ОПЛ. "Сабаҳ" 3:0 ҳисобида "Қорабоғ"ни мағлуб эта туриб, якунда дуранг қайд этди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди
01 мар 22:00
Новости
ОПЛ. "Сабаҳ" 3:0 ҳисобида "Қорабоғ"ни мағлуб эта туриб, якунда дуранг қайд этди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди
Озарбайжон Премьер-лигаси 22-тур доирасидаги "Қорабоғ" — "Сабаҳ" ўйини бўлди.
Меҳмонлар сафида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Умарали Раҳмоналиев ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ҳаракат қилди.
"Сабаҳ" аввалига Ҳаял Алиев, Аарон Малуда ва Жой-Лэнс Микелснинг голлари эвазига ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Аммо, "Қорабоғ" бунга қадар шунча гол билан жавоб қайтарди. Педро Бисальо, Кевин Медина ва Мусо Қурбонли рақиб дарвозасини ишғол қилди.
"Сабаҳ" Озарбайжон чемпионатида 22 ўйиндан сўнг 53 очко жамғарган ҳолда биринчи ўринда бормоқда, 21 та ўйинда 46 очко тўплаган "Қорабоғ" эса иккинчи ўринга жойлашган.


Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Комментарии