RU

Последние новости

07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  7 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  6 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  4 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  34 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  20 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  12 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  65 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  308 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5

Славче Войнески: "Иккинчи бўлимда жамоам ўзгарди. Рашидовнинг ўрнини эса..." Новости

Славче Войнески: "Иккинчи бўлимда жамоам ўзгарди. Рашидовнинг ўрнини эса..."

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Бунёдкор" (2:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Славче Войнески фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйиннинг биринчи қисмида тўпни назорат қилдик. Вазиятлар яратдик. Бироқ уларнинг биттасидан фойдаландик. Иккинчи бўлимда жамоам ўзгарди. Ҳимоядан ҳужумга чиқишда хатолар кузатилди. Тан олиш керак рақибда хоҳиш катта бўлди.  Умуман олганда дастлабки бўлим яхши ўтди. Таркибимизда йўқотишлар ҳам борлигини айтиб ўтишим жоиз, Сардор Рашидов, Одил Ҳамробеков, Оливер Шаркич ва ҳоказо. "Бунёдкор" ҳам яхши жамоа эканлиги кўриниб  турди. Иқтидорли ёш футболчилари бор.  Ҳар бир футболчи таркибда майдонга чиқиб даражани сақлаб қолиш керак. Ёзги танаффусда барча хатоларни таҳлил қиламиз.

- Жамоанинг жисмоний ҳолати ҳақида нима дея оласиз? Иккинчи бўлимга келиб футболчилар чарчаб қолгандек кўринди...

- Футболда жисмоний ва тактик ҳолатни ажратмайман. Тактик жиҳатдан бўш ҳудудлар очилиб қолса, уни тўлдириш учун куч сарфлаш керак. ОЧЛда ҳам, ички чемпионатда ҳам тактика ҳақида футболчилар билан кўп гаплашдик. Лекин...

- Сардор Рашидовнинг ўрнини қандай тўлдирмоқчисиз?

- Олдинда яна бир ўйин бор. Келганимда ҳам айтганман, ёшларга имконият беришга ҳаракат қиламан. Рашидовнинг ўрнини имкон қадар маҳаллий футболчилар билан тўлдиришга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: -18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика