RU

Последние новости

01:25Дилшод Раҳматов: "Гватемала бизга сўнгги сониягача курашиш кераклигини ўргатди. Мураббийларимиз яхши маънода жуда қаттиққўл"  0 00:53Париж-2024. Япония ва Ироқ ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  4 00:50Хосе Венансио Лопес: "Бизга барқарорлик етишмаяпти. Ушбу муаммога имкон қадар тезроқ ечим топишимиз керак"  0 00:26Расман: Саидазамат Мирсаидов - “Навбаҳор” футболчиси!  2 23:53Тимур Кападзе: "Жамоа ўйинидан қониқдим. Рақибимиз дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири эди"  24 23:34Расман: Санжар Қувватов "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  3 23:17"Ҳаётим давомида бунақа циркни кўрмаганман" – Хавьер Маскерано  19 23:10Париж-2024. Аргентина - Марокаш 1:2, Аргентинанинг сўнги дақиқада урган голи ҳисобга олинмади  1 23:03Расман: Сардор Рашидов – "Навбаҳор" футболчиси!  18 22:50Париж-2024. Ўзбекистон - Испания 1:2, Шомуродов тарихий гол урди, Нематов пенальтини қайтарди  5 22:40Қандай қилиб?! Аргентинанинг 90+16-дақиқа урган голи икки соат ўтиб бекор қилинди. Марокаш ғалаба қозонди!  19 22:14Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги ўйинда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди  8 22:05"Mirabror Usmanov Cup-2024". Муросасиз кечган финалда Ўзбекистон Гватемалани мағлуб этди ва мусобақа ғолибига айланди  4 21:43Расман: "Насаф" грузиялик легионери билан шартномани бекор қилди  8 21:06Элдор Шомуродов: "Испанияни мағлуб эта олмаган бўлсак ҳам, ёмон ўйнамадик"  53

Штанге бошчилигидаги Сурия терма жамоаси Тошкентда меҳмон Новости

Штанге бошчилигидаги Сурия терма жамоаси Тошкентда меҳмон

Бугун, 6 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Сурия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Эктор Купер бошчилигидаги футболчиларимиз Бернд Штанге бошчилигидаги жамоага қарши ўйнайди. Биз ўқувчиларимиз эътиборига Сурия терма жамоаси ва бош мураббий ҳақидаги маълумотларни келтирамиз.

Сурия Осиёнинг кучли терма жамоалари қаторига кирмайди. Шунга қарамай ушбу жамоа халқаро майдонда бир қатор ютуқларга эришган. 1958 йилда Сурия Жаҳон чемпионати саралашида иштирок этган. Шу тариқа мундиал саралашида қатнашган Осиёнинг дастлабки жамоаларидан бирига айланган. Аслида бу жамоа 1966 йилги мундиал саралаш босқичида Исроил билан бирга Европа қитъаси саралашида иштирок этиши лозим бўлган. Бироқ Африка ва Осиё қитъа жамоаларининг "бойкоти"га қўшилган ҳамда саралашда қатнашишдан бош тортган.

Ушбу жамоага ҳеч қачон мундиал финал босқичига чиқиш насиб қилмаган. 1986 йилда Сурия Жаҳон чемпионатига чиқишга жуда яқин келганди. Аммо Ироқдан учралган мағлубият туфайли мамлакат орзуси амалга ошмай қолганди. 2014 йилги саралаш баҳсларида Сурия сафида мумкин бўлмаган футболчи (Жорж Мурод) ҳаракат қилгани учун ФИФА жамоани дисквалификация қилгани кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Бу ўйинчи Швеция ёшлар терма жамоаси сафида ўйнаган ва бошқа жамоа сафида ўйнаши учун ФИФАдан рухсат олиши лозим бўлган.


"Қизил бургутлар" ўз тарихида беш бор Осиё Кубоги финал босқичида иштирок этган. Бироқ ҳар сафар мусобақани гуруҳ босқичидаёқ якунлашга мажбур бўлишган. Сўнгги бор Сурия 2011 йил Қатарда ўтган Осиё Кубогида қатнашди. Япония, Иордания ва Саудия Арабистони билан бир гуруҳдан жой олган бўлажак рақибимиз битта ғалабага эришиб 3-ўринни банд этган. Ўша ғалаба Саудия Арабистони устидан қўлга киритилган эди.

2012 йилда Сурия Ғарбий Осиё кубоги финалида Ироқни мағлуб этиб, илк бор чемпионликни қўлга киритди. Ҳозирга қадар айнан мана шу ғолиблик жамоа учун сўнгги энг йирик ютуқ бўлиб қолмоқда.

2018 йилги мундиалга чиқиш учун ҳам Сурия жуда яқин келганди. Учинчи саралаш босқичида ушбу жамоа Ўзбекистон бирга бир гуруҳдан жой олганини ўқувчиларимиз жуда яхши эслашади. Сурия охирги турда Эрон билан Теҳронда дуранг ўйнаб, 3-ўринни эгаллаган ва плей-оффга чиққанди. Ўзбекистон эса 4-ўринга тушиб қолганди. Плей-оффда Сурия Австралия билан тенгма-тенг ўйинларда умумий ҳисобда 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди.


Сурия араб футбол Федерацияси
Лақаби 
- қизил бургутлар
Конфедерация - ОФК
Бош мураббий - Бернд Штанге (Германия)
Сардор - Фирас Ал Хатиб
Энг кўп ўйин ўтказган - Мусаб Балхуш (81)
Энг кўп гол урган - Ража Рафе (32)
Уй стадиони - "Алеппо" Халқаро стадиони
ФИФА коди - SYR
ФИФА рейтингидаги ўрни - 73 (2018 йил 16 август)

Биринчи расмий ўйин
1949 йил 20 ноябрь

Туркия - Сурия 7:0

Энг йирик ғалаба
1997 йил 4 июнь

Сурия - Мальдив ороллари 12:0

2001 йил 30 апрель
Сурия - Филиппин 12:0

Энг йирик мағлубияти
1949 йил 25 ноябрь

Греция - Сурия 8:0

1951 йил 16 октябрь
Миср - Сурия 8:0

Осиё Кубогидаги иштироки - 5 марта (биринчиси 1980)
Энг яхши натижаси - гуруҳ босқичи (1980, 1984, 1988, 1996 ва 2011)

Жаҳон чемпионати финал босқичига чиқмаган



Совринлари
Ғарбий Осиё Футбол Федерацияси чемпионати
Чемпион - 2012
Вице-чемпион - 2000 ва 2004

Араб миллатлар кубоги
Вице-чемпион - 1963, 1966, 1988

Пан-Араб ўйинлари
Чемпион - 1957
Вице-чемпион - 1953, 1997

Ўртаер денгизи ўйинлари
Чемпион - 1987

Ғарбий Осиё ўйинлари
Вице-чемпион 1997, 2002 ва 2005



2018 йил февраль ойида Сурия футбол Ассоциацияси терма жамоага германиялик Бернд Штанге бош мураббий бўлганини эълон қилди.

БЕРНД ШТАНГЕ (Германия)
Туғилган сана
: 14 март 1948 йил
Туғилган жой: Гнашвиц, Германия
Футболчиликдаги амплуаси: Ҳимоячи
Ўйнаган клублари: "Хеми", "Форвертс", "ДХфК"
Бошқарган жамоалари: "Карл Цейсс", Германия (ёшлар), Германия (олимпия), "Герта", "Лейпциг", "Днепр" (Украина), ЦСКА Борисфен (Украина), "Перт Глори" (Австралия), Уммон МТЖ, Ироқ МТЖ, "Аполлон" (Кипр), Беларусь МТЖ, Сингапур МТЖ.

Германиянинг "Хеми" Гнашвиц клуби тарбияланувчиси бўлган Бернд Штангенинг футболчилик фаолияти у қадар ёрқин бўлмаган. Атига беш йил давомида тўп тепган Штанге 1970 йилдан "Карл Цейсс" клуби ёшлар жамоаси бош мураббийига айланганди. Кейинги мавсум асосий жамоа устози бўлган мураббий 1972 ва 1975 йилларда "Карл Цейсс"ни Германия чемпионлигига олиб келган. 1983-1988 йилларда у Германия терма жамоаси бош мураббийи бўлиб ишлаган. "Герта" ва "Лейпциг" клубларидаги фаолияти омадсиз чиққанидан сўнг хорижда ишлашга қарор қилган Штанге "Днепр"дан қўним топди. Ушбу клубда икки марта бронза медалларига эга чиққан. 1998 йилда Штанге Австралияга бориб қолди. 2000 йил маҳаллий "Перт Глори" клубини Австралия чемпиони қилди. Ушбу клубдаги фаолияти вақтида мураббий Австралия фуқаролигини олган. 2001 йилдан Осиё миллий терма жамоаларидаги фаолиятини бошлади. Бироқ Уммонда атига уч ойга яқин ишлаб Ироқ бош мураббийи бўлди. Бироқ Ироқдаги уруш туфайли ўзи хоҳлаганидек ишлай олмади ва 2 йилдан кейин жамоани тарк этди. Кипрнинг "Аполлон" клубини қабул қилиб олган мураббий 2006 йилда мамлакат чемпиони қилди ва Суперкубокка эга чиқди. 2007-2011 йилларда Штанге Беларусь терма жамоасини бошқарди. 2008 йилги Европа, 2010 йилги Жаҳон ва 2012 йилги Европа чемпионати саралашидаги омадсизликлардан кейин мураббий истеъфога чиқди.


2013 йил май ойида у Сингапур терма жамоасида иш бошлади. Унинг қўл остида жамоа Осиё Кубогигига чиқа олмади ва амалдаги АСЕАН чемпиони сифатида навбатдаги мусобақада гуруҳда қолиб кетди. 2016 йил апрель ойида мураббий Сингапур терма жамоасини тарк этди.

2016 йил 14 июль куни Бернд Штанге мураббийлик фаолиятини якунлаши ҳақида эълон қилди. Бироқ шу йилнинг февраль ойида Сурия футбол Ассоциацияси таклифига кўра мураббийлик фаолиятини қайта тиклади ва терма жамоани Осиё Кубоги-2019га тайёрлашни бошлади.

1984 йил Германияда "Ватан олдидаги хизматлари учун" ордени билан тақдирланган. 2001 йил Австралияда ва 2006 йил Кипрда энг яхши мураббий бўлган.


ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

Ўзбекистон терма жамоаси шу кунга қадар Сурия билан 3 марта тўқнаш келган. Икки бор Сурия, бир бор Ўзбекистон ғалаба қозонган. Дастлабки учрашув 1996 йил БАА мезбонлик қилган Осиё Кубогида бўлиб ўтган. Ўшанда Сурия 2:1 ҳисобида зафар қучган, бироқ иккала жамоа ҳам гуруҳда қолиб кетганди. Биздан ягона голни "Нефтчи" афсонаси Сергей Лебедев пенальтидан урганди.

Навбатдаги икки ўйинни кўпчилик яхши эслайди. ЖЧ-2018 саралаши доирасида дастлаб Тошкентда ўтган баҳсда вакилларимиз Александр Гейнрихнинг урган ягона голи эвазига ғалаба қозонишган - 1:0. Суриядаги сиёсий вазият туфайли Малайзияда ташкил этилган учрашувда эса Сурия сўнгги дақиқаларда Омар Харбин томонидан пенальтидан урган голи туфайли зафар қучишган - 1:0.


Бернд Штанге бошчилигидаги Сурия терма жамоаси Тошкентга 23 нафар футболчи билан келди. Маълумот учун, Сурия Ўзбекистонга қарши ўйиндан кейин Қирғизистонга боради ва 10 сентябрь куни ушбу мамлакат терма жамоаси билан ўйнайди.

Дарвозабон
Иброҳим Алма ("Фулад", Эрон)
Аҳмад Маданиа ("Ал Жайиш")
Шоҳир Ал Шокир ("Ал Иттиҳод")

Ҳимоячилар
Надим Сабоғ ("Тишрин")
Омар Мидани ("Пирамидс", Миср)
Жиҳод Ал Боур ("Ал Риффа", Баҳрайн)
Ҳуссайин Жвайд ("Ал Завра", Ироқ)
Ходи Ал Масри ("Ал Виҳдат", Иордания)
Абдул Малик Анизан ("Ал Жайиш")
Габриел Соми ("Нью Ингланд Революшон, АҚШ")

Ярим ҳимоячилар
Маҳмуд Ал Мавас ("Умм Салал", Қатар)
Ҳамид Мидо ("Ал Кувайт", Кувайт)
Осама Омари ("Қатар СК", Қатар)
Тамир Ҳож Муҳаммад ("Оҳод", Саудия Арабистони)
Фаҳд Юсуф ("Ал Сайлия", Қатар)
Юсуф Калфа ("Ал Ҳазим", Саудия Арабистони)
Аҳмад Ашкар ("Ал Жайиш")
Тхаер Кроума ("Ал Сувайқ", Уммон)
Исра Ҳамвиаҳ ("Ал Малкия", Баҳрайн)
Муҳаммад Осман ("Хераклес Алмело", Голландия)

Ҳужумчилар
Мардик Мардикян ("Ал Жазира", Иордания)
Омар Ал Сома ("Ал Аҳли", Саудия Арабистони)


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика