«Шальке»нинг янги бош мураббийи номи маълум бўлди
04 июн 2016 10:42
Новости
«Шальке»нинг янги бош мураббийи номи маълум бўлди
«Аугсбург» собиқ устози Маркус Вайнцирль «Шальке» клуби бош мураббийига айланди.
41 ёшли мураббий билан 2019 йилга қадар шартнома тузилди. «Шальке» якунланган мавсумда бундеслигада бешинчи ўринни эгаллаб Европа лигасига йўлланма олди.
«Аугсбург» ўтган икки йилда Вайнцирль бошчилигида 5 ва 8-ўринларни эгаллаганди. Бу мавсумда эса 12-поғонани банд этди.
Комментарии