Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"
19 сен 17:19
Новости
Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"
"Барселона"нинг германиялик бош мураббийи Ханс-Дитер Флик "Ньюкасл"га қарши ЕЧЛ ўйинида дубль қилган Маркус Рэшфорднинг ўйинига баҳо берди.
Фликнинг айтишича, у Рэшфорднинг голларидан ажабланмаган, чунки у Каталония клуби машғулотларида ҳам худди шуни кўрсатади. Мутахассис ўз жамоасида шундай футболчи борлигидан хурсанд эканлигини таъкидлади.
"Маркус бизга кўпроқ ҳужум вариантларини тақдим этади. Бу икки гол ҳақиқатан ҳам унга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради ва келажакка ишонч бағишлайди. Мен у учун жуда хурсандман", – дея қўшимча қилди Флик.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" Маркус Рэшфорднинг дубли эвазига меҳмонда "Ньюкасл"дан 2:1 ҳисобида устун келди. У шу ёзда "Манчестер Юнайтед"дан келиб қўшилган эди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии