Футбол агенти футболчини қурол билан қўрқитди
04 ноя 2025 16:38
Новости
Футбол агенти футболчини қурол билан қўрқитди
Инглиз футболи узоқ вақтдан бери ўзининг ноодатий воқеликлари билан машҳур бўлиб келган.
Шундай воқеалардан бири сентябрь ойининг бошида Лондонда содир бўлди.
BBC хабарига кўра, Англия пойтахтида футбол агенти АПЛ жамоасида ўйнайдиган ўйинчига қурол билан ҳужум қилган. Ўйинчининг исми, шунингдек, агентнинг исми ошкор қилинмаган, аммо футболчининг клуби бу воқеадан хабардор.
Яхшики, ҳеч ким жабрланмаган, агентнинг ўзи эса ўқотар қуролни ишлатиш мақсадида сақлаш, товламачилик ва ҳайдовчилик гувоҳномасисиз машинани ҳайдашда гумонланиб ҳибсга олинган. У қўшимча тергов жараёни давом этиши боис гаров эвазига озод қилинди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии