RU

Последние новости

03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  4 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  9 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  260 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  2

Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди Новости

Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди

Суперлига 15-туридан ўрин олган беллашув якунига етди.

Суперлига

15-тур

"Динамо" – "Насаф" 2:2  

Самарқанд. "Динамо" стадиони. 20:00

Гол: Анвар Ҳожимирзаев (Санжар Қодирқулов) 26', Марко Станоевич пенальти 45+2' – Жаҳонгир Ўрозов автогол 16', Акмал Мозговой 85'

Бош ҳакам: Рустам Лутфуллин

Ёрдамчи ҳакамлар: Руслан Серазитдинов, Акмал Гиясов

Захира ҳаками: Севдиёр Ҳамроқулов

Назоратчи: Бахтиёр Тагаев

VAR: Достон Раҳмонов

AVAR: Ислом Азимов

Комиссар: Даврон Иброҳимов

"Динамо": 13.Равшанбек Ягудин, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Ратиньо, 8.Санжар Қодирқулов, 10.Анвар Ҳожимирзаев, 18.Олександр Кучеренко, 20.Жалолиддин Жумабоев, 22.Улуғбек Абдуллаев (4.Акбар Абдирасулов, 88), 25.Ойбек Ўрмонжонов (11.Хислат Халилов, 88), 37.Фирдавс Абдураҳмонов (9.Миржаҳон Мираҳмадов, 64, 24.Муҳсин Бозоров, 71)), 88.Марко Станоевич.

Захира: 27.Эден Неманов, 12.Абдулаҳаджон Ҳошимов, 14.Баҳодир Насимов, 15.Мақсудхўжа Аълохўжаев, 23.Беҳруз Облақулов. 

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 8.Зафармурод Абдирахматов (92.Умарбек Эшмуродов, 73), 10.Драган Черан, 14.Шароф Муҳиддинов (9.Жавоҳир Сидиқов, 73), 18.Ҳусайн Норчаев (22.Игорь Голбан, 80), 24.Сардор Баҳромов (17.Суҳроб Нуруллоев, 46), 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров (33.Баҳодир Халилов, 90+4).

Захира: 1.Олександр Воробей, 55.Диёрбек Абдуназаров, 73.Диёрбек Асомиддинов, 80.Давронбек Усмонов.

Огоҳлантиришлар: Жаҳонгир Ўрозов (7), Зафармурод Абдирахматов (45+2), Акмал Мозговой (62), Санжар Қодирқулов (63).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! 

90+4. "Насаф"да алмаштириш: Бозоров ўрнига Халилов учрашувни тугатиб қўяди. 

90+2. Давронов Ҳожимирзаевга нисбатан қоидани бузди. 

90. Иккинчи таймнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшилди. 

89. Даҳшаааат! Ҳожимирзаевнинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб қайтди, қайтган тўпни Ратиньо чамаси 8 метрдан дарвозага йўналтирди, бироқ ноаниқ... 

88. "Динамо"да 2 та ўзгариш: Ўрмонжонов ўрнига Халилов, Абдуллаев ўрнига Абдирасулов туширилди. 

85. ГОЛ! "Насаф" вакилларининг кетма-кет зарбалари самара берди. Мозговойнинг чап оёқда берган зарбасидан сўнг тўп Ягудиннинг оёқлари орасидан кириб кетди – 2:2!

82. Зарбааа! Мозговойнинг ерлатиб йўллаган зарбасини Ягудин бартараф этди. 

81. Зарбаа! Ҳожимирзаевнинг зарбасини Неъматов қайтаришга эришди. 

80. "Насаф"да ўзгариш: Норчаев ўрнига Голбан туширилди. 

77. Сидиқовнинг бурчак зарбасидан ошириб берган пасидан кейин тўп Давронов ва Эшмуродовдан ўтиб кетди. 

73. "Насаф"да 2 та алмаштириш: Муҳитдинов ўрнига Сидиқов, Абдирахматов ўрнига Эшмуродов ўйинга қўшилди. 

73. Ҳожимирзаев тўпни олиб қўйиб, дарҳол шеригини олдинга бошлади, бироқ ҳакам тўп ҳужумчининг қўлига текканини пайқаб қолди. 

71. "Динамо"да ўзгариш: Мираҳмадов жароҳат туфайли ўрнини Бозоровга бўшатиб берди.

69. Мираҳмадовга тиббий ёрдам зарур. У "Насаф" вакили билан тўқнашувда жабрланди.

67. Зарба! Муҳитдиновнинг кучла зарбаси ҳимоячиларга тегиб қолди. 

66. Кучеренко Норчаевга нисбатан қоидани бузди. Меҳмонларда стандарт вазият. 

64. "Динамо"да алмаштириш: Абдураҳмонов ўрнига Мираҳмадов майдонга тушди. 

63. Санжар Қодирқулов Нуруллоевга нисбатан ишлатган қўполлиги учун сариқ карточка олди. 

62. Акмал Мозговой давомий эътирозлари учун огоҳлантирилди

59. Зарба! Шерзод Насруллаевнинг жарима майдончаси ичидаги зарбасидан сўнг тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

53. "Насаф" омадини ҳужумдан изламоқда, "Динамо" эса ҳимояда ҳушёрликни йўқотмаяпти. 

50. Бозоровнинг ўзи стандартни амалга оширди, бироқ тўпга ҳеч ким улгурмади. 

49. Ойбек Бозоровга нисбатан қоида бузилди, жарима зарбаси. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

46. "Насаф"да ўзгариш: Баҳромов ўрнига Нуруллоев баҳсни давом эттиради. 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 2:1. Танаффус! 

45+2. ГОЛ! Марко Станоевич пенальтини "Паненка" услубида амалга ошириб, ҳисобни ўзгартирди – 2:1!

45+2. Пенальти! Абдирахматов Ҳожимирзаевни йиқитгани учун пенальти белгиланди. Айбдорга сариқ карточка ҳам берилди. 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

41. Ратиньо Мозговой билан жиддий тўқнашиб кетди, икки футболчига ҳам тиббий ёрдам кўрсатилди. 

38. Акмал Мозговой ҳужум чоғида рақибга нисбатан қўполлик ишлатди. 

36. Зарбааа! Абдураҳмоновнинг яқин масофадан берган зарбасини Неъматов бартараф этди. 

33. Ўрозовдан Ҳомижирзаев томон узун пас етиб келди, бироқ ҳужумчи офсайдда қолгани маълум бўлди. 

30. Абдуллаевнинг яхши ўйланган пасидан сўнг Ратиньо тўпга эга чиқолмади, унга қаршиликлар ҳимоячилари тўсқинлик қилди. 

26. ГОЛ! Қодирқуловнинг пасидан кейин Ҳожимирзаев чап оёқда дарвозани нишонга олди – 1:1!

21. Зарбаа! Муҳитдиновнинг бурчак зарбасидагн ошириб берган тўпини Давронов бош билан дарвозага йўллади, сал ноаниқ. 

19. Абдураҳмонов майдон марказида Черанга нисбатан қўполлик ишлатди, сербиялик ҳужумчи рақибга эътирозини билдирди. 

16. ГОЛ! Муҳитдиновнинг узатмасидан кейин Давронов дарвозани пойлади, тўп йўл-йўлакай Ўрозовга тегиб тўрдан жой олди – 0:1!

13. Зарбаааа! Ратиньонинг зарбасидан кейин тўп тўсинни қақшатди! 

13. Уууух! Абдураҳмоновнинг айланма зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегди! 

9. Зарба! Муҳитдиновнинг зарбаси кўринишидан хавфли чиқди, аммо Ягудин тўпни қийинчиликсиз эгаллаб олди.

7. Бозоров 16 ни чизиғи устида Ўрозов томонидан йиқитилди. "Динамо" вакилига сариқ карточка кўрсатилди. 

4. "Динамо" ҳимоячилари Бозоровга нисбатан қоидани бузди. 

2. Ўрмонжоновнинг яхши пасидан сўнг Ҳожимирзаев тўпни эгаллаб олишга қийналди, акс ҳолда жуда хавфли вазият кузатилиши мумкин эди. 

1. Учрашув бошланди! 

"Динамо" – "Насаф" ўйинида VAR ишламайди, баҳсни трансляция қилишда атиги иккита камера ишлатилади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика