RU

Последние новости

18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  0 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  2 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   10 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  8 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   2 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  10 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  10 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  1 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  5 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  10 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  12

Сергей Лушчан: "Аҳмадалиев Сардор Рашидовни "еб қўйди" Новости

Сергей Лушчан: "Аҳмадалиев Сардор Рашидовни "еб қўйди"

"Бунёдкор" клуби раҳбарияти мухлислар ўртасидаги учрашувда бир қатор савол-жавоблар бўлиб ўтганди.
- Акмал Шораҳмедов жамоани тарк этди. Ўнг қанот кучсизланиб қолмадими? Акмал анча йиллар давомида жамоа юраги бўлиб қолганди.
Сергей Лушчан:
- Биринчидан ўнг қанот кучсизланмади, у ерда Дилшод Аҳмадалиев ўйнамоқда. У “Ал Жайиш” билан ўйинда Сардор Рашидовни “еб қўйди”. Рашидов айни пайтда Осиёнинг энг кучли қанот ҳужумчиларидан бири. Иккинчидан Аҳмадалиев кўпчилик айтганидек “мени ўғлим”. Акмал Шораҳмедов ажойиб футболчи, етакчи, лекин ёшларни майдонга туширишни истаганим учун у билан хайрлашдик.

Бахтиёр Бобоев: - Шу гапга қўшимча қилиб шуни айтмоқчиман. Акмал Шораҳмедов ажойиб инсон ва “Бунёдкор”нинг ғалабаларига катта хисса қўшган. Унга клуб номидан миннатдорчилик билдираман.

- Ёшларни тарбиялаб уларни асосий таркибда ўйнатиш клуб сиёсатими ёки Сергей Лушанними?
Бахтиёр Бобоев:
- Бу сиёсат “Бунёдкор” клубининг сиёсати. 2014 йилдан буён айнан шу йўлдан оғишмай бораяпмиз. Сергей Лушчан ёки мен клубдан кетсам бу сиёсат тўхтаб қолмайди. Давлатимиз футболни ривожлантириш бўйича шунча шароитлар яратиб бермоқда. Биз академиямиз тарбияланувчиларини қўллаб-қувватлашимиз керак.

- Сергей Лушчаннинг “Бунёдкор” мухлислар клубига муносабати қандай?
Сергей Лушчан:
- Мутлақо профессионал. Агар жамоа мағлуб бўлиб турганида қўллаб-қувватласангиз бундан жуда хурсанд бўламан. Мен шундай мухлислар клубини кўрганман ҳозирча афсуски “Бунёдкор” мухлислари ҳақида бундай дея олмайман.  

- “Бунёдкор” шу таркиби билан гуруҳдан чиқишига кўзингиз етадими?
Бахтиёр Бобоев:
- Кўпчиликни “Ал Жайиш”ни мағлуб этишимизга кўзи етмаганди. Шундай экан агар Шомуродов, Ҳамдамов ва Шукуров бошқа клубга кетиб қолишмаса гуруҳдан чиқишга ишонаман. Агар улар кетиб қолишса уларнинг ўрнида бошқа ёшлар ўйнашади. Масалан, Рашидов жамоани тарк этганидан сўнг Элдор Шомуродов асосий таркибга кира бошлади ва шундай натижаларга эришди.

- “Бунёдкор” футзал клубига ҳам озгина эътибор қаратишингизни сўрардим.
Бахтиёр Бобоев:
- Саволингиз ўринли. Футболда ўзини кўрсата олмаган ёшларни футзалга ўтказдик. Бу йил бир қатор ёшларимизни “Ардус”га ижарага бердик. Кейинги йил футзал клубимизга аниқ вазифа қўйилади.


Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика