RU

Последние новости

18:55"Қизилқум"ни яна 2 нафар футболчи тарк этди  0 18:41Расман: Пўлатхўжа Холдорхонов энди "Андижон" футболчиси!  0 18:27"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини йўқотди  6 18:14Ўзбекистон Кубоги-2026 мусобақаси 1/2 финал ва финал ўйинлари марказлашган ҳолда ўтади  1 17:50Расман: Мбаппе Испания Суперкубогини ўтказиб юборади  3 17:34Расман: "Навбаҳор" Усмонов трансферини эълон қилди  4 17:20"Хоразм" мураббийи Сергей Токов: "Жаҳон ва Осиё чемпионатларига мослашиб ишлаш — мураббийларнинг тақдири"  0 16:58Гвардиол: "Бу оғир дам, лекин у мени ҳеч қачон синдира олмайди"  2 16:35Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив"га қайтди  2 16:21Инсайд тасдиқланди: Озарбайжон клуби Раҳмоналиевни сотиб олди  1 16:01Расман: "Челси"га янги бош мураббий тайинланди  8 15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0 15:27Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”  1 15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  7 14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  1

"Насаф"нинг "Ал Ваҳда"га қарши ягона ўйинида қандай ҳисоб қайд этилган? Новости

"Насаф"нинг "Ал Ваҳда"га қарши ягона ўйинида қандай ҳисоб қайд этилган?

Жамоалар Осиё клублар чемпионатида тўқнаш келган.

Бугун Элит Осиё Чемпионлар лигаси 4-туридан ўрин олган "Насаф" – "Ал Ваҳда" учрашуви бўлиб ўтади.

Жамоалар шу пайтга қадар атиги бир маротаба тўқнаш келган. 2001/02 йилги Осиё клублар чемпионатининг чорак финали минтақаларга ажратилган ҳолда гуруҳ босқичи тизимида ўтказилган.

Ғарбий минтақа гуруҳининг 3-турида икки жамоа ўзаро тўқнаш келган. Учрашувнинг 1-дақиқасидаёқ амирликлар Ал Эназининг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олган. Аммо бўлим якунида қаршиликлар устунликни ўз томонига оғдирган. Дастлаб 41-дақиқада Абдулазиз Муҳаммад ўз дарвозасига тўп киритиб қўйган бўлса, 45-дақиқада Нўъмон Ҳасанов ғалаба голига муаллифлик қилган – 2:1. 

Мазкур ғалаба "Истиқлол" (Эрон) ва "Ал Кувайт" (Кувайт) билан бир гуруҳдан ўрин олган "Насаф"нинг 2-ўрин билан ярим финалга йўл олишига ҳисса қўшди.

Аммо "Насаф" ярим финалда Кореянинг "Сувон Самсунг", 3-ўрин учун беллашувда эса Эроннинг "Истиқлол" клубига имкониятни бой берди.



Рейтинг:    

Комментарии

+2   
03 ноя 16:07:48
Озод Ачилов
Ярим финалда эса Кореянинг Сувон Самсунг Блюнгз клубига лой жанггида 3-0 ҳисобида ютқазган. 3-ўрин учун бахсда Истиқлолга ютқазган 5-2. Истиқлол дарвозасига Холмуродов супер гол урган эди.
+1   
03 ноя 16:34:00
Холмирзаев Комил
СУВОН САМСУНГ БИЛАН КИЙИН УЙИН. БУЛГАНДИ. БЕРДИЕВ ТУГРИ АЙТДИ КУПЧИЛИК НАСАФНИ ЯРИМ ФИНАЛГА УЙНАГАНИ НИ БИЛМАЙДИ ЕМГИР ОСТИДА ЛОЙ ЖАНГГИ. БУЛГАНДИ ТАРКИБ ХАМ ЗУР ЭДИ
+1   
03 ноя 16:13:42
Озод Ачилов
Ответ на комментарий пользователя FC Liverpool
Шу суръатни жойлаганлар, таркибни хам ёзиб қўйсанглар яхўи бўлар эди....
Даврон Файзиев, Жасур Хамроев, Рустам Хакимов, Зафар Холмуродов, Наримон Осмонов, Рўзиқул Бердиев, Дилшод Мавлонов, Вали Келдиев, Бахром Хайдаров, Ботир Қораев, Камолиддин Кенжаев.
+1   
03 ноя 16:06:56
Озод Ачилов
Нўмон Хасановнинг голи эсимиздан чиқмайди. Узоқдан урган ва ғалабага ҳисса қўшган эди. Бунгача Насаф Ал-Қувайт (2011 йилги ОФК кубоги финалидаги рақиб) билан 1-1, Истиқлол билан ҳам 1-1 ҳисобида дуранг ўйнаган. Ал-Вахдани ютиб 5 очко билан гурухда иккинчи ўринни олган ва ярим финалга чиққан.
+1   
03 ноя 15:27:08
Abdulaziz Xamroyev
Roʻziqul 6 chi raqamda bugun omad endi
+1   
03 ноя 15:23:40
FC Liverpool
Шу суръатни жойлаганлар, таркибни хам ёзиб қўйсанглар яхўи бўлар эди....
   
03 ноя 18:10:59
Аббос Азизов
Ярим жамоадир дарвозабон Пётр Гизимчук қахрамон!!! деб ёзилганди ўшанда қайсидир газета муқовасида
   
03 ноя 17:48:36
Бахтиёр Ашуров
Ответ на комментарий пользователя Холмирзаев Комил
СУВОН САМСУНГ БИЛАН КИЙИН УЙИН. БУЛГАНДИ. БЕРДИЕВ ТУГРИ АЙТДИ КУПЧИЛИК НАСАФНИ ЯРИМ ФИНАЛГА УЙНАГАНИ НИ БИЛМАЙДИ ЕМГИР ОСТИДА ЛОЙ ЖАНГГИ. БУЛГАНДИ ТАРКИБ ХАМ ЗУР ЭДИ
Нена энди? Кўпчилик билишади. Ўша йиллари осиёни бир қанча гранд жамоалари. ОЧК соврун жамғармаси хатто сафар ҳаражатларини қопламайди - деб. Бош тортишганди. Шу жумладан суперлига чемпиони Дўстлик ва витсе - чемпион нефтчи ҳам, бош тортишганди. Кейинчалик уларни ўрнига учинчи ўрин соҳиби. Насаф иштирок этганди. Шундан кейин ОФК соврун жамғармаларини ошириб, ОЧЛсига асос солди!
   
03 ноя 17:39:39
Muzaffar
Насафга омад.Йирик хисобда ютсин.Пахтакор мухлиси
   
03 ноя 15:25:18
Азим Исмаилов
Ха у пайтда нумон хасанов булган эканда
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика