RU

Последние новости

19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  24 18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  3 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  6 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  3 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0

Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди Новости

Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди

Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Хоразм" учрашуви бўлиб ўтди.


“Нефтчи” — “Хоразм” 2:0
07.07.2025. Фарғона. "Истиқлол" стадиони, 20:00
Ҳакамлар
: Иброҳим Исмоилов, Максим Нехочин, Ислом Носиров, Диас Галеев
Назоратчи: Александр Попов
ВАР ҳаками: Ғайрат Жўраев
АВАР ҳаками: Кристина Середа
Комиссар: Владимир Назаров

Голлар: Тома Табатадзе 12, - 1:0. Зоран Марушич 69, - 2:0 (Жамшид Искандеров). 

"Нефтчи": 1.Ботирали Эргашев, 4.Боян Цигер, 5.Икром Алибоев (24.Ғуломҳайдар Гулямов, 90+4), 6.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 7.Аброр Исмоилов, 10.Жамшид Искандеров, 11.Қувондиқ Рўзиев (8.Владимир Йовович, 70), 20.Анваржон Ғофуров, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 22.Тома Табатадзе (32.Зоран Марушич, 46), 23.Йован Жокич.
Захира: 45.Акбар Тўраев, 9.Шоҳруҳ Гадоев, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Муҳаммадали Ғиёсов, 33.Шоҳруҳбек Ёқубжонов, 44.Муҳаммадзиё Адҳамжонов.

"Хоразм": 12.Сардор Қобулжонов, 5.Дилшод Жўраев, 8.Ҳазратжон Турсунқулов, 9.Жасур Азимов (79.Азизжон Аҳроров, 80), 10.Муродбек Бобожонов (99.Шаҳрам Самиев, 66), 11.Ҳумоюнмирзо Иминов (22.Санжар Шоаҳмедов, 80), 27.Ихтиёр Тошпўлатов (18.Францис Нарх, 80), 44.Достонбек Турсунов, 77.Сунннатулла Абдуллажонов, 88.Аброр Хўсинов, 94.Рустамжон Абдуҳамидов.
Захира: 1.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 3.Равшанбек Султонов, 4.Фарруҳжон Иброҳимов, 7.Темурбек Исмаилов, 17.Муҳаммадбобур Асадуллаев, .

Огоҳлантиришлар: Анваржон Ғофуров 1, Боян Цигер 31, Икром Алибоев 61, Зоран Марушич 70. 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ 



90+6. Учрашув якунланди. "Нефтчи" - "Хоразм" 2:0

90+4. Ўзгариш. "Нефтчи". Алибоев ўрнига Ғуломов тушди

90. Ўйинга 6 дақиқа қўшилди 

85. Зарба! Бурчакдан узатилган тўпни Муҳсин Убайдуллаев боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ чиқди 

80. Ўзгаришлар. "Хоразм". Иминов, Азимов ва Тошпўлатов ўрнига Аҳроров, Шоаҳмедов ва Нарх тушди

70. Ўзгариш. "Нефтчи". Рўзиев ўрнига Йовович тушди

70. Огоҳлантириш. "Нефтчи". Зоран Марушич

69. ГОЛ! Зоран Марушич! Искандеровнинг тўп узатишидан кейин Марушич бирга бир вазиятда гол урди - 2:0.

66. Ўзгариш. "Хоразм". Бобожонов ўрнига Самиев тушди

63. ЗАРБА! Аброр Исмоилов ўнг қанотдан олдинга ўтди ва зарба берди, Қобулжонов ўз ўрнида

61. Огоҳлантириш. "Нефтчи". Икром Алибоев

49. ЗАРБА! Йўлдошев рақиб жарима майдони ичидан зарба берди, тўпни ҳимоячи қайтарди!

46. Ўзгариш. "Нефтчи". Тома Табатадзе ўрнига Зоран Марушич тушди


45+5. Биринчи тайм якунланди. 

45+2. Иброҳимҳалил Йўлдошевга шифокорлар ёрдам беришди, у Тошпўлатов билан тўқнашиб кетганди 

45. Биринчи таймга 5 дақиқа қўшилди 

44. ЗАРБАА! Турсунқуловнинг ҳаводан узатган тўпини Иминов боши билан дарвозага йўллади, Ботирали Эргашев ўз ўрнида! 

32. ЗАРБАА! "Хоразм"нинг ҳужуми, аутдан узатилган тўпни Бобожонов дарвоза ёнига боши билан ташлаб берди, Дилшод Жўраевнинг дарвозага бош билан йўллаган кучли зарбасидан кейин Ботирали Эргашев тўпни ушлаб олди.

31. Огоҳлантириш. "Нефтчи". Боян Цигер

30. ЗАРБАА! Қувондиқ Рўзиев бурчакдан тўпни тўғри дарвозага йўллади, Сардор Қобулжонов қийинчилик билан тўпни қайтарди!

29. Хавфли вазият. Искандеров жарима тўпини амалга оширди, Жокичнинг зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. Бурчак тўпи мезонларда

24. ЗАРБААА! Чап қанотдан яна Йўлдошев ҳаводан тўпни жарима майдонига узатди, Аброр Исмоилов боши билан ноаниқ зарба берди! 

15. "Нефтчи"нинг қарши ҳужуми, Исмоилов катта тезликда олдинга борди ва тўпни ҳужумдаги шеригига узатди, Табатадзе жарима майдони ичидан зарба бера олмади. 

12. ГОЛ! Тома Табатадзе! Чамаси 18 метрлардан белгиланган жарима тўпини Табатадзе ажойиб тарзда амалга оширди ва ҳисобни очди - 1:0. 

9. Аброр Хўсинов ҳозир бурчакка яқинроқ жойда Аброр Исмоиловни йиқитди. Жамшид Искандеровнинг жаримадан оширган тўпини ҳимоячилар қайтаришди 

7. ЗАРБАААА! "Нефтчи"нинг ҳужуми, чап қанотдан Йўлдошев узатган тўпни Табатадзе эгаллаб орқароқда турган Жокичга узатди, Йованнинг зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди 

4. ЗАРБАААА! Абдуллажоновнинг тўп узатишидан кейин Турсунқулов жарима майдони ёнидан зарба берди, тўп дарвоза устидан ўтиб кетди!

1. Огоҳлантириш. "Нефтчи". Анваржон Ғофуров

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 20:00да бошланади. 

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика