Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари
02 дек 02:20
Новости
Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари
Суперлиганинг 2025 йилги мавсумидаги илк ўйинда ОКМК ва "Бухоро" ўзаро беллашди.

ОКМК захира ўриндиғи "Бухоро"га қарши ўйинда

"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Ицуки Урата "Нефтчи" дарвозасига урган голини нишонламоқда.

"Нефтчи" ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров "Бунёдкор"га қарши ўйинда жарима зарбасини ижро этмоқда.

"Қўқон" – "Андижон" ўйинида футболчилар ҳаводан келаётган тўп учун курашмоқда.

"Навбаҳор" ва "Динамо" футболчилари тўп учун кураш олиб бормоқда.

"Навбаҳор" ҳимоячиси Саидазамат Мирсаидов "Динамо" ярим ҳимоячиси Анвар Ҳожимирзаев билан тўқнашиб кетди.

"Хоразм" ва "Шўртан" футболчилари яккакурашда иштирок этмоқда.

"Хоразм" ҳимоячиси Владимир Бубанья жамоасининг "Шўртан" дарвозасига урган голини нишонламоқда.

"Насаф" ярим ҳимоячиси Шароф Муҳиддинов "Сўғдиёна" дарвозасини нишонга олди.

"Насаф" ва "Сўғдиёна" футболчилари салқинланиб олмоқда.

"Бухоро" ярим ҳимоячиси Жавоҳир Рўзиев "Қизилқум" дарвозасига урган голни нишонламоқда.

"Нефтчи" дарвозабони Элдор Суюнов ва ҳимоячи Анвар Ғофуров "Қўқон-1912" ҳужумчиси Жасур Холтўраев билан тўп учун курашмоқда.

"Андижон" ҳимоячиси Олег Зотееев "Насаф" дарвозасига чалқанча услубда зарба йўлламоқда.

"Сўғдиёна" ҳужумчиси Люпчо Дориев "Навбаҳор" дарвозасига урган голни нишонламоқда.

"Навбаҳор" ҳужумчиси Русланбек Жиянов "Сўғдиёна" дарвозасига урган голни нишонламоқда.

"Шўртан" ярим ҳимоячиси "Бунёдкор"га қарши ўйинда қанотда тўпни ўзига бўйсиндиришга ҳаракат қилмоқда.

"Бунёдкор" ҳужумчиси Луис Качорри "Шўртан" дарвозасига урган голни нишонламоқда.

Сурхондарёга қайтган "Сурхон"ни қўллаб-қувватлаётган маҳаллий мухлислар

ОКМК ўз майдонида "Пахтакор"ни тиз чўктирди.

ОКМК – "Пахтакор" учрашувида оқшом манзараси.

"Хоразм" мухлислари жамоасини қўллаб-қувватламоқда.

"Қўқон-1912" мухлислари

"Қўқон-1912"нинг муваффақиятсиз трансфери бўлган кот-д'ивуарлик ҳужумчи Амед Кобена

"Сурхон" ярим ҳимоячиси Дмитрий Плетнёв

"Бунёдкор"нинг жажжи мухлиси

ОКМК футболчилари "Қизилқум" дарвозасини ишғол қилмоқда.

ОКМК дарвозабони Жавоҳир Илёсов "Қизилқум" дарвозасига урилган голни нишонламоқда.

"Навбаҳор" – "Андижон" учрашувида тартибсизлик юзага келди.

"Пахтакор" ҳимоячиси Абдулла Абдуллаев тўпни ўзига бўйсиндирмоқда.

"Динамо" ярим ҳимоячиси Анвар Ҳожимирзаев "Пахтакор" дарвозасига ғалаба голини урди.

"Пахтакор" собиқ бош мураббийи Педру Морейра "Машъал" бош мураббийи Асрор Алиқуловга Португалия қовоғини совға қилмоқда.

"Пахтакор" ҳужумчиси Игорь Сергеев "Машъал" дарвозасини ишғол қилди.

"Бунёдкор" футболчилари "Бухоро" дарвозасига урилган голни нишонламоқда.

"Насаф" ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев "Шўртан" дарвозасига йўл топди.

"Нефтчи" мухлислари "Навбаҳор"га қарши ўйинда шундай манзара ҳосил қилишди.

"Нефтчи" ярим ҳимоячиси Аброр Исмоилов "Навбаҳор" дарвозаси томон зарба йўлламоқда.

"Нефтчи" ҳужумчиси Муҳаммадали Ғиёсов "Навбаҳор" дарвозасига зарба йўллади.

ОКМК ва "Динамо" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади.

"Пахтакор" ҳужумчиси Игорь Сергеев "Сўғдиёна" дарвозаси томон зарба йўлламоқда.

"Сўғдиёна" ҳужумчиси Люпчо Дориев "Пахтакор" дарвозасига тўп киритди.

"Сўғдиёна" дарвозабони Милан Митрович "Пахтакор"га қарши ўйинда жароҳат олиб, майдонни тарк этмоқда.

"Машъал" футболчилари "Андижон"га қарши ўйин олдидан суратга тушмоқда.

"Андижон" футболчилари "Машъал" устидан қозонилган ғалабани мухлислари қаршисида нишонлади.

"Навбаҳор" – "Шўртан" ўйини атмосфераси
"Навбаҳор" вакиллари "Шўртан" устидан қозонилган ғалабани нишонламоқда.

"Машъал" "Нефтчи" ярим ҳимоячиси Жамшидл Искандеровнинг бурчак узатмаси голга айланишига тўсқинлик қила олмади.

"Нефтчи" дарвозабони Ботирали Эргашев "Машъал" устиидан қозонилган ғалабани нишонламоқда.

"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Музаффар Олимжонов "Қизилқум" дарвозабони Санжар Қувватов билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди.

"Қўқон-1912" ярим ҳимоячиси Иқбол Маликжонов "Бухоро" дарвозасига урилган голни нишонламоқда.

"Хоразм" футболчилари ОКМКнинг стандарт вазиятини бартараф этишга ҳозирлик кўрмоқда.

"Насаф" – "Сурхон" учрашувига ташриф буюрган мухлислар

"Насаф" ярим ҳимоячиси Ойбек Бозоров "Сурхон"га қарши ўйинда майдондан четлатилди.

"Пахтакор"ни "Андижон"га қарши ўйинда қўллаб-қувватлаш учун ташриф буюрган маскот
Тошкентда "Пахтакор"ни мағлуб этган "Андижон" клуби ва унинг мухлислари

"Динамо" – "Сўғдиёна" учрашувида майдонга югуриб чиқаётган болакай ва уни тўхтатишга уринаётган хавфсизлик ходими

"Насаф" дарвозабони Абдувоҳид Неъматов

"Насаф" ҳимоячиси Игорь Голбан "Бухоро" дарвозасини бош билан аниқ нишонга олди.

"Нефтчи" – "Пахтакор" учрашувига ташриф буюрган Жаҳонгир Ортиқхўжаев

"Пахтакор" ҳимоячиси Умар Адҳамзода собиқ жамоаси – "Нефтчи" дарвозасини ишғол қилмоқда.

ОКМК ҳужумчиси Хуршид Ғиёсов "Сўғдиёна"га қарши ўйинда ғалаба голини урди.

"Андижон" – "Динамо" учрашувида мезбон мухлислар ён ҳакамнинг бош қисмига шикаст етказди.

"Сўғдиёна" ҳимоячиси Станислаев Андреев "Андижон"га қарши баҳсда Аскер Нажафалиевга эътироз билдирмоқда.
"Қўқон-1912" – "Хоразм" учрашувида футболчилар ҳаводаги тўп учун курашмоқда.

"Насаф" мухлислари "Қизилқум"га қарши ўйин олдидан шундай манзара ҳосил қилишди.
"Насаф" футболчилари "Қизилқум" дарвозасига урилган голни нишонламоқда.

"Пахтакор" футболчилари "Шўртан" дарвозасига урилган голни нишонламоқда.
"Пахтакор" ёш мухлиси Диёр Холматовнинг либосини сўрамоқда.

"Бунёдкор" ва ОКМК футболчилари тўп учун кураш олиб бормоқда.
"Бунёдкор" ҳужумчиси Темирхўжа Абдухолиқов ОКМК дарвозасини ишғол қилмоқда.

"Бунёдкор" бош мураббийи Илёс Зейтуллаев "Қўқон-1912"га қарши ўйинда

"Қўқон-1912" футболчиси "Бунёдкор" дарвозасига ғалаба голини урди.

"Бухоро" мухлислари "Машъал"га қарши ўйинда клуб бош мураббийи Улуғбек Бакаевни қўллаб-қувватламоқда.
ОКМК дарвозабони Дилшод Ёқубов "Андижон"га қарши ўйинда тўпга чиқишда хатога йўл қўймоқда.

ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов "Андижон" устидан қозонилган ғалабани нишонламоқда.

"Динамо" футболчилари "Шўртан"га қарши ўйиндаги ғалабани мухлислари қаршисида нишонламоқда.
"Нефтчи" ва "Сўғдиёна" фуболчилари тўп учун курашмоқда.

Хавфсизлик ходимлари "Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошковични тинчлантиришга ҳаракат қилмоқда.

"Андижон" ҳужумчиси Рустам Турдимуродов
"Нефтчи" дарвозабони Ботирали Эргашев "Андижон" футболчиси томонидан йўлланган зарбани қайтармоқда.

"Нефтчи" футболчилари "Андижон" устидан қозонилган ғалабани нишонламоқда.

"Андижон" – "Нефтчи" учрашувини бошқарган Ильгиз Танташев

"Пахтакор"га вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланган Камолиддин Тожиев "Бухоро"га қарши ўйинда ижобий натижага эришди.

"Пахтакор" ва "Бухоро" футболчилари ҳаводаги тўп учун курашмоқда.

"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Муҳаммадали Ўринбоев "Бухоро" дарвозасига урган голини мухлислар қаршисида нишонламоқда.

"Қўқон-1912" – ОКМК учрашувида тўп мухлислар ўтирган секторга бориб тушди.
ОКМК футболчиси "Қўқон-1912" устидан қозонилган ғалабани нишонламоқда.
"Навбаҳор" ҳужумчиси Руслан Жиянов "Хоразм"га қарши ўйинда зарба йўлламоқда.

"Насаф" ҳужумчиси Рубен Ҳебай "Бунёдкор" дарвозасига урилган голни нишонламоқда.

"Насаф" мухлислари "Бунёдкор"га қарши ўйинда жамоасини қўллаб-қувватламоқда.

"Қизилқум" легионерлари тандемда "Машъал" дарвозасини ишғол қилди.

"Бухоро" ва "Динамо" ўртасидаги баҳсда кучлар тенг келди.

"Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов "Бухоро"га қарши ўйинда

"Қўқон-1912" ва "Насаф" футболчилари тўп учун кураш олиб бормоқда.
"Бунёдкор" дарвозабони Абдумавлон Абдужалилов "Навбаҳор"га қарши ўйинда пенальтини қайтаришга тараддуд кўрмоқда.

"Бунёдкор" бош мураббийи Илёс Зейтуллаев
"Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Шоҳмалик Комилов "Бунёдкор" дарвозасини ишғол қилди.
ОКМК ва "Нефтчи" футболчилари тўп учун курашмоқда.
ОКМК дарвозабони Ҳумоюншоҳ Сатторов "Нефтчи"га қаршии ўйинда гол ўтказиб юборди.

ОКМК дарвозабони, шарҳловчи Хайрулла Ҳамидовнинг ўғли Муҳаммад Убайдуллаев "Нефтчи"га қарши ўйинда захирадан майдонга тушиб, дебютини ўтказди.

"Насаф" – ОКМК учрашувидан олдин 
"Насаф" ҳужумчиси Драган Черан ОКМКга қарши ўйинда ғалаба голини урди.

"Андижон" ярим ҳимоячиси Бектемир Абдуманнонов "Сурхон"га қарши ўйинда урган голини нишонламоқда.
"Пахтакор" – "Хоразм" учрашувида мезбонлар шундай манзара ҳосил қилишди.
"Пахтакор" ҳужумчиси Игорь Сергеев "Хоразм" дарвозасига урган голни нишонламоқда

"Навбаҳор" ҳужумчиси Руслан Жиянов "Қўқон-1912" дарвозасига урган голни нишонламоқда

"Машъал" ҳимоячиси Шерзод Файзиев "Бунёдкор" дарвозасига урган голни нишонламоқда
"Қўқон-1912" – "Машъал" ўйинида футболчилар тўп учун курашмоқда.
"Бунёдкор" – "Пахтакор" учрашувидан олдин футболчилар акция доирасида суратга тушишмоқда

"Бунёдкор" – "Пахтакор" учрашувида легионерлар тўп учун курашмоқда.

ОКМК ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев Ўзбекистон терма жамоаси таркибида жаҳон чемпионатига йўл олгани учун клуб раҳбарияти томонидан тақдирланди.
ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов "Шўртан"га қарши ўйинда

"Насаф" ҳужумчиси Драган Черан "Навбаҳор" дарвозасини ишғол қилмоқда.

"Андижон" – "Қизилқум" ўйинида футболчилар тўп учун курашмоқда.
"Нефтчи"нинг ёш мухлисалари 
"Нефтчи" ҳимоячиси Иброҳимхалил Йўлдошев ҳга нисбатан фол ишлатилди.

"Навбаҳор" ҳимоячиси Азим Аҳмедов ва ОКМК ҳужумчиси Хуршид Ғиёсов ўртасида тўқнашув содир бўлди.

"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Диёр Холматов "Қўқон-1912" дарвозасига урган голини нишонламоқда.
"Пахтакор" ҳужумчиси Брайан Риаскос "Қўқон-1912" дарвозасига урган голини нишонламоқда.

"Қўқон-1912" ярим ҳимоячиси Муҳаммаданас Ҳасанов "Динамо" дарвозаси томон зарба йўлламоқда.
"Динамо" ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов майдондан четлатилмоқда.

"Насаф" ҳужумчиси Драган Черан "Пахтакор"га қарши ўйинда

"Насаф" футболчилари "Пахтакор" дарвозасига урилган голни нишонламоқда.

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев

"Бунёдкор" – "Сўғдиёна" учрашувидаги манзара
"Бунёдкор" бош мураббийи Илёс Зейтуллаев "Сўғдиёна" дарвозасига урилган голни нишонламоқда

"Сурхон" ярим ҳимоячиси Дмитрий Плетнёв ОКМКга қарши ўйинда ассист амалга оширмоқда.

ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов ва клуб ярим ҳимоячиси Миржамол Қосимов
"Нефтчи" футболчилари "Динамо"га қарши ўйинда ҳакамга эътироз билдирмоқда.
"Шўртан" ҳимоячиси Азиз Пирмуҳаммадов "Қизилқум" дарвозасига бош билан зарба йўлламоқда.
"Қизилқум" футболчиси "Шўртан" дарвозасига урилган голни нишонламоқда

"Машъал" ва ОКМК футболчилари тўп учун кураш олиб бормоқда
"Бунёдкор" футболчиси Носир Абдусаломов тўпни ўзига бўйсиндиришга ҳаракат қилмоқда
"Бунёдкор" футболчилари "Андижон"га қарши ўйиндаги ғалабани мухлислар қаршисида нишонламоқда

"Навбаҳор" ҳужумчиси Алишер Одилов "Пахтакор" дарвозабони Владимир Назаров билан тўп учун кураш олиб бормоқда
"Пахтакор" ҳужумчиси Игорь Сергеев "Навбаҳор" дарвозасига урилган голни нишонламоқда

"Насаф" ҳимоячиси Шерзод Насруллаев "Динамо"га қарши ўйинда тўпни ўзига бўйсундиришга ҳаракат қилмоқда.
"Динамо" ярим ҳимоячиси Анвар Ҳожимирзаев "Насаф"га қарши ўйинда тўпни ўзига бўйсиндиришга ҳаракат қилмоқда.

"Нефтчи" ҳужумчиси Зоран Марушич "Хоразм" дарвозасига урилган голни нишонламоқда

"Сўғдиёна" посбони Милан Митрович ўз дарвозасига "Насаф" футболчиси Ҳусайн Норчаев томонидан киритилган тўпни шунчаки кузатиб турди.

"Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко "Бунёдкор"га қарши ўйинда шогирдларига кўрсатма бермоқда.

"Динамо" ва "Навбаҳор" футболчиси тўп учун яккакурашга киришди.

ОКМК ярим ҳимоячиси Наоки Сенага "Бухоро"га қарши ўйинда ҳакамга эътироз билдирмоқда.

"Хоразм" ҳужумчиси Мурод Бобожонов "Шўртан" дарвозасига урган голини нишонламоқда.

"Андижон" фан-клуби етакчиси Нодиржон Тўйчиев "Қўқон-1912"га қарши ўйиндан сўнг ғалабани нишонламоқда.

ОКМК ҳужумчиси Рубен Санчес "Пахтакор" дарвозасига урган голини шундай нишонлади.

"Навбаҳор" футболчилари "Сўғдиёна" дарвозасига урилган голни нишонламоқда.

"Нефтчи" дарвозабони Ботирали Эргашев "Қўқон-1912"га қарши ўйинда тўпни ўйинга киритмоқда.

"Андижон" клуби мухлисларига Қашқадарёда "Насаф"га қарши ўйинда жамоасини қўллаб-қувватламоқда.

Видеотасвирчи "Машъал" – "Динамо" ўйинида ишламоқда.

"Шўртан" ҳимоячиси Одил Абдумажидов "Бунёдкор"га қарши ўйиндан кейин.

"Динамо" мухлислари "Пахтакор-79" жамоаси хотирасига ҳурмат бажо келтиришмоқда.

"Қизилқум" дарвозабони Санжар Қувватов ОКМКга қарши ўйинда.

"Қизилқум" ярим ҳимоячиси Ислом Кенжабоев "жонли девор"нинг пастки қисмига тўсиқ вазифасини ўтамоқда.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров "Нефтчи"нинг "Насаф" дарвозасига урган голини нишонламоқда.

"Қўқон-1912" ҳимоячиси Аслиддин Тоштемиров "Шўртан"га қарши ўйинда жароҳат олди.

"Андижон" собиқ бош мураббийи Максим Шацких "Навбаҳор"га қарши ўйинда шогирдларига кўрсатма бермоқда.

"Навбаҳор" футболчилари "Андижон" устидан қозонилган ғалабани мухлислари қаршисида нишонламоқда.

"Хоразм" ҳужумчиси Мурод Бобожонов "Бухоро"га қарши ўйинда ҳакамдан карточка кўрсатмасликни сўрамоқда.

"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Иброҳим Ибрагимов "Сўғдиёна" дарвозасига урган голини нишонламоқда.

Акобирхўжа Шукуруллаев "Навбаҳор"га қарши ўйинда "Насаф" футболчисига сариқ карточка кўрсатмоқда.

"Насаф" ҳужумчиси Юсуф Отубанжо "Шўртан" дарвозабони Шерзод Абдураимов билан тўп учун курашмоқда.

"Қўқон-1912" ҳужумчиси Клейди Даци "Сурхон" дарвозасига пенальти тепмоқда.

"Андижон" ҳимоячиси Абдураҳмон Комилов жароҳатланган "Машъал" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатмоқда.

"Бухоро" ходими "Бунёдкор"га қарши ўйинда жамоа аъзосининг майдонга ноқулай йиқилишининг олдини олишга уринмоқда.

"Нефтчи" футболчилари "Машъал" дарвозасига урилган голни нишонламоқда.

"Андижон" ҳимоячиси Кристиан Новак ва "Пахтакор" ҳужумчиси Игорь Сергеев тўп учун курашмоқда.

"Бухоро" футболчилари "Қўқон-1912" дарвозасига урилган ғалаба голини нишонламоқда.

ОКМК ярим ҳимоячиси Наоки Сенага "Хоразм" дарвозасига тўп киритмоқда.

"Насаф" ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев "Бухоро" дарвозасига урилган голни нишонламоқда.

"Шўртан" футболчилари "Машъал" дарвозасига тўп киритгач, ўйинни тезроқ давом эттиришга қарор қилишмоқда.

ОКМК футболчиси Нодирбек Абдураззоқов "Сўғдиёна" дарвозасига акробатик усулда зарба беришга ҳаракат қилмоқда.

"Навбаҳор" футболчиси Муҳаммадали Ғиёсов "Сурхон" дарвозасига чалқанча услубда зарба йўллашга ҳаракат қилмоқда.

"Қўқон-1912" ярим ҳимоячиси Муҳаммаданас Ҳасанов "Қизилқум" дарвозасига урган голни нишонламоқда.

"Хоразм"га қарши ўйинда "Бунёдкор" таркибида ўзгариш амалга оширилмоқда.

ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этди.
"Шўртан" ўз майдонида "Пахтакор" ғалаба қозонишига йўл қўймади.

"Нефтчи" – "Динамо" учрашувидан кадр.

"Сўғдиёна" дарвозабони Милан Митрович "Андижон"га қарши ўйинда.

"Андижон" – ОКМК ўйинидан.

"Андижон" футболчиси Усмонали Исмоналиев ОКМК дарвозасига урган голни нишонламоқда.

"Хоразм"га қарши ўйинда "Насаф"ни қўллаб-қувватлашга ташриф буюрган мухлислар.

"Навбаҳор" ҳужумчиси Педро Аугусто "Қизилқум" дарвозасига урган голни нишонламоқда.

"Қўқон-1912" – "Бунёдкор" учрашувига ташриф буюрган томошабин.

"Пахтакор" ҳужумчиси Игорь Сергеев "Сурхон" дарвозасига урган голни нишонламоқда.

"Машъал" – "Бухоро" ўйинидан кадр.

ОКМК ҳужумчиси Рубен Санчес "Қўқон-1912"га қарши ўйинда майдонга ноқулай ҳолатда йиқилди. Рақиб жамоа мураббийи унга ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.

"Насаф" дарвозабони Абдувоҳид Неъматов "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Азизбек Тўлқинбеков билан тўп учун курашга киришмоқда.

"Шўртан" ярим ҳимоячиси Ислом Кенжабоев "Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси Шоҳруҳ Абдураҳмоновни тўхтатишга ҳаракат қилмоқда.

"Нефтчи" ярим ҳимоячиси Аброр Исмоилов "Андижон"га урган голини нишонламоқда.

"Насаф" ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев "Қўқон-1912" дарвозасига зарба йўлламоқда.

"Хоразм" футболчилари "Машъал" устидан қозонилган ғалабани нишонламоқда.

"Андижон" ҳужумчиси Отабек Жўрақўзиев "Шўртан" дарвозасини ишғол қилмоқда.

"Бунёдкор" дарвозабони Валижон Раҳимов "Навбаҳор"га қарши ўйинда пенальтини қайтармоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Пахтакор" – "Қизилқум" учрашувини стадиондан кузатмоқда.

ОКМК дарвозабони Жавоҳир Илёсов "Нефтчи"га қарши ўйинда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборди.

"Қўқон-1912" футболчилари "Навбаҳор" дарвозасига урилган голни нишонлашмоқда.

"Қизилқум" ярим ҳимоячиси Шаҳзод Раҳматуллаев "Динамо" ҳужумчиси Фирдавс Абдураҳмонов билан тўп учун курашмоқда.

"Шўртан" – "Нетфчи" ўйинидан.

ОКМК футболчиси Нодирбек Абдураззоқов "Насаф" дарвозасига урган голни нишонламоқда.

"Бунёдкор" ва "Машъал" футболчилари тўп учун курашмоқда.

"Динамо" – "Хоразм" ўйинидан.

"Насаф" "Навбаҳор" майдонидан 1 очко билан қайтди.

"Шўртан" ўз майдонида тўртта гол уриб, ОКМКни мағлубиятга учратди.

"Бухоро" бош мураббийи Александр Хомяков собиқ жамоаси "Андижон" майдонига сафар уюштирди.

"Нефтчи" футболчилари "Сурхон" устидан қозонилган ғалабани мухлислари қаршисида нишонламоқда.

"Пахтакор" ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов "Бунёдкор" дарвозасига урган суперголни нишонламоқда.

ОКМК ва "Навбаҳор" дарвозабонлари ўзаро қарама-қаршиликдан сўнг бир-биридан ҳол-аҳвол сўрамоқда.

"Бухоро" ва "Нефтчи" ўртасидаги ўйинда жанжал юзага келди.

"Пахтакор" сафарда "Қўқон-1912" тўсиғидан ўта олмади ва 1 очко қўлга киритди.

"Насаф" ўз майдонида "Машъал"га имкониятни бой берди.

Афсонавий футбол фахрийси Тўлаган Исоқов вафоти муносабати билан Суперлиганинг 28-тур учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланди.

"Динамо" – "Андижон" учрашувида ишлаётган фотограф.

Игорь Сергеев "Пахтакор"га "Насаф" устидан ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.

"Андижон" – "Хоразм" ўйинидан.

"Нефтчи" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этиб, муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди.

"Пахтакор" ҳужумчиси Игорь Сергеев "Навбаҳор" дарвозасига Суперлига жорий мавсумидаги 20-голини урмоқда.

"Динамо" сафарда "Насаф"ни мағлуб эта олмади ва медаллардан қуруқ қолди.

"Насаф" клубда кўп йиллар фаолият олиб борган Марко Станоевичга ҳурмат кўрсатди Қашқадарё вилояти ҳокими унга миннатдорчилик билдирди.

"Андижон" ҳимоячиси Шаҳзод Азмиддинов "Бунёдкор" дарвозасига урган голини нишонламоқда.

ОКМК ҳужумчиси Хуршид Ғиёсов "Машъал"га қарши ўйинда 11 метрли жарима зарбасини ижро этмоқда.

Қадрли кузатувчилар, сиз учун қайси сурат ёки воқеалар эсда қоларли бўлди, фикрларингизни изоҳда ёзиб қолдиришингиз мумкин.
Оқил Абдубарноев тайёрлади.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии