RU

Последние новости

13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  0 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  2 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  0 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  3 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  2 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  8 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  7 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  1 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  10 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  14 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  12

107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади? Новости

107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?

Кеча Самарқандда Суперлига биринчи даврасининг энг марказий ўйинларидан бири бўлиб ўтди.

Афсуски бу шиддатли баҳсни 11508 нафар инсон маза қилиб томоша қилди холос. Кеча стадионга айнан шунча мухлис киргани ўйин қайдномасида акс этган.

Ўйиндан олдин ПФЛ матбуот хизмати мана бундай эълон чиқарди: "Учрашув трансляциясини амалга ошириши лозим бўлган КТС Самарқанд шаҳрига етиб келмагани сабабли Динамо - Насаф беллашуви ВАР тизимисиз ўтказилади".

Самарқандга борган сайтимиз вакиллари баҳс бошланишига яқин ўйин ТВ орқали фақат иккита камера орқали намойиш этилиши борасида хабар беришди. Ўша иккита камерадан биттаси телефон эканини ҳам қўшимча қилишди. Ўзбекистон чемпионатининг энг муҳим ва энг марказий ўйинларидан бири телефон орқали намойиш этилди. Илон Маск қаердасан?




Баҳс бошланганидан кейин ЎзФҲМ матбуот хизмати ҳам қуйидаги эълонни чоп этди:

"Айни пайтда давом этаётган “Динамо” — “Насаф” учрашувида ВАР технологиясидан фойдаланилмаяпти

Бунга асосий сабаб —  МТРКга тегишли махсус мобил техник восита Самарқандга етиб бормаган. Шунингдек, Самарқанддаги МТРК ходимлари ВАР машинасига тегишли камера орқали YouTube платформасида ўйинни жонли эфирда намойиш қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ВАР тизимидан тўлақонли фойдаланиш учун камида 4 та алоҳида камера талаб этилади. Ушбу техник шартлар бажарилмагани сабабли бугунги баҳсда ВАР технологияси ишга туширилмаган".

Биринчи тайм охирида "Динамо" ҳужумчиси Анваржон Ҳожимирзаев "Насаф" ҳимоячиси Зафармурод Абдираҳматов томонидан йиқитилди. Бош ҳакам меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Ўша пенальти гол билан тугади. Такрорий вазиятни томоша қилган одам Ҳожимирзаев жарима майдони ташқарисида йиқилганини яққол кўрди. Бироқ ўйинни томоша қилаётган томошабин бош ҳакамнинг қарорини ўзгартира олмайди, чунки ўйинда ВАР йўқ эди.




Бугун тонгдан Спорт телеканалида ишлайдиган 4 нафар ходим билан боғландим ва КТС нега Жиззахдан (107 километр масофага) Самарқандга бормагани сабабини сўрадим. Ҳеч ким аниқ сабаб айта олмади.

Келинг бир тасаввур қилиб кўрамиз:

Спорт телеканалидан операторлар, режиссёр ва шарҳловчи тўлиқ таркиб билан Самарқандга боришган. Ўйин куни эрта тонгдан Жиззахга алоқага чиқишган, якшанба куни бўлгани учундир Жиззахдаги масъул шахс телефонни олмаган. Шу билан Самарқанддагилар охиригача КТС келишига ишонишган, Жиззахдан эса садо чиқмаган. Ҳали ҳамон садо чиққани йўқ.

Жаҳон чемпионатига чиққан мамлакатда маҳаллий футбол лигаси ўйинига КТС бормаяпти ва бунинг сабабини эълон ҳам қилишмаяпти. Мухлислар эса ПФЛни, ЎФАни ва ҳатто журналистларни ҳам сўкишмоқда. ПФЛ ҳам, ЎФА ҳам, журналистлар ҳам, Спорт телеканали ҳам ўйинни 4-5 та камерада чиройли сифатда намойиш этилиши тарафдори аслида. Спорт телеканалидан Самарқандга борган ходимлар олдида иккита йўл бор эди: Ўйинни умуман намойиш этмаслик ёки ўша битта камера ва битта телефон орқали жонли кўрсатиш. Улар иккинчи йўлни танлашди. Лекин Жиззахдаги КТСни олиб бориши керак бўлган одам жим. 

Кейинги йил ПФЛ ўзининг КТСларини йўлга қўйиб олса менимча бунақа муаммо бўлмайди деб умид қиламиз.   


Хуллас, КТС машинаси 107 километр масофага бормагани учун мухлислар туни билан йўлидан чиққан одамларга ланъат айтиб чиқишди. 

Автор : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика