RU

Последние новости

13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  2 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  2 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  6 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  22 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  4 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  6 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  10 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  15 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  12 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  52

Шаҳбоз Жумабоев: “Мақсадимиз “Андижон”ни Суперлигага олиб чиқиш” Новости

Шаҳбоз Жумабоев: “Мақсадимиз “Андижон”ни Суперлигага олиб чиқиш”

ПРО-Лиганинг 3-туридан ўрин олган “Андижон” – “Хоразм” (3:1) учрашувида дублга эришган ҳужумчи Шаҳбоз Жумабоев мезбонлар сафида харакат қилган “Энг яхши футболчи” дея эътироф этилди.

Шу боис баҳс якунига етгач, Жумабоев билан қисқача суҳбатлашдик.

- Ўйин яхши бўлди. Менимча мухлисларга ҳам ёқди. Ғалаба қозонишимиз учун бизга тезкор гол зарур эди. Мураббийнинг кўрсатмаси ҳам шундай эди.  Берилган кўрсатмани бекаму-кўст бажаришга харакат қилдик. Худога шукур, ўйиннинг бошидаёқ биринчи бўлиб ҳисобни очиб, натижани ўз фойдамизга хал қила олдик. Бутун ўйин давомида жамоамизни қизғин қўллаб-қувватлаб турган ишқибозларимизни ҳам ғалаба билан табриклайман ва уларга миннатдорчилки билдираман.

- Муваффақиятларимизнинг сири менимча аҳил жамоа йиғилгани билан боғлиқ. Йигитлар нафақат майдонда, балки унинг ташқарисида ҳам бир-бирларини хурмат қилади ва қўллаб-қувватлайди. Шунинг учун ҳам майдонда бир-биримизни тушуниб ўйнашимиз осон кечмоқда.

- Ҳар бир ҳужумчи майдонга чиқаётганида гол уришни мақсад қилади. Мен ҳам бугун жамоадошларимдан қулай пас билан таъминланишини кутгандим. Агарда имконият бўлса рақиб дарвозасини ишғол этишни хоҳлагандим. Худога шукур, бугун иккита гол уриб, жамоамга фойда келтирдим. Бундан хурсандман.

- Чемпионатда нечта гол урмоқчиман? Тўғриси, мен учун энг аввало жамоавий ютуқ асосий ўринда туради. “Андижон”ни Суперлигага олиб чиқишимиз керак. Шахсий натижалар кейинги ўринда – дейди Шаҳбоз Жумабоев.


Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика