RU

Последние новости

01:43ЖЧ саралаши. Норвегия Италияни "савалади"  3 00:47Ўртоқлик ўйини. Нигерия 2та гол урган ўйинда Россия билан дуранг қайд этди  0 00:15Постекоглу бу борада иккинчи бўлди  0 23:46Италия клуби банкрот деб эълон қилинди ва профессионал лигалардан четлатилди  2 23:07Тадбиркор Ўткир Юсуповга уч хонали уй совға қилди  5 22:50Гасперини: "Бу мен учун катта чақирув"  0 22:19"Интер" МЮ ҳужумчисини таркибига қўшиб олишга яқин  0 21:59"Аталанта" Иван Юрични бош мураббий сифатида эълон қилди  1 21:42Расман: Постекоглу истеъфога чиқарилди  0 21:21Эшитдик-да! Остон Ўрунов ўрнига Бобир Абдихолиқов термага чақирилди  23 21:12Расман: "Рома" янги бош мураббийини эълон қилди  5 20:55Суперлига 4-тур қолдирилган ўйинида "Хоразм" Навоийда "Қизилқум"ни йирик ҳисобда таслим қилди  15 19:48"Манчестер Юнайтед" 60 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 19:23Ла Лиганинг якунланган мавсуми учун энг яхши футболчи аниқланди  8 19:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖнинг Тошкентда кутиб олиниши  18

U-20 Осиё кубоги. Ироқ бош мураббийи Эмад Муҳаммад: "Энди барча эътиборимизни Ўзбекистон билан ўйинга қаратамиз" Новости

U-20 Осиё кубоги. Ироқ бош мураббийи Эмад Муҳаммад: "Энди барча эътиборимизни Ўзбекистон билан ўйинга қаратамиз"

U-20 Осиё кубоги 1-туридан ўрин олган Индонезия - Ироқ (0:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Ироқ бош мураббийи Эмад Муҳаммад қатнашди.

- Ўйин ҳақида қисқача фикрларингиз?
- Худога шукур ғалаба қозондик, биринчи учрашув жуда муҳим ва қийин бўлиши аниқ эди. Барча жамоалар биринчи учрашувга яхши тайёргарлик кўришган. Биринчи тайм биз учун қийин ўтди, икккинчи таймда эса ўзимизнинг ўйинимизни бошладик ва 2-3та яққол голли вазиятга эга эдик. Эндиликда барча эътиборимизни иккинчи учрашувга қаратилган, Ўзбекистон билан бўладиган учрашув қийин кечиши аниқ.

- Ўйинчиларингизга баҳо бериб ўтсангиз. Улар ёш бўлишига қарамай тартибли ўйин кўрсатишди?

- Йигитлар мени қувонтиришди, улар ёш бўлишига қарамай яхши ўйин намойиш этишди. Шамуннинг қизил карточкаси ҳақида фикр билдира олмайман, бу ҳакамнинг қарори ва у муҳокама қилинмайди. Ундан кўра биз барча эътиборимизни Ўзбекистон билан бўладиган учрашувга қаратамиз, чунки у ерда плей-офф босқичига йўлланма ўйналади. Қизил карточка олган ўйинчимизни, ўрнига бошқа бир футболчини майдонга туширамиз, жамоадаги барча 23 футболчи бир хил даражада.




- Жамоангиз бир киши кам бўлишига қарамай иккита тўп фарқи билан ғалаба қозондингиз, бу рақиб кучсизлигини англатадими?

- Рақиблар биринчи таймда яхши имкониятларга эга бўлдик, бизнинг ўйинчилар биринчи таймни яхши бошлашмади, лекин биз ўйинчимизни йўқотганимиздан сўнг хавфли вазиятлар ярата бошладик. Рақибимиз кучсиз эди деб ҳисобламайман.

- Ҳужумда техникаси юқори ўйинчиларингиз бор экан, лекин кейинги учрашувда асосий таркибдаги футболчисиз ўйнайсизлар, Ўзбекситонга қарши кечадиган учрашувда, ҳужум чизиғида қандай "сюрприз" тақдим эта оласиз?

- Ҳар бир учрашувга ўзимизнинг режа бор, улар биздан кейин учрашув ўтказишади ва бу бизга устунлик беради, қизил карточка олган ўйинчимизни бошқа ўйинчига алмаштирамиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика