Тўлабек Акрамов: “Локомотив”нинг бу йилги мақсади ОЧЛ финалига чиқиш"
02 мар 2017 21:51
Новости
Тўлабек Акрамов: “Локомотив”нинг бу йилги мақсади ОЧЛ финалига чиқиш"
Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳиби Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси бош директори ўринбосари Тўлабек Акрамов СПОРТ телеканалида "Гол" кўрсатуви меҳмони бўлди.
"Локомотив" клубининг бу йилги мақсади доимгидек юқори. Ўзбекистон чемпионлиги ва Ўзбекистон кубогини ўзимизда сақлаб қолмоқчимиз. Бундан ташқари Осиё чемпионлар лигаси мусобақасида финалга чиқиш вазифа қилиб қўйилган. ОЧЛда гуруҳда қолиб кетиш билан чорак финалдан чиқиб кетишнинг у қадар катта фарқи йўқ деб ҳисоблайман. Хатто ярим финалда ютқазса ҳам фарқи йўқ. Шу боис мақсадимиз финалга чиқиш", - дейди Тўлабек Акрамов.
Комментарии