RU

Последние новости

19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  0 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  4 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  3 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  7 17:25Гвардиола: "Жуда қийин бўлди, "Кристал Пэлас" жуда кучли"  1 17:08TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 16:39ФИФА платформасига интеграция: ПФЛ клубларга қатъий талаб қўйди  1 16:14"2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Қарори эълон қилинди  0 15:40Тошкент футболи — 100 ёшда  2 15:18МЮ истеъдоди атрофида ажиотаж: 12 та клуб у учун саф тортди  2 14:50Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячисини мақтади  4 14:22Ла Лигада навбатдаги истеъфо  1 13:53Ван Дейк Салоҳ билан суҳбати ҳақида гапирди  2 13:24"Эмери эффекти": "Астон Вилла" клуб рекордини ўрнатди  12

Ислом Исмоилов: "Ирландиянинг Парагвайдан кучли томонлар бўлса борки, кучсиз томонлари йўқ" Новости

Ислом Исмоилов: "Ирландиянинг Парагвайдан кучли томонлар бўлса борки, кучсиз томонлари йўқ"

Ўзбекистон U-17 термаси бош мураббийи Ислом Исмоилов навбатдаги ўйин ҳусусида тўхталди.

- Кеча ҳам айтганимдек, оғир ўйин бўлди. Чунки Парагвай термаси бутун дунёда ўз ўрнига эга термалардан бири ҳисобланади. Учрашувдан олдин ўйлаган ҳамма режаларимиз амалга ошди. Тўғри хатолар бор. Лекин биринчи ўйин ҳаяжони билан боғлиқ.

- Парагвай қуръада биринчи саватчадан ўрин олганди. Ушбу термани гуруҳдаги энг жиддий рақиб деса бўладими? Ёки энг жиддий рақиб Ирландиями?

- Бошқа гуруҳларда битта яққол аутсайдер бор. Лекин бизнинг гуруҳда ундай жамоа йўқ. Ирландия ҳам ўзига яраша кучли жамоа. Кечаги ўйинда улар нималарга қодирлигини, қандай потенциалга эга эканлигини кўрсатишди. Шу билан биргаликда Панама термасини ҳам ҳисобдан чиқармаслик керак. Бу ёш тоифасида ҳар қандай натижа бўлиши мумкин. Шу сабабли Ирландия термасини ҳам яхшилаб ўрганиб чиқдик. Шуни кўрдикки, уларнинг Парагвайдан кучли томонлар бўлса борки, кучсиз томонлари йўқ.

- Асилбек Алиев Парагвайга қарши ўйинда захирадан майдонга тушди. У 90 дақиқалик ўйинга тайёр эмасми?

- Бу олдиндан ўйланган режа. Асилбек Алиев орқали бунгача ҳам захирадан ўйинга қўшиб, ўйинни кучайтирамиз ва буни доимий амалга оширамиз.

- Бу турнирдаги Ўзбекистоннинг минимум вазифаси нима?

- Ҳар бир терма ўз олдига катта мақсад қўяди. Ҳозирги ҳолатда биринчи мақсад гуруҳдан чиқиш. Ундан кейин босқичма-босқич ғалабалар қозониб, энг юқори босқични қўлга киритиш.

- Ирландия тўлиқ ўрганиб бўлиндими?

- Албатта, Ирландиянинг кечаги ва ундан олдинги ўйинларини кўриб, ўрганиб чиқдик. Бугундан ушбу ўйинга тайёргарликни бошлаймиз.

Рейтинг: +5   

Комментарии

+3   
07 ноя 05:08:26
Аваз Худойқулов
Биринчи ўйин зўр бўлди, иккинчи ўйинда ҳам камида ютқазмаслик керак, чунки Ирландия барибир европа жамоаси ва Парагвайдан кучлироқдек таассурот уйғотяпти, ўсмирларимизга омад!
+1   
07 ноя 14:04:05
Komilov Muxammad Omar
Исломжон биз сенбилан фаҳрланамиз... Отангизга раҳмат укажон. Гап йўқ... Фақат ғалаба.... Ишонамиз ва дуодамиз...
+1   
07 ноя 12:13:35
Бахтиёр Ашуров
Ирландияни ютишимиз керак. Шу пайтгача ёшларимиз ва ўсмирларимиз европани бунақа термаларини шу пайтгача ютиб келган. Ўсмирларимизни омадини берсин!
+1   
07 ноя 10:24:10
Sherzodjon Abdullayev
Омадиларни берсин Исломбек худди икьидорли ёш футболчилардек бизда ёш иктидорли мураббий хам усиб келаётганини хаммага курсатиб беришингизга тилакдошмиз
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика