дўстлик"да "Олимпик"ни мағлуб қилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 21:28Ҳаким Фузайлов "Бунёдкор"га қарши ўйин, Урганчдаги стадион ва таркибда бўладиган ўзгаришлар ҳақида гапирди  6 20:59Илёс Зейтуллаев: "Барча футболчиларимиз сафга қайтса, ўз сўзимизни айтамиз"  5 20:05Суперлига. "Бунёдкор" стадиони дарвоза тўсини "Бунёдкор" зарарига ишлади   11 19:49Месси Гвардиола ҳақида: "У футболга зарар етказди"  12 19:22Мирко Еличич: "Про лигада аксарият жамоалар шунчаки натижа учун курашяпти"  0

Вадим Абрамов: "Яхшибоевда терма жамоада ўйнаш учун хоҳиш кўрмадим" Новости

Вадим Абрамов: "Яхшибоевда терма жамоада ўйнаш учун хоҳиш кўрмадим"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурия ва Ироқ терма жамоасига қарши кечадиган ўртоқлик учрашувлари олдидан пойтахтимизда машғулотларни давом эттирмоқда.

Миллий жамоамизнинг бугунги машғулотидан олдин бош мураббий Вадим Абрамовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Кечадан машғулотларни бошладик. "Бунёдкор" - "Пахтакор" ўйинида иштирок этган футболчиларга дам берган эдик, улар бугун келиб қўшилишди. Бугун эса тўлиқ таркибда йиғилдик. Фақат "Пахтакор"нинг жароҳат олган уч нафар футболчиси биз билан сафар ўйинига бора олмайди. Игорь Сергеевнинг ўрнига "Локомотив" футболчиси Темурхўжа Абдухолиқовни жалб қилдик. Яна икки нафар футболчи БААда қўшилади. Легионерлар айримлари пандемия сабаб етиб кела олишмади, айримлари жароҳат олишган. Яна бир ҳужумчимиз Элдор Шомуродов "Женоа"га мослашмоқда. Аввалида ҳавотир олган эдим. Уларга соғлиқ тилаймиз. Қандай жамоада ўйнашидан қатъий назар ўйин амалиётига эга бўлиши биз учун муҳимдир.

Жасур Яхшибоев октябрь ойидаги йиғинда қатнашди. Лекин унда термада ўйнашга хоҳиш кўрмадим. Катта хоҳиш йўқ экан Яхшибоевсиз ўйнаймиз. Боши оғриган ёки бошқа омиллар сабаб биз билан бирга бўлишни истамади. Терма жамоа эшиклари очиқ, фақат у ўзига ўзи эшикларни ёпмоқда. Ҳали ёш футболчи, балки ҳаммасини тушуниб олар. Нималарга қодирлигини ва имкониятларини биламиз. Хет-трик қайд этди? Бу билан уни табриклайман. Бобир Абдихолиқов бугун анализ топширган, ҳаммаси жойида оддий шамоллаш бўлса у машғулотларга қайтади. БААда учинчи назорат ўйинини ҳам ўтказиш борасида нима ҳам дейишим мумкин, Баҳрайн билан ўйнашимиз эҳтимоли бор эди, аммо БААни мағлуб этганимиз учунми улар биз билан эмас Тожикистон билан ўйнашни исташди. ",- дейди Вадим Абрамов.




Рейтинг: -14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика