Суперлиганинг 2 та клуби Ироқ терма жамоаси хавбекига даъвогарлик қилмоқда
10 июл 16:24
Новости
Суперлиганинг 2 та клуби Ироқ терма жамоаси хавбекига даъвогарлик қилмоқда
Ироқ термаси таянч ярим ҳимоячиси Сафаа Ҳади фаолиятини Ўзбекистон чемпионатида давом эттириши мумкин.
Бу ҳақда Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев хабар берди.
"Ироқлик Сафаа Ҳадига Суперлиганинг иккита клуби (бири Тошкент) жиддий қизиқмоқда. 26 ёшли футболчи Ироқ миллий терма жамоасида 40 та ўйин ўтказган.
Ҳаади Россиянинг "Крилья Советов" ва Эроннинг "Трактор" клубларида ҳам ўйнашга улгурган", – дейилади хабарда.
Ҳади ўтган мавсум Ироқнинг "Ал Қува Ал Жавия" жамоаси сафида 35 ўйинда майдонга тушиб, 2 та тўп киритган.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии