RU

Последние новости

09:25"Сўғдиёна" — "Навбаҳор" ўртасида бўлиб ўтган супер учрашувдан ажойиб ГАЛEРEЯ  1 08:48Sofascore. Ашурматов ва Файзуллаев неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:21Ўзбекистон U-23 ва U-21 терма жамоалари таркибида биттадан ўзгариш содир бўлди  0 08:10МЛС. "Интер Майами" иродали ғалаба қозонди. Месси гол урди, Алба 89-дақиқада ҳал қилувчи голга ассистентлик қилди  4 07:53Sofascore. Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:25А Серия. "Ювентус" ва "Лацио" йирик ҳисобда мағлуб бўлди. "Интер" эса сафарда ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  1 05:25Алиқулов расман терма жамоамизнинг март ойидаги ўйинларида ёрдам бера олмайди. Унинг ўрнига ким чақирилгани маълум  30 03:57Иван Бошкович: "Ўз мухлисларимиз қаршисида мағлуб бўлиш аламли, мен кўпроғини кутгандим"  4 03:36"Манчестер Юнайтед"нинг "Орзулар театри": "Олд Траффорд" тарихи (мутолаа учун)  1 03:20Сергей Лушан: "Ўйиннинг сўнгги қисмида фаоллашишимиз тактика билан боғлиқ ҳолат эди"  8 03:04АПЛ. "Манчестер Юнайтед" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 03:02Ла Лига. "Барселона" "Атлетико"ни даҳшатли камбэк эвазига мағлуб этди  187 01:39Педру Морейра: "Бизнинг ўйин услубимизни яхшироқ тушунадиган футболчиларга кўпроқ имконият берамиз"  7 00:31Иско АПЛга йўл олиши мумкин  5 23:48Журналист Элиас: "Бюджети 1,1 млрд евро бўлган "Реал" устози Анчелотти 72 соатлик танаффуссиз ўйиндан шикоят қилди. Бюджети 200 млн евродан кам бўлган "Бетис" ҳозиргача 11та шундай ўйин ўтказди"  18

Шуҳрат Мақсудов: "Финал ўйинида ҳам майдонга тушишга умид қиламиз" Новости

Шуҳрат Мақсудов: "Финал ўйинида ҳам майдонга тушишга умид қиламиз"

Масқатдаги «Султон Қобус» стадионида Хитой, Ироқ, Саудия Арабистони ва Ўзбекистон бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлди.
Бу ҳақда ЎФФ расмий твиттери хабар берди.

Холид АБДУЛРАҲМОН (Саудия Арабистони): «Яхши тайёргарлик кўрдик. Илк бор ўтказилаётган ушбу мусобақада ғолибликни қўлга киритишни мақсад қилганмиз. Қатардаги ҒОФФ Кубогидаги хатолардан тўғри хулоса чиқардик, мусобақа давомида янги ўйинчиларни саралаб олдик. Ким диққатни кўпроқ ўйинга қарата олса, яхшироқ тайёргарликка эга бўлса, ўша жамоа мусобақада узоққа боради».

Фу БО (Хитой): «Мусобақа тўрт ҳафта давомида тайёрландик, Уммон U-22 ва Иордания U-22га қарши назорат ўйини ўтказдик. Гуруҳимиз кучли, деб айтишингиз мумкин. Лекин ҳаммаси майдонда ҳал бўлади. Биз яхши натижадан умид қиляпмиз».

Ҳаким ШОКИР (Ироқ): «Аксарият футболчиларимиз Туркиядаги U-20 ЖЧ-2013да қатнашган. Бу ерда ўзларини кўрсатишларига умид қиламан. Ироқнинг бу авлоди ўз юришини вақтида Уммонда бошлаган. Юришни жорий мусобақада ҳам давом эттирамиз. Ироқнинг бу жамоаси келажакда Олимпиада, ЖЧ йўлланмаларини ҳам қўлга кирита олишига ишонаман. Гуруҳдан Ироқ ва Саудия жамоалари чиқишига умид қиламан, Ўзбекистон ва Хитой жамоаларига ҳам омад тилайман».

Шуҳрат МАҚСУДОВ (Ўзбекистон): «Бир ҳафта Тошкентда, Дубайда беш кун шуғулландик. Учта ўртоқлик ўйини ўтказдик. Яхши, мазмунли ўйинлар кўрсатишни, мусобақанинг 26 январдаги ўйинида ҳам майдонга тушишни мақсад қилганмиз. Терма жамоанинг ярмидан кўп футболчиси Туркиядаги жаҳон чемпионатида қатнашган. Улардан умидимиз катта. Уммондаги мусобақалар ёш футболчиларимиз учун яхши тажриба мактаби бўлади деб ишонамиз».

ЎФФ матбуот хизмати.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика