RU

Последние новости

13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  0 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1 12:35Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"да қолади  0 12:08ПСЖ 68 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  1 11:32"Реал" ва "Барселона" "Челси" форвардига даъвогарлик қилмоқда  2 10:54Хоразмлик мухлисларга хушхабар. "Хоразм" уйига қайтмоқда  8 10:42ПСЖ футболчисини "Галатасарой"га таклиф қилди  1 10:07"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисига 70 миллион евро таклиф қилди  0 09:30Русланбек Жиянов: "Иккинчи таймда ўйинимиз очилди"  2 09:02Жиззахдаги стадион "ёнган" учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:33Ўртоқлик учрашуви. Ҳусанов майдонга тушган баҳсда "Манчестер Сити" ғалаба қозонди  2 08:04Суперлига. Бугун 16-тур якунланади  2 07:35Лионель Месси жароҳат олди  2 07:05Суперлига. "Бунёдкор" ва "Насаф" сафарда ғалаба қозонди, "Навбаҳор" эса "Динамо" билан дуранг ўйнади  0 06:30Сергей Лушчан: "Омадимиз келиб мағлубиятдан қутулиб қолдик. Жамоанинг 40% йиғиннинг сўнгги кунларида сафимизга келиб қўшилди"  2

Суҳроб Бердиев: "Раҳбарият ва мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз" Новости

Суҳроб Бердиев: "Раҳбарият ва мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз"

Олий лига 1-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Насаф” ўйинидан олдин қўқонликлар ярим ҳимоячиси Суҳроб Бердиев ўз фикрларини қуйидагича баён қилди.

- Аввало барчани янги мавсум билан табриклайман. Келаётган мавсум олдидан жамоамиз ўз таркибини анча кучайтириб олди деб айта оламан. Сафимизга қўшилган барча футболчилар  жуда яхши тажрибага ва маҳоратга эгалар. 

Жамоамиз раҳбарияти бизга барча шароитларни муҳайё қилишмоқда. Энди фақат ўз ўйинимиз билан раҳбарият ва мухлислар ишончини оқлаш навбати келди. 

Дастлабки турда “Насаф” жамоасини қабул қиламиз. Жамоадошларим фақат ғалаба учун майдонга тушишларига шак-шубҳа йўқ. Афсуски ўзим майдонга туша олмайман. Ўтган мавсумнинг сўнгги туридаги қизил карточка бунга ҳалақит беради. Футболчи учун жамоаси ўйинини майдон ташқарисида томоша қилишдан қийини йўқ бўлса керак. Лекин бизнинг жамоамизда тенг кучли футболчилар жамланишган ва мен жамоадошларимга ишонаман, - дейди Бердиев. 

"Қўқон-1912" матбуот хизмати


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика