Дэвид Бекхэм қиролдан рицарлик унвонини қабул қилиб олди
04 ноя 2025 18:00
Новости
Дэвид Бекхэм қиролдан рицарлик унвонини қабул қилиб олди
50 ёшли спортчи расмий топшириш маросими учун Букингем саройида меҳмон бўлди.
Мукофот Бекхэм учун 14 йиллик кутишнинг кульминацияси бўлди: у биринчи марта 2011 йилда рицарлик унвонига номзод бўлган ва 2025 йил ёзида қирол Карл III нинг туғилган куни муносабати билан қироллик мукофотларининг расмий рўйхатига киритилган.
Бeкхэм маросимга рафиқаси Виктория — энди леди Виктория Бекхэм ва онаси Сандра билан келди. Тақдирлаш маросимининг ўзи Виндзорда бўлиб ўтди: қирол Бекхэмнинг елкасига қилич билан тегди ва шу онданоқ у сэр Девид Бекхэмга айланди.

Дэвид спорт ва хайрия соҳасидаги улкан хизматлари учун рицарлик унвонига лойиқ кўрилди. У 20 йилдан ортиқ вақт давомида UNICED билан ҳамкорлик қилиб келган ва 2012 йилги Лондон Олимпиадаси ташкилотчилигида муҳим роль ўйнаган.
Бекхэм учун бу шунчаки унвон эмас, бу болалик орзусининг амалга ошиши. Ёшлигида у кўпинча бувиси ва буваси билан бундай мукофотлаш маросимларини томоша қилиб келган.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди
ЕЧЛ 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Реал" яна "Сити" билан ўйнайди
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Комментарии