RU

Последние новости

23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  0 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  0 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  2 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  11 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  4 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0 17:45Футзал. Ўзбекистон Тошкентда Қозоғистон билан ўйнайди  1 17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  2 17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  1 16:44Big name, Big team, Big coach...  31

Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди Новости

Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди

Суперлига 15-тур доирасидаги "Пахтакор" – "Навбаҳор" ўйини якунланди.

"Пахтакор" – "Навбаҳор" 2:0

Бош ҳакам: Найим Қосимов

Ёрдамчи ҳакамлар: Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов

Захира ҳаками: Алишер Раҳимқулов

Назоратчи: Тимур Галеев

ВАР ҳаками: Абдурашид Худойберганов

АВАР ҳаками: Александр Сидоров

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Голлар: 1:0 – 21, Фламарион (Маҳмуд Маҳамаджонов), 2:0 – 65, Игорь Сергеев

"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 4.Абдулла Абдуллаев, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 11.Игорь Сергеев (94.Брайан Риаскос, 68), 21.Башар Ресан (30.Отабек Жўрақўзиев, 87), 23.Абдурауф Бўриев (9.Иброҳим Ибрагимов, 68), 27.Сардор Собирхўжаев (8.Диёр Холматов, 87), 44.Маҳмуд Маҳамаджонов, 50.Фламарион (17.Достонбек Ҳамдамов, 76), 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77.Дилшод Саитов

Захира: 1.Никита Шевченко, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 20.Дилшод Абдуллаев, 22.Умар Адҳамзода

"Навбаҳор": 1.Умиджон Эргашев, 7.Азимжон Аҳмедов (8.Шоҳмалик Комилов, 46), 9.Забиҳилло Ўринбоев (29.Педро Аугусто, 82), 12.Саидазамат Мирсаидов (19.Мирзоҳид Ғофуров, 46), 13.Бенжамен Теиди, 17.Русланбек Жиянов (55.Комилжон Тожидинов, 82), 33.Сергей Карпович, 36.Гильерме Гедеш, 37.Алишер Одилов (71.Наврўзбек Иминжонов, 73), 70.Аббос Ғуломов, 99.Игор Габриэл

Захира: 16.Шукрон Йўлдошев, 15.Жавоҳир Абдужабборов, 24.Достонбек Абдулҳаев, 32.Муҳаммадбобир Мўйдинов

Огоҳлантиришлар: Гильерме Гедеш (14), Аббос Ғуломов (40), Шоҳмалик Комилов (78), Башар Ресан (83)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+2. Бу сафар Ҳамдамов яккама-якка вазиятда рақиб дарвозасини ишғол қила олмади.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

90. Риаскос "Навбаҳор" дарвозабони билан яккама-якка вазиятда ноаниқ зарба йўллади.

87. "Пахтакор"яна икки ўзгаришга қўл урди. 

82. "Навбаҳор"да икки ўзгариш содир бўлди.

78. Комилов Ибрагимовга қўполлик қилгани учун огоҳлантирилди.

76. "Пахтакор"да футболчи алмашди.

73. "Навбаҳор"да ўзгариш бўлди.

70. Фламарион ҳисобни йирик кўринишга келтириши мумкин эди, унинг зарбаси йўлига Игорь Габриэл тўғаноқ бўлди.

68. "Пахтакор" икки ўзгаришга қул урди.

65. ГОЛ! Сергеев! "Навбаҳор" дарвозабонининг қўпол хатосидан сўнг ундан тўпни олиб қўйган "Пахтакор" ҳужумчиси осонлик билан дарвозани ишғол қилди!

63. "Навбаҳор"нинг стандарт вазияти Назаровнинг қўлларига тўп келиши билан якунланди.

60. Гедешнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

59. "Навбаҳор" бир дақиқа ичида кетма-кет икки маротаба рақиб дарвозасининг тўсинини нишонга олди. Дастлаб Ўринбоев, сўнгра Ғофуровга омад кулиб боқмади.

55. Комиловнинг қўпол хатосидан сўнг Сергеев ўта қулай имкониятдан фойдалана олмади, унинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

53. "Навбаҳор"нинг бурчак узатмасини Сергеев бартараф этди.

50. Комиловнинг 20-25 метрлар масофадан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Навбаҳор" таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

Биринчи бўлим якунланди.

45+4. Башар Ресан рақиб жарима майдонида бир ҳимоячини ажойиб тарзда алдаб ўтиб, чап оёқда узоқ пастки бурчакни нишонга олди, аммо унга бироз аниқлик етишмади.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

45. "Пахтакор"нинг стандарт вазияти кетма-кет икки зарба билан якунланди. Бирини ҳимоячи қайтарди, иккинчисини дарвозабон эгаллаб олди.

44. Яна Фламарионга нисбатан қоидабузарлик содир этилди. 

40. Ғуломов ҳужумда фол ишлатгани учун огоҳлантирилди.

❌ Гол инобатга олинмади. ВАР монитори орқали вазиятни кўрган ҳакам Одилов тўпга қўл билан ўйнаган деб топди.


34. Ўринбоевнинг ажойиб пасидан сўнг рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Алишер Одилов ҳисобни тенглаштирди!

30. Маҳамджоновнинг узатмасини Фламарион бош билан рақиб дарвозасига тўғрилаб қўйишга ҳаракат қилди, Эргашев тўпни эгаллаб олди.

21. ГОЛ! Фламарион ҳисобни очди! Чап қанотдан марказ томон ҳаракатланган бразилиялик футболчи рақиб дарвозасининг пастки бурчагини аниқ нишонга олди.

20. Карповичнинг пасидан сўнг Одилов рақиб жарима майдонига кириб бориб, чап оёқда зарба йўллади. "Пахтакор" дарвозабони тўпни эгаллаб олди.

18. Одиловга нисбатан фол ишлатилди.

16. Ресаннинг узатмасидан сўнг жарима майдонидаги Фламарион бош билан аниқ зарба йўллай олмади.

14. Гедеш майдон марказида Фламарионга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

6. Сергеевнинг пасидан сўнг рақиб жарима майдонида Ресан тўпни ўзига тўғрилай олмади.

2. Майдон марказига яқин нуқтада Фламарион йиқитилди.

1. Ўйинни меҳмонлар бошлади.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Пахтакор" тўқ бинафшаранг, "Навбаҳор" оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +21   

Комментарии

   
13 июл 22:49:52
Бахтиёр Ашуров
Ответ на комментарий пользователя BXZ BXZ
Энди ку́рамиз колишса яхши бу́ларди лекин Эрон жамоаси Алижонов учун Пахтакорга каттагина пул таклиф килвотти. Алижонов хар кандай карорни хурмат киламан жамоа рахбарлари хал килишсин дебди . Агар Ортикху́жаев сотамиз демаса демак у колади .
Ҳаммаси бўлмасада. Лекин кўп нарсалар Ортиқхўжаевга боғлиқ!
   
13 июл 20:31:38
BXZ BXZ
Ответ на комментарий пользователя Бахтиёр Ашуров
Бир неча Телегарамим каналларда Алижонов ва Сергеев ҳар қанақа таклифларни рад этишди - деган ҳабарлар чиқиябдику!
Энди ку́рамиз колишса яхши бу́ларди лекин Эрон жамоаси Алижонов учун Пахтакорга каттагина пул таклиф килвотти. Алижонов хар кандай карорни хурмат киламан жамоа рахбарлари хал килишсин дебди . Агар Ортикху́жаев сотамиз демаса демак у колади .
   
13 июл 20:05:20
Бахтиёр Ашуров
Ответ на комментарий пользователя BXZ BXZ
Лекин Алижонов Эронга кетадиган бу́либ колибди хали юз фоиз эмаску лекин Алижонов билан келишибди факат Пахтакор сотса бу́лди .
Бир неча Телегарамим каналларда Алижонов ва Сергеев ҳар қанақа таклифларни рад этишди - деган ҳабарлар чиқиябдику!
   
13 июл 19:51:38
BXZ BXZ
Ответ на комментарий пользователя Бахтиёр Ашуров
Бу иккаласи нима бўлганидаям мавсум сўнгигача қолишгани мақул. Яхши трансферлар қишда бўлади. Чунки бизда мавсумлар оралиғи бўлса. Уларда аксинча даралар оралиғи бўлади. Шунда уларга мақул вариантлар кам бўлади. Бу нарса суперлига жамоалари учун қулай вазият бўлади!
Лекин Алижонов Эронга кетадиган бу́либ колибди хали юз фоиз эмаску лекин Алижонов билан келишибди факат Пахтакор сотса бу́лди .
   
13 июл 18:39:47
Бахтиёр Ашуров
Ответ на комментарий пользователя BXZ BXZ
Баадан учта таклиф бор дейишди лекин хозирча кайси жамоаларлиги сир тутишвотти . Манимча Мозговой кетвотган жамоа хам су́раган .
Бу иккаласи нима бўлганидаям мавсум сўнгигача қолишгани мақул. Яхши трансферлар қишда бўлади. Чунки бизда мавсумлар оралиғи бўлса. Уларда аксинча даралар оралиғи бўлади. Шунда уларга мақул вариантлар кам бўлади. Бу нарса суперлига жамоалари учун қулай вазият бўлади!
   
13 июл 18:26:57
BXZ BXZ
Ответ на комментарий пользователя Бахтиёр Ашуров
Яна қайси жамоалар сўрачбди. Мен билганим: пресеполес ва серахон!
Баадан учта таклиф бор дейишди лекин хозирча кайси жамоаларлиги сир тутишвотти . Манимча Мозговой кетвотган жамоа хам су́раган .
   
13 июл 17:48:12
Бахтиёр Ашуров
Ответ на комментарий пользователя BXZ BXZ
Биламан улар хозир Пахтакорга керак лекин Сергеев ва Алижоновни су́равотган чет эл жамоалари ку́п .
Яна қайси жамоалар сўрачбди. Мен билганим: пресеполес ва серахон!
   
13 июл 17:25:45
BXZ BXZ
Ответ на комментарий пользователя Бахтиёр Ашуров
Ас Салому алайкум акахон. Ишлар яхшими? Алижонов ва Сергеев бу мавсум пахтакорда қолиб чемпион бўлишмоқчи. Улар эронга кетишмайдиган бўлишди!
Биламан улар хозир Пахтакорга керак лекин Сергеев ва Алижоновни су́равотган чет эл жамоалари ку́п .
   
13 июл 13:43:17
Бахтиёр Ашуров
Ответ на комментарий пользователя BXZ BXZ
Адаш галаба муборак асаб бузарларга эътибор бермаймиз факат инсоф тилаймиз .
Ас Салому алайкум акахон. Ишлар яхшими? Алижонов ва Сергеев бу мавсум пахтакорда қолиб чемпион бўлишмоқчи. Улар эронга кетишмайдиган бўлишди!
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика