UZ

Сўнгги янгиликлар

02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  1 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  0 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  4 01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  0 00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  12 00:40Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"  10 23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  7 21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  110 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  221 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  7 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  7 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  6

Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди

Суперлига 15-тур доирасидаги "Пахтакор" – "Навбаҳор" ўйини якунланди.

"Пахтакор" – "Навбаҳор" 2:0

Бош ҳакам: Найим Қосимов

Ёрдамчи ҳакамлар: Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов

Захира ҳаками: Алишер Раҳимқулов

Назоратчи: Тимур Галеев

ВАР ҳаками: Абдурашид Худойберганов

АВАР ҳаками: Александр Сидоров

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Голлар: 1:0 – 21, Фламарион (Маҳмуд Маҳамаджонов), 2:0 – 65, Игорь Сергеев

"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 4.Абдулла Абдуллаев, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 11.Игорь Сергеев (94.Брайан Риаскос, 68), 21.Башар Ресан (30.Отабек Жўрақўзиев, 87), 23.Абдурауф Бўриев (9.Иброҳим Ибрагимов, 68), 27.Сардор Собирхўжаев (8.Диёр Холматов, 87), 44.Маҳмуд Маҳамаджонов, 50.Фламарион (17.Достонбек Ҳамдамов, 76), 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77.Дилшод Саитов

Захира: 1.Никита Шевченко, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 20.Дилшод Абдуллаев, 22.Умар Адҳамзода

"Навбаҳор": 1.Умиджон Эргашев, 7.Азимжон Аҳмедов (8.Шоҳмалик Комилов, 46), 9.Забиҳилло Ўринбоев (29.Педро Аугусто, 82), 12.Саидазамат Мирсаидов (19.Мирзоҳид Ғофуров, 46), 13.Бенжамен Теиди, 17.Русланбек Жиянов (55.Комилжон Тожидинов, 82), 33.Сергей Карпович, 36.Гильерме Гедеш, 37.Алишер Одилов (71.Наврўзбек Иминжонов, 73), 70.Аббос Ғуломов, 99.Игор Габриэл

Захира: 16.Шукрон Йўлдошев, 15.Жавоҳир Абдужабборов, 24.Достонбек Абдулҳаев, 32.Муҳаммадбобир Мўйдинов

Огоҳлантиришлар: Гильерме Гедеш (14), Аббос Ғуломов (40), Шоҳмалик Комилов (78), Башар Ресан (83)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+2. Бу сафар Ҳамдамов яккама-якка вазиятда рақиб дарвозасини ишғол қила олмади.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

90. Риаскос "Навбаҳор" дарвозабони билан яккама-якка вазиятда ноаниқ зарба йўллади.

87. "Пахтакор"яна икки ўзгаришга қўл урди. 

82. "Навбаҳор"да икки ўзгариш содир бўлди.

78. Комилов Ибрагимовга қўполлик қилгани учун огоҳлантирилди.

76. "Пахтакор"да футболчи алмашди.

73. "Навбаҳор"да ўзгариш бўлди.

70. Фламарион ҳисобни йирик кўринишга келтириши мумкин эди, унинг зарбаси йўлига Игорь Габриэл тўғаноқ бўлди.

68. "Пахтакор" икки ўзгаришга қул урди.

65. ГОЛ! Сергеев! "Навбаҳор" дарвозабонининг қўпол хатосидан сўнг ундан тўпни олиб қўйган "Пахтакор" ҳужумчиси осонлик билан дарвозани ишғол қилди!

63. "Навбаҳор"нинг стандарт вазияти Назаровнинг қўлларига тўп келиши билан якунланди.

60. Гедешнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

59. "Навбаҳор" бир дақиқа ичида кетма-кет икки маротаба рақиб дарвозасининг тўсинини нишонга олди. Дастлаб Ўринбоев, сўнгра Ғофуровга омад кулиб боқмади.

55. Комиловнинг қўпол хатосидан сўнг Сергеев ўта қулай имкониятдан фойдалана олмади, унинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

53. "Навбаҳор"нинг бурчак узатмасини Сергеев бартараф этди.

50. Комиловнинг 20-25 метрлар масофадан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Навбаҳор" таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

Биринчи бўлим якунланди.

45+4. Башар Ресан рақиб жарима майдонида бир ҳимоячини ажойиб тарзда алдаб ўтиб, чап оёқда узоқ пастки бурчакни нишонга олди, аммо унга бироз аниқлик етишмади.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

45. "Пахтакор"нинг стандарт вазияти кетма-кет икки зарба билан якунланди. Бирини ҳимоячи қайтарди, иккинчисини дарвозабон эгаллаб олди.

44. Яна Фламарионга нисбатан қоидабузарлик содир этилди. 

40. Ғуломов ҳужумда фол ишлатгани учун огоҳлантирилди.

❌ Гол инобатга олинмади. ВАР монитори орқали вазиятни кўрган ҳакам Одилов тўпга қўл билан ўйнаган деб топди.


34. Ўринбоевнинг ажойиб пасидан сўнг рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Алишер Одилов ҳисобни тенглаштирди!

30. Маҳамджоновнинг узатмасини Фламарион бош билан рақиб дарвозасига тўғрилаб қўйишга ҳаракат қилди, Эргашев тўпни эгаллаб олди.

21. ГОЛ! Фламарион ҳисобни очди! Чап қанотдан марказ томон ҳаракатланган бразилиялик футболчи рақиб дарвозасининг пастки бурчагини аниқ нишонга олди.

20. Карповичнинг пасидан сўнг Одилов рақиб жарима майдонига кириб бориб, чап оёқда зарба йўллади. "Пахтакор" дарвозабони тўпни эгаллаб олди.

18. Одиловга нисбатан фол ишлатилди.

16. Ресаннинг узатмасидан сўнг жарима майдонидаги Фламарион бош билан аниқ зарба йўллай олмади.

14. Гедеш майдон марказида Фламарионга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

6. Сергеевнинг пасидан сўнг рақиб жарима майдонида Ресан тўпни ўзига тўғрилай олмади.

2. Майдон марказига яқин нуқтада Фламарион йиқитилди.

1. Ўйинни меҳмонлар бошлади.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Пахтакор" тўқ бинафшаранг, "Навбаҳор" оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

+25   
06 июл 21:42:33
CA BOSS
Антипахтакорчилар хафа бўлманглар! Пахтакор ғалаба қозонса хакам тренда. Рақиблар ғалаба қозонса, биз зўрмиз, ВАР, ХАКАМларинг қўшиб тиқвордик, дейишликдан тийилинг.
Ўйинга холис бахо беринг, куйингма, ўксима, қайғурма ХАММАдан қолади, бу дунё!
Олға Пахтакор!!
+20   
06 июл 20:58:08
Xojakbar Xaitov
Бази бир Навбахор мухлисларини фикрларини укиб хайрон коламан хали уйин тугамасдан маглубиятни тан олишвотти хеч канака фактларсиз уша уша тутуриксиз армисокдан колиб кетган гаплар жонилага тегмадими Шундок куриниб турибдику кулга теккани Нима киласилар Навбахор ни ва хакийкий Навбахор мухлисларини обрусини тукиб
+20   
06 июл 20:56:32
Пахтакорим
Кўзларинг кўрми?! аниқ қўли билан ўзига тўғрилаб олди! Навбахор баскетбол ўйнагани келдими?
+19   
06 июл 21:35:59
ОЙБОТ
Ухх нега хато қиласан Умиджон!?(Навбахор дарвозабони). Бу ердаям хакам айбдор деб, йиғлаб чиқишади, антипахтакорчилар энди..
Сизларга сабр, олға Пахтакор 2-0!!
Озгина сабр қиласлар, ўтиб кетади.
+16   
06 июл 21:30:18
Xojakbar Xaitov
Сергеев Легенда
+15   
06 июл 22:12:13
Achchiq bo'lsayam haqiqat yaxshi
Пахтакор ҳақли тарзда ғалаба қозонди. Навбаҳорни очиқчасига кучи етмади. Баҳонага ўрин йўқ. Сергеевга эса шунчаки қойил формага кириб боряпти. Бу терма жамоани келажаги учун ҳам қувонарли ҳолат. Табриклаймиз Пахтакорни ҳаққоний мухлисларини.
+15   
06 июл 21:54:05
UzbekistanTeamFcc
Камида 6 та голли вазият бўлди Пахтакорда.
+15   
06 июл 21:31:00
Xojakbar Xaitov
Сергеев суперлигада номер 1
+14   
06 июл 21:18:31
BXZ BXZ
Бахтиёр Ашуров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Агар тескариси бўлганида. Аксини айтарди. Энди бўлди. Йил давомида ҳакамлайди. Қўювринг ўзи тинчиб кетади!
Ман буни кайта ку́риб чикдим тана оркада колиб тирсак олдинга харакат килди ва ту́пни у́з йу́налишига ташлаб олди Одилов . Варда хам ахмоклар у́тиргани йу́к шунга хакамни чакирди ва хакам хам Вар оркали карор кабул килди .
+14   
06 июл 20:58:31
Пахтакорим
Ilyos M фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хакамларга инсоф бермаса кийин экан бунакада футбол ривожланмайди уят
шу вазиятни такрор кўриб айтчи ким хақ? ёки кўрмисанлар?
+13   
06 июл 20:30:11
Java.FCB
Haqiqatparvar фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Металлург мухлиси сифатида айтадиган булсам(вухахаха)Пахта эски килигини бошламаса Бугун Навбахор ютади
Vuxaxeni oxiriga opqo'y polvon xozircha 1:0 yebtur
+12   
06 июл 21:30:23
PAKHTAKOR CHEMPION
sudya nima qivotti igor varatarisdan koptoni opqoyvotti sudya shtraf qoymadi sudya sotilgan )))))))))))))))
+11   
06 июл 21:41:56
DON USMON
Sizlarda jamoangga omad tilash o'rniga Paxtakorni ko'rolmaslik kuchli. Shunaqayam isqirt, maraz odamla borki o'zini ishtoni yo'q tizzasi yirtilganga kuladi. Paxtakor omad. Negativlarga qaramay solib tasha
+11   
06 июл 21:34:01
Java.FCB
Sudya aybdor Sergeevi golida fol boridi)) Kimdan alamini olishi bilmidiya odam)) Okeni Paxtakori Chempion!
+11   
06 июл 21:33:21
BXZ BXZ
Бахтиёр Ашуров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ҳа мен ҳам, қайта - қайта кўриб чиқдим. Ҳужумчи тирсаги билан ўйнагани шундоқ кўриниб турибди!
Эътибор беринг Одиловни танаси ортда колвотти лекин тирсаги олдинга харакат килди ва ту́пни у́з йу́налишига ташлади бу 100% ку́л билан у́йин буни ку́рмаслик учун виждонан ку́р бу́лиш керак .
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика