Сўнгги дақиқаларда биз ҳам юта оламиз!
12 янв 2014 19:53
Новости
Сўнгги дақиқаларда биз ҳам юта оламиз!
Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати (U-22) биринчи турида Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан тўқнаш келди.
ЯНГИЛАШ
Учрашувдаги ҳисоб 34-дақиқада хитойликлар томонидан очилди. Янг Чаошенг жарима майдони ташқарисидан дарвозани ишғол қила олди. Ҳимоячилар уни ёлғиз қолдиришди - 0:1.
Иккинчи бўлимда тўлиқ ташаббусга эга бўлган футболчиларимиз ўйин сўнггида бунинг учун рағбатлантирилишди. 90-дақиқада жарима майдонига узатилган тўпни Фомин дарвозага тўғирлади, унинг орқасида турган Егор Кримец боши билан дарвозага жойлаб қўйди - 1:1. Орадан икки дақиқа ўтиб Искандеровнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди, қайтган тўпни Сергеев дарвозага йўллади - 2:1.
Шу тариқа, Шуҳрат Мақсудов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мусобақани иродали ғалаба билан бошлади.
ЎЗБЕКИСТОН U-22 - ХИТОЙ U-22 - 2:1 (0:1)
2014 йил 12 январь. 18:00. Сиб. "Seeb Sport Complex"
Ҳакамлар: Ким Жонг Хёк (Жанубий Корея), Кванг Йол (Жанубий Корея), Дение Ҳематунга (Шри-Ланка), Иида Жумпей (Япония).
Голлар: Янг Чаошенг 34, - 0:1.Егор Кримец 90, - 1:1.Игорь Сергеев 90+2, 2:1.
Ўзбекистон: 1.Акмал Турсунбоев, 18.Максимилиан Фомин, 2.Егор Кримец (с), 14.Бобур Йўлдошев, 7.Владимир Козак, 4.Дилшод Жўраев, 6.Аббос Махсталиев, 8.Сардор Собирхўжаев (9.Сардор Мирзаев, 55), 10.Жамшид Искандеров, 23.Сардор Рашидов, 17.Игорь Сергеев.
Захира: Асилбек Омонов, Абдумавлон Абдужалилов, Сардор Раҳмонов, Жавлон Мирабдуллаев Акбар Исматуллаев, Диёр Туропов, Муҳсинжон Убайдуллаев, Абдулазиз Юсупов
Хитой: 1.Фанг Жингси, 4.Ли Анг, 5.Ши Ке (с), 6.Ванг Тонг, 9.Ли Юанйи, 10.Луо Сенвен (21.Лю Бин Бин, 70), 11.Янг Чаошенг, 13.Гуо Шенг (2.Ли Сонг Йи, 46), 14.Гуо Хао (7.Ху Ксин, 56), 17.Сие Пенгфеи, 22.У Синхан.
Назоратчи: Субҳиддин Моҳд Солиҳ (Малайзия)
Комиссар: Мазин Рамазон (Эрон)
Матнли трансляция
Ғалаба, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатини иродали ғалаба билан бошлади.
90+3 дақиқа. Искандеровнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди, қайтган тўпни Сергеев дарвозага йўллади - 2:1.
90+2 дақиқа. ГОООООООООООООООООООЛ. СЕРГЕЕВ!!!
90 дақиқа. Жарима майдонига узатилган тўпни Фомин дарвозага тўғирлади, унинг орқасида турган Егор Кримец боши билан дарвозага жойлаб қўйди - 1:1.
90 дақиқа. ГОООООООООООООООЛ. КРИМЕЦ!!!
89 дақиқа. Хитойлик футболчи тўпни қўли билан тўхтатди. Жарима тўпини Мирзаев дарвозага йўллади, дарвоза ўз ўрнида.
88 дақиқа. Рашидов тўпни тўхтата олмади ва ҳужум барбод бўлди.
87 дақиқа. Хитойликлар ҳам ҳужумга ўтишди. Улар ҳам дарвозага зарба беришни исташмади, вазият биз учун ижобий тугади.
87 дақиқа. Рашидов тўпни ажойиб тарзда оширди, Сергеевнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. Фомин дарғазаб.
86 дақиқа. Ҳакам дарвозабон тўпни ўзида кўп ушлаб тургани учун эркин зарба белгилади. Футболчиларимиз уни тезда амалга оширишди, бироқ зарба ноаниқ бўлди.
85 дақиқа. Огоҳлантириш. Хитой. Фанг Жингси
85 дақиқа. Жамшиднинг паслари ўхшамаяпти, ҳужумчилар унга ета олишмаяпти.
84 дақиқа. Искандеров бурчак тўпини амалга оширди, бироқа футболчимиз тўпни олдириб қўйди
82 дақиқа. Аббоснинг зарбаси аниқ бўлди, лекин кучсиз...
81 дақиқа. Огоҳлантириш. Хитой. Ли Анг
80 дақиқа. Сардор Рашидов ҳам ўзини синаб кўрди, унинг зарбаси ҳам дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
79 дақиқа. Козак дарвозага зарба йўллади, бироқ 25 метрлардан йўллаган тўп анча баланддан кетди.
79 дақиқа. Сўнгги дақиқаларда Ўзбекистон катта куч билан ҳужумга ўтмоқда, хитой бутунлай ҳимояда
78 дақиқа. Қарши ҳужумга ўтдик, бироқ Искандеровнинг тўп узатишини ноаниқ бўлди. Натижада хитойликлар олдинга ўтишди, ҳозиргина майдонга тушган Лю Бин Бин дарвозага зарба берди, ҳайрият ноаниқ.
77 дақиқа. Огоҳлантириш. Хитой. Ши Ке
75 дақиқа. Бурчак тўпидан сўнг Кримец боши билан дарвозани нишонга олди, ноаниқ.
74 дақиқа. Хитойлик У Синхан футболни волейбол билан адаштириб юборгани учун жарима тўпига эга бўлдик. Сардор Рашидовнинг кучли ва аниқ зарбасидан сўнг тўпни дарвозабон қайтарди.
73 дақиқа. Огоҳлантириш. Хитой. Янг Чаошенг
72 дақиқа. Хитойликлар жарима тўпини амалга оширишди, ҳимоячиларимиз бир амаллаб тўпни қайтаришди
71 дақиқа. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Сардор Мирзаев
70 дақиқа. Ўзгариш. Хитой. Луо Сенвен ўрнига Лю Бин Бин майдонга тушди
68 дақиқа. Жуда хавфли! Искандеров жарима майдони ичида ўзидан қулайроқ вазиятда турган Рашидовга тўп оширди, бироқ Сардорнинг кучли зарбасидан сўнг гол бўлмади... ноаниқ.
66 дақиқа. Жарима майдони ичига оширилган тўпни хитойлик посбон ушлаб қолди, агар тўп ўтганида Аббос тайёр эди.
65 дақиқа. Янг Чаошенг томонидан берилган зарбадан сўнг Турсунбоев тўпни эгаллаб олди.
63 дақиқа. Хитой қарши ҳужумда, Ўзбекистон эса асосан ҳужумда ўйнамоқда.
60 дақиқа. Хавфли вазият! Сергеев томонидан оширилган тўпни захирадан ўйинга қўшилган Сардор Мирзаев дарвозага йўллади, бироқ тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди!
59 дақиқа. Искандеров чап қанотдан олдинга ўтган Махсталиевни кўра олди, Аббос жарима майдони ичига кириб борди, ҳимоячини чалғитди ва зарба берди, бироқ тўп жуда секин дарвозага борди.
57 дақиқа. Хавфли вазият. Дилшод Жўраев жарима майдони ичидан дарвозага зарба берди, тўп устун ёнидан ўтиб кетди
56 дақиқа. Ўзгариш. Хитой. Гуо Хао ўрнига Ху Ксин майдонга тушди
54 дақиқа. Ўзгариш. Ўзбекистон. Сардор Собирхўжаев ўрнига Сардор Мирзаев майдонга тушди
52 дақиқа. Огоҳлантириш. Хитой. У Синхан
51 дақиқа. Махсталиевнинг тўп узатишидан сўнг Сергеев боши билан дарвозага зарба берди, тўпни дарвозабон ушлаб олди.
50 дақиқа. Футболчиларимиз ҳужумкорликни оширишмоқда. Аста секин олдинга ўтаяпмиз.
49 дақиқа. Хавфли вазият! Рашидовнинг тўп узатишидан сўнг Сергеев дарвозага кучли зарба берди, тўп дарвозанинг тўрига ташқи томондан тегди. Кейинги вазиятда ҳам Сергеевда имконият бўлди, бироқ зарба беришда бироз ноаниқ ҳаракат қилди.
48 дақиқа. Жарима тўпидан сўнг хитойлик ҳимоячилар тўпни қайтаришди.
47 дақиқа. Огоҳлантириш. Хитой. Ли Сонг Йи.
47 дақиқа. Рашидов ҳозиргина майдонга тушган футболчини алдаб ўтиб кетаётганини қўполлик билан тўхтатди.
46 дақиқа. Ўзгартириш. Хитой. Гуо Шенг ўрнига Ли Сонг Йи тушди
45+2 дақиқа. Рақиблар Рашидовни йиқитишди, ҳакам жарима зарбасини амалга оширишга имкон бермади. Биринчи бўлим якунланди.
45+1 дақиқа. Турсунбоев рақиб ҳужумини тўхтата олди.
45 дақиқа. Хитойликлар тўпни ўзларида сақлаб туришибди, асосий вақтга 2 дақиқа қўшиб берилди.
42 дақиқа. Дилшод Жўраев жарима тўпини амалга оширди, Фомин ҳужумда қоида бузди.
39 дақиқа. Бурчак тўпидан сўнг хитойликлар тўп киритишди, бироқ ҳужумчи гол уришдан олдин қўли билан Сергеевни туртиб юборгани учун ҳакамлар голни инобатга олишмади.
37 дақиқа. Хавфлия вазият! Хитойликлар яна гол уришлари мумкин эди. У Синхан жарима майдони ичига кириб борди ва шеригига тўп узатди. Ли Юанйи томонидан йўллаган зарбадан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.
35 дақиқа. Собирхўжаев олдига ўтишга интилди, рақиблар яна уни майдонга йиқитишди.
34 дақиқа. ГОЛ. Янг Чаошенг жарима майдони ташқарисидан дарвозани ишғол қила олди. Ҳимоячилар уни ёлғиз қолдиришди.
33 дақиқа. Хитойликлар бурчак тўпи ишлаб олишди, ҳимоячиларимиз ўз ўринларида.
31 дақиқа. Хавфли вазият! Луо Сенвен 18 метрлардан дарвозамизга зарба берди, ерлатиб тепилган тўпни Турсунбоев қайтаришга эришди.
30 дақиқа. Бобур Йўлдошев фаол! Ўнг қанотдан олдинга ўтиб жарима майдонига тўп узата олди. Сергеевдан ўтиб кетган тўп Рашидовнинг қўлига тегди, ҳакам ҳуштак чалди...
29 дақиқа. Ўйин давом этади, барчаси жойида Сардор майдонга қайтди.
27 дақиқа. Собирхўжаев майдон марказида рақиб билан тўқнашиб кетди, шифокорлар унга ёрдам беришади.
25 дақиқа. Рашидов 20 метрлардан дарвозага зарба бериб кўрди, Йўқ, бу сафар ҳам ўхшамади.
24 дақиқа. Тўп билан вакилларимиз, бироқ ҳужумга ўтишга имкон беришмаяпти.
21 дақиқа. Чап қанотга ўтиб олган Махсталиев жарима майдонига ичига тўп оширди, ҳимоячилар тўп Сергеевга боришига йўл қўйишмади
19 дақиқа. Рашидовнинг кучли зарбасидан сўнг тўп дарвозага борди, лекин дарвозабон ўз ўрнида
17 дақиқа. Дилшод Жўраев ўзини кўрсатди. 4-рақамда ўйнаётган ярим ҳимоячимиз хитойлик футболчидан тўпни ажойиб тарзда олиб қўйди, рақиб буни кутмаганди
16 дақиқа. Кримецнинг хатосидан сўнг рақиблар қарши ҳужум ташкил қилишди, яхшиям ноаниқ.
15 дақиқа. Сие Пенгфеи чамаси 16 метрлардан дарвозага зарба берди, тўп Турсунбоев томонидан ушлаб қолинди
13 дақиқа. Искандеровнинг амалга оширган зарбадан сўнг тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.
12 дақиқа. Аббос Махсталиев жарима майдони ёнгинасида Гуо Шенг томонидан йиқитилди.
11 дақиқа. Искандеров узун диоганал орқали Рашидовга тўп узатди, жарима майдони ичида тўпни эгаллаб олган Сардор дарвозага ноаниқ зарба берди. Хавфли эди зарба.
10 дақиқа. Ўзбекистоннинг марказдан ташкил этган ҳужуми охирига етгани йўқ.
9 дақиқа. Бобур Йўлдошев бугун ўнг қанот ҳимоячиси ўрнида ҳаракат қилмоқда.
8 дақиқа. Йўлдошев ўнг қанотдан олдинга ўтди ва бурчак тўпи ишлади. Искандеровнинг жарима майдонига узатган тўпини Фанг Жингси муштлари билан қайтариб юборди.
7 дақиқа. Хитойликлар анча эркин тарзда ўйнашмоқда. Химоячиларимиз анча кўп иш қилишмоқда.
5 дақиқа. Хавфли вазият! Рашидов чап қанотдан олдинги ўтди ва жарима майдонига кириб борди. Жарима майдони марказида турган Сергеевни тўп билан таъминлади. Бироқ Игорь тўпни тўхтатишда хатога йўл қўйди.
4 дақиқа. Луо Собирхўжаевга нисбатан қўпол ўйнади ва ҳужум тўхтади.
2 дақиқа. Бурчак тўпини ҳимоячиларимиз қайтаришди. Вакилларимизнинг тезкор қарши ҳужуми майдон марказида тўхтаб қолди.
1 дақиқа. Хавфли вазият! Хитойликларнинг илк ҳужуми жуда хавфли тарзда якунланди. Янг Чаошенгнинг зарбасини Турсунбоев қайтарди.
18:00. ЎЙИН БОШЛАНДИ!
17:58. Учрашувни хитойликлар бошлаб беришади. Ўзбекистон оқ, Хитой қизил рангли либосда ўйнайди.
17:56. Жамоалар эсдалик учун суратга тушишмоқда.
17:54. Навбат Хитой давлат мадҳиясига.
17:53. ЎЗБЕКИСТОН давлат мадҳияси!
17:52. Жамоалар майдонга тушиб келишди

Комментарии