RU

Последние новости

21:38Фарҳод Нишонов: "Бизга вазиятларни якунлашда тажриба ва совуққонлик етишмаяпти"  0 21:25Суперлига. "Хоразм" — "Машъал" 3:0 (матнли трансляция)  3 21:20"Барселона", "Реал" ва "Атлетико" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  4 21:12Сергей Лебедев: "Вазиятлар яратдик, бироқ тўп дарвозага кирмади"  0 21:11Суперлига. Пенальти қайта тепилган, гол ҳисобланмаган ва қизил карточка бекор қилинган ўйинда "Навбаҳор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  63 21:00"Қизилқум" — "Пахтакор" 0:1 ( Матнли трансляция)   17 21:00Про лига. "Олимпик MobiUz" ва "Локомотив"да ғалаба, "Арал" ва "Жайхун" ўзаро дуранг ўйнади  0 20:51Алишер Узоқов, DiliMe, Меҳриддин Раҳматов, "Сариқ бола", Исроил Мадримов, Даврон Файзиев ва бошқалар. "Like Cup" юлдузлар футбол турнирига қуръа ташланди  2 20:44РПЛ. "Акрон" 90+1 дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб "Динамо"га мағлуб бўлди, Эсанов 90 дақиқа ҳаракат қилди  8 20:40ҚПЛ. "Турон" меҳмонда минимал ҳисобда "Қайсар"га мағлуб бўлди, жамоа сафида тўрт нафар ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 20:37Туркия Суперлигаси. Алиқулов ва Турғунбоев жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 19:30"Арсенал" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  0 18:46Хаби Алонсо "Реал" юлдузига чиқиш эшигини кўрсатди  10 16:27Родриго Лондон клубига ўтиши мумкин  10 15:55Жек Грилиш А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  0

Темур Кападзе: “6 дақиқа ичида 3 та гол уришимизни кутмагандик” Новости

Темур Кападзе: “6 дақиқа ичида 3 та гол уришимизни кутмагандик”

Кеча Тошкентнинг “Локомотив” клуби ўз уйида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини қабул қилиб йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Ушбу учрашувдан сўнг “Локомотив клуби сардори Темур Кападзе ўйин ҳақида фикр билдирди.

-  6 дақиқани ичида 3 та гол уришимизни кутмагандик. “Навбаҳор”га қарши ҳар доим қийин ўйинлар бўлган. Шунинг учун ушбу учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандик. “Навбаҳор” кўп жамоаларга қийинчилик туғдириб келмоқда. 3та голдан кейин учрашув деярли ҳал бўлгани учун сўнгги дақиқагача хотиржамликка берилдик.

Кейин яна 2 та гол уриб йирик ҳисобни қайд этдик. Муҳими ғалаба эди, олдимизга катта вазифалар қўйилган. Ўйинимизда бироз камчиликлар бор, ана шу камчиликлар устида ишлаб хатоларимизни бартараф этамиз. Олдимизда улкан вазифа турипти. Бутун Ўзбекистондан фақат бир нафар жамоа ОЧЛда иштирок этмоқда. Шунинг учун ҳам ОЧЛда навбатдаги баҳсга жиддий тайёргарлик кўришимиз керак. Шу учрашувга қанчалик тайёргарлик кўрамиз буни вақт кўрсатади.  

Навбатдаги ўйинни “Андижон” жамоасига қарши ўтказамиз. Эшитдим “Андижон” ўз уйида “Пахтакор”ни мағлубиятга учратибди. Ўзи ҳар доим водий жамоалари билан кўп йиллардан бери оғир ўйинлар кечади. “Навбаҳор” билан оғир ўйин ўтмади, чунки ўйин бошида тезкор 3та гол уриб олгандик. “Навбаҳор” жамоасида ҳам голли вазиятлар бўлди. Қаердадир омад яна қаердадир тажрибасизлик уларга панд берди. Агарда яхшироқ ҳужумчи бўлганида дарвозамизни ишғол қиларди. Ҳимояда хатолар йўл қўйгандирмиз. “Навбаҳор” ўша хатоларимизни кечирган бўлса водийнинг қолган 3та жамоаси кечирмаслиги мумкин. Мураббийларимиз мана шу хатоларимиз устида ишлашади”, - дейди “Локомотив” клуби сардори Темур Кападзе.

Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика