Абдусамад Саидов: "Мураббийларнинг барча кўрсатмаларини бажара олганимиз учун ғалаба қозондик деб ўйлайман"
07 ноя 01:38
Новости
Абдусамад Саидов: "Мураббийларнинг барча кўрсатмаларини бажара олганимиз учун ғалаба қозондик деб ўйлайман"
Ўзбекистон U17 термаси футболчиси Абдусамад Саидов дастлабки ўйин ҳақида гапирди.
- Парагвайни 2:1 ҳисобида мағлуб этдик, бунга шукур қиламиз. Кечаги баҳсда мураббийларнинг барча кўрсатмаларини бажара олганимиз учун ғалаба қозондик деб ўйлайман. Ўйинда тартиб-интизомни ушлаб турдик ва ғалаба қозондик.
- Жаҳон чемпионати қандай ўтмоқда?
- Жаҳон чемпионати атмосфераси зўр ўтмоқда. Қатар мамлакатига раҳмат айтиш керак. Ажойиб кутиб олишди, ётаётган меҳмонхонамиз, овқатлари зўр. Ҳеч қандай камчилик йўқ, барчаси зўр.
- Ирландияга қарши ўйинга тайёргарлик қандай кетмоқда?
- Тактик-назарий машғулот хонамизда Ирландия термасини ўрганиб чиқдик. Улар жисмонан жуда бақувват, тактик жуда кучли. Шунга яраша мураббийларимизнинг ишлаб чиққан янгича услубини қўллаб кўрамиз.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Комментарии