RU

Последние новости

00:41А Серия. "Рома" – "Наполи" 0:0 (матнли трансляция)  10 00:33Пеп Гвардиола йирик мағлубиятдан сўнг: "Ҳимояда яхши ҳаракат қилдик"  2 00:05А Серия. "Интер" "Милан"га қарши ўйиннинг охирги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  12 23:46"Рома" – "Наполи". Шомуродов асосий таркибда!  37 23:22АПЛ. "Арсенал" ўз майдонида "Манчестер Сити"га 5та гол урди, Абдуқодир Ҳусанов майдонга тушмади  228 22:49МЮ бош мураббийи Мартинеснинг жароҳати жиддий эканини тасдиқлади  1 22:22Гавининг ҳолати бўйича маълумот берилди  2 21:50"Орзулар театри"? МЮ "Олд Траффорд"даги охирги олтита ўйиннинг бештасида мағлуб бўлди  17 20:58АПЛ. "Ман Юнайтед" бу сафар ўз уйида "Кристал Пэлас"га ютқазди. Лисандро Мартинес жароҳат олди  14 20:48Туркия. "Фенербахче" – "Ризеспор": Алиқулов сариқ карточкалари йиғилиб қолгани сабаб бу ўйинни ўтказиб юборади  0 20:16АПЛ. "Арсенал" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов захирада  69 19:58Ла Лига. "Барселона" ўз уйида минимал ҳисобда "Алавес"ни таслим этди  63 19:33Гави жароҳат олди  5 18:55«Ал Насср» яна бир ТОП футболчи учун 100 миллион евро таклиф қилди  16 18:27А Серия. "Ювентус" ўз уйида "Эмполи"ни йирик ҳисобда таслим этди, Коло-Муанидан дубль  4

Тошкент вилояти футболчилари - "Яшил майдон маликалари" Новости

Тошкент вилояти футболчилари - "Яшил майдон маликалари"

Ўтган ҳафтада мамлакатимизнинг тўрт шаҳрида учинчи маротаба ташкиллаштирилган аёллар ўртасидаги “Яшил майдон маликалари” анъанавий турнирининг минтақавий босқич ўйинлари бўлиб ўтди.

Унда қуйидаги минтақадаги жамоалар ғолибликни қўлга киритишиб, ярим финал йўлланмаларига сазовор бўлишди:

Сирдарё вилояти минтақасида иштирок этган Жиззах, Тошкент вилоятлари, Тошкент шаҳри ҳамда мезбонлар ўртасида кечган баҳсларда омад пойтахт вилояти вакилларига кулиб боқди.

Фарғона минтақасида водий вакиллари ўзаро куч синашишди, бош соврин эса наманганликларга насиб этди.

Қашқадарё минтақасида мезбонлар, Самарқанд ва Сурхондарё вакиллари кураш олиб боришди, наоийликлар сабабсиз мусобақага келишмади. Самарқанд жамоаси ғолиб бўлди.

Хоразм минтақасига қўшни Бухоро вилояти делегацияси етиб келмади. Мезбонлар ҳамда қорақалпоғистонликларнинг ўзаро баҳсида майдон эгаларига “деворлари” ёрдам бериб юборди.

24-26 сентябрь кунлари Наманган шаҳрида ушбу мусобақанинг финал ўйинлари ташкил этилди. Унда бош совринни Илья Кликунов устозлигидаги Тошкент вилояти қизлари қўлга киритишди. Иккинчи ўрин Ибрагим Беляков бош мураббийлигидаги Самарқанд вилояти вакилларига, учинчи ўрин эса Карима Йўлдошева бошчилигидаги мезбонларга насиб этди.

Турнирнинг “Энг яхши...”ларига аталган совғалар қуйидаги ўйинчиларга топширилди:

Энг яхши дарвозабон – Интизор Иброҳимова (Самарқанд)
Энг яхши ҳимоячи – Дилноза Утамова (Хорзам)
Энг яхши ҳужумчи – Ёдгора Раззоқова (Наманган)
Турнир тўпурари – Садоқат Илашова (Тошкент вилояти).

Эслатиб ўтамиз, турнирнинг 2015 йилги мавсумида Тошкент вилояти, ўтган йили эса сурхондарёлик футболчи қизлар бош совринни қўлга киритишган.

Ойбек Юнусов

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика