RU

Последние новости

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  12 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  29 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Шоҳбоз Умаров: "БАТЭ мени анчадан бери қўлга киритиш истагида юрган экан" Новости

Шоҳбоз Умаров: "БАТЭ мени анчадан бери қўлга киритиш истагида юрган экан"

Бир неча соатлар олдин сайтимизда ўзбекистонлик футболчи, "Энергетик-БГУ" жамоаси аъзоси Шоҳбоз Умаровни БАТЭ жамоасига ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

"Энергетик-БГУ" сафида ўйнаётган ўзбекистонлик футболчи Шоҳбоз Умаров фаолиятини БАТЭда давом эттиради.

Мазкур трансфер юзасидан Шоҳбоз Умаров билан боғланиб қисқа интервью ташкил қилдик.

- Дастлаб БАТЭ билан трансфер ҳусусида фикрингизни билдириб ўтсангиз. Келишув қандай амалга ошди?

- Машғулотлардан кейин мураббий мени олдига чақирди. БАТЭ анчадан бери жиддий қизиқиш билдираётганини айтди. Музокаралар бўлаётганидан хабарим йўқ эди. Чунки, бу борада мураббийлар менга индашмаганди. Кейинчалик жамоа президенти билан учрашдим ва БАТЭга ўтишга қарор қилдим. Кўпчилик яқинда ушбу жамоа дарвозасига урган голимдан кейин таклиф қилди деб ўйламоқда. Аслида улар мени анчадан бери кузатишаётган, трансфер қилишмоқчи бўлган экан. Лекин, икки клуб келиша олмагани сабабми ёки бошқами бу жамоага ўтишим кечикди. 

- БАТЭ билан Европа лигасида ўйнашингиз мумкин. Бунга тайёрмисиз?

- Буни вақт кўрсатади. Машғулотлар орқали ҳамма нарсага эришиш мумкин. 

- Жасур Яхшибоевни бошқа жамоага ўтганини "Энергетик-БГУ" футболчилари қандай қабул қилди?                           

-Тўғри, Яхшибоевсиз жамоага жуда ҳам қийин бўлади. Лекин, бу жамоада бир футболчи кетса мураббий ўшани ўрнини тезда тўлдиради ва барчага бирдек ишонади. 

- Нима деб ўйлайсиз ўзбекистонлик футболчиларни даражаси беларуслик футболчиларникидан юқорими? Чунки, сиз ва Жасур Яхшибоев мисолида бунга гувоҳ бўлдик...

- Яхши савол бердиз. Кўпчилик Беларусь чемпионатини кучсиз дея таърифламоқда. Шаҳбоз Умаров ва Жасур Яхшибоевни иқтидорини Ўзбекистонда кўрмадик деган гапларни ҳам айтишяпти. Ижтимоий тармоқларда Беларусь чемпионатидан Ўзбекистон қуйи лигаси кучли  қабилидаги фикрларни ҳам ўқидим. Аслида ҳамма чемпионатни ўзига яраша кучли томонлари бор. Масалан ман ўзим ҳақимда фикр билдираман. Жасур ҳақида бирон нарса дея олмайман.

Менга Ўзбекистонда ўйин амалиёти беришгани йўқ. 1-2та ўйинларда захирадан майдонга тушдим. Ўзимни кўрсатишим учун ўйин амалиёти етарли бўлмади. Вақт камлик қилди. Бу ерда эса 17та учрашувда иштирок этишга улгурдим. Ўйин амалиёти берилди. Қайсидир томонлама ўзимни кўрсатдим. Ўзбекистонда ўринбосарлар жамоасида тўп тепдим. Ўйинларимни кўрганлар нималарга қодир эканлигимни жуда яхши билади. Беларусь чемпионатида ҳам имкониятларимни тўлиқ кўрсата олганимча йўқ. Ишонаманки, мухлисларга қандай ҳислатларга эга эканлигимни исботлайман. 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +64   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика