RU

Последние новости

00:30Кападзе: "Кечирасизлар, лекин интернетда ёзилаётган нарсалар барчага таъсир қилмоқда"  4 00:09"Реал" — "Мальорка". Таркиблар маълум  7 23:37"Тулуза" — ПСЖ. Таркиблар маълум  1 23:35Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда мағлубиятга учради, Ўринбоев захирадан ўйинга қўшилди  1 22:40"Галатасарой" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  4 22:37Гарначо 40 млн фунт эвазига янги клубига ўтди  4 22:11Ла Лига. "Атлетико" бу сафар "Алавес"ни юта олмади. Симеоне жамоаси уч ўйинда 2 очко жамғарди  2 22:09Ровшан Мередов: "Бундай турнирлар орқали нималар қўшишимиз кераклигини кўриб оляпмиз"  8 22:00Қирғизистон бош мураббийи: "Майдон ҳолати сифатли футбол кўрсатишга йўл қўймади"  7 21:55CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон — Ўмон 1:1   28 21:32"CAFA Nations Cup-2025" Ўзбекистон илк ўйинда Кейруш бошчилигидаги Ўмонни юта олмади  369 21:23АПЛ. "Тоттенхэм" кутилмаганда ўз майдонида "Борнмут"га мағлуб бўлди, МЮ эса автогол ва пенальти эвазига "Бёрнли"дан устун келди  11 20:57БАА Лига кубоги. "Ал Наср" ва "Ал Батаэҳ" 1/8 финалнинг илк ўйинида ўзаро дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  2 20:40"Аугсбург" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 19:57"Барса" 17 ёшли озарбайжонлик футболчи билан шартнома имзолади  7

Сречко Катанец Ҳиндистонга қарши баҳс, Алижоновнинг ҳолати ва Сурия билан ўйин ҳақида гапирди (тўлиқ матбуот анжумани) Новости

Сречко Катанец Ҳиндистонга қарши баҳс, Алижоновнинг ҳолати ва Сурия билан ўйин ҳақида гапирди (тўлиқ матбуот анжумани)

Осиё кубоги "B" гуруҳининг иккинчи туридан ўрин олган Ҳиндистон - Ўзбекистон учрашувидан олдин терма жамоамиз бош мураббийи Сречко Катанец ва футболчи Отабек Шукуров матбуот анжуманида қатнашишди.




-Мураббий ва ўйинчининг эртанги ўйин ҳақидаги фикрлари қандай?

Сречко Катанец: - Хайрли тонг. Яна бир ўйин, яна бир қийин учрашув. Биз тайёрмиз.

Отабек Шукуров: - Иккинчи ўйинга тўлиқ тайёрмиз.

- Ҳозиргина Ҳиндистон термаси бош мураббийи кўпроқ ҳужумда ўйнаймиз деб айтди. Агар эртага Ҳиндистон ҳужумкор ўйин кўрсатса, бу Ўзбекистон учун қулайроқ бўладими?

- Сиз ҳақсиз. Албатта, агар Ҳиндистон ҳужумкор ўйин кўрсатадиган бўлса, бу бизга қулайроқ бўлади. Ҳиндистоннинг ўйинини томоша қилдик. Жамоа яхши шаклланган, тартибли, шу билан бирга, улар жуда агрессив. Биз бўш нуқталар топишимиз керак. Кеча Саудия Арабистони қандай гол урганини кўрдингиз. Бир футболчи уч ҳимоячидан ўтиб, гол урди. Бу қийин бўлади, аммо мен жамоамни шунга тайёрлашим керак. Асосийси, биз эртага сабрли бўлишимиз керак.

- Отабек, биринчи ўйинда кутилмаган натижа бўлди. Ҳозирда футболчилар Сурия билан ўйиннинг босимидан чиқиб кетдими ёки ҳали ҳам бу нарса жамоага таъсир ўтказяптими?

- Биз Сурияга қарши дуранг ўйнадик, аммо ютқазмадик. Сурия яхши ҳимояланди, уларда яхши мураббий бор. Ҳали ҳам бизда яхши имконият бор. Ҳаммаси ўз қўлимизда, кейинги ўйинларда ғалаба қозониб, Сурия билан ўйиндаги натижани ювиб кетамиз. 

- Гуруҳдаги қайси жамоа фаворит ҳисобланади? Гуруҳда қайси ўринни эгалламоқчисиз?

- Мен ҳар бир ўйинга алоҳида эътибор бераман. Биз эртага ғалаба қозонишимиз керак. Мақсадимиз кейинги босқичга чиқиш. Менинг вазифам жамоани яхшироқ ўйнатиш ва ўйинларда ғалаба қозониш. Бошқалар бизнинг жамоамиз ҳақидаги фикрини ҳурмат қиламан, аммо бунга эътибор қаратмайман.

- Отабек, Ҳиндистон терма жамоасини ўрганиб чиққан бўлсангиз керак. Ҳиндистоннинг қандай қучли жиҳатлари бор?

- Ҳиндистон жуда тартибли жамоа экан. Австралия дарвозабоннинг хатоси билан гол урмагунга қадар, жамоа жуда зўр ҳимояланаётганди. Муносиб рақиб, яхши ўйин бўлади. Вазиятлардан фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

- Ҳиндистонни жуда кўп мухлислар қўллаб-қувватлашади. Шу ҳақида фикрингиз?

- Мухлислар фактори фойда бериши мумкин, аммо бу зарар бериши ҳам мумкин.

- Алижоновнинг ҳолати ҳақида гапирсангиз. Икки сафардан бери машқ қилмаяпти. Мухлислар учун бу муҳим...

- Алижонов бу мусобақада бошқа ўйнамайди.

- Сурияга қарши дуранг натижалан кейин Ўзбекистон терма жамоасида босим борми?

- Биз позитив бўлишимиз керак. Лекин босим бўлиши керак эмас. Ўйинчилар бор кучларини сарфлашса, ҳаммаси яхши бўлади.

- Сречко Катанецга савол. ЖЧ саралишидаги Эронга қарши ўйинда 2:1 ҳисобида ютқазаётган пайтимиз, беш нафар ҳимоячидан тўрт нафар ҳимоячига ўтгандик. Якунда гол киритиб, ўйинни қутқариб қолдик. Сурияга қарши ўйинда ҳам бизда шундай имконият бор эди. Саволим шундан иборатки, Эктор Купер биз учун принципиал рақиб бўлгани учун таваккал қилинмадими?

- Эронга қарши ўйинда гап тактикада эмас, ўйинчиларнинг хоҳишида эди. Сиз 10 та ҳимоячини ўйнатсангиз ҳам, агар уларда гол уриш хоҳиши бўлса, футболчилар ҳужум қилаверишади. Эрон билан ўйиннинг иккинчи бўлимида биз тактикани ўзгартирмадик, шунчаки Сергеевни майдонга туширдик. Осиё кубогига келсак, бу ерда вазиятни мен назорат қиламан. Сурия икки нафар тезкор ва ҳужумкор ўйинчини майдонга туширди, шу сабаб ҳам ҳеч нарсани ўзгартиришни истамадим. Сабаб шунда. Куперга келсак, йўқ, ҳеч қандай припципиаллик йўқ. Купер мен учун жуда яхши инсон ва ажойиб мураббий. Уни жуда ҳурмат қиламан. Билмадим, унинг ҳаёлида нима бор эди, лекин мен ҳеч қачон бу тарзда фикрламайман.

- Отабек, Сурияни ҳар қандай ҳолатда мағлуб қилишимиз керак деб айтиб ўтгандингиз. Ҳиндистонга қарши ҳам шундай дейишимиз мумкин. Эртага майдонда бу нарсани қандай амалга оширмоқчисизлар?

- Тактик жиҳатдан бунга мураббий жавоб беради. Футболчи сифатида гапирсам, ҳар бир ўйин биз учун жуда муҳим. Сабаби, бизни оиламиз, дўстларимиз кузатиб туришади. Сурияга қарши ўйинда мухлислар бироз ранжишди. Мухлисларни хурсанд қилиш учун ҳамма нарса қиламан. Ҳар бир футболчи бунга тайёр. Майдонга чиқиб буни исботласак бўлди. Ўйлайманки, буни уддалаймиз.

Жалолхон Иноғомхўжаев ёзиб олди

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика