Сергей Лушан: "Гуруҳдан чиқиш учун эртага ғалаба қозонишимиз шарт"
19 апр 2016 12:41
Новости
Сергей Лушан: "Гуруҳдан чиқиш учун эртага ғалаба қозонишимиз шарт"
ОЧЛ 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Лаҳвия" учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "қалдирғочлар" устози Сергей Лушан қатнашди.
Унга ҳимоячи Акмал Шораҳмедов ҳамроҳлик қилди.
"Гуруҳдан чиқиш учун биз ғалаба қозонишимиз керак. Эртага ютсак имконият қолади. Стадионга келган мухлислар ҳурмати учун ғалаба қозонишимиз шарт", - Сергей Лушан.
"Эртага мусобақа жадвалига қарамай майдонга тушамиз. Ғалаба қозонсак кейинги босқичга чиқиш имкониятни сақлаб қоламиз", - дейди Акмал Шораҳмедов.
- Акмал Шораҳмедов тушмаган ўйинларда жамоа ижобий натижага эриша олмаяпти. Бу нима билан боғлиқ?
- Эртага у майдонга тушади. Демак ғалаба қозонамиз (кулади).
- Рақибни қанчалик ўрганиб чиқдингиз?
- Одатдагидек рақибнинг ўйинларини кўриб чиқдик. Гуруҳдан чиқиш учун "Лаҳвия" асосий фаворитлардан бири эди.
- Достонбек Ҳамдамовга хориж клубларидан таклиф борлиги ҳақида миш-мишлар чиқди. Бунга муносабатингиз?
- Тўғриси мен ҳам сиз каби миш-мишларни эшитдим. Кўплаб ўйинчиларимизга қизиқиш катта. Ҳамдамовдан ташқари бошқа ўйинчиларга ҳам қизиқиш бор.
- "Бунёдкор"га келганингиздан сўнг жамоа ёшартирила бошланди. Сизнингча жамоа кескин тарзда ёшартириб юборилмадими?
- Мен келганимда жамоани 6 нафар асосий футболчи тарк этганди. Деярли янгидан жамоа қургандик. Жамоа тузиш учун камида 2-3 йил керак бўлади. Олий лига клублари сафида 10дан ортиқ футболчиларимиз ижарада ўйнашмоқда. Келажакда клуб трансферлар орқали ўзини ўзи оқлайди. Балки кейинги йил легионерлар хизматидан ҳам воз кечишимиз мумкин. Сабаби ўз жамоамизда ёшлар етишиб чиқишмоқда.
- Ўтган йил жамоада Хайрулла Каримов сардор эди. Бу йил сиз сардорсиз. Хайрулла жамоани ортидан эргаштира олар эди...
Акмал Шораҳмедов: - Сардорлик қилиш албатта қийин ва масъулиятли. Хайрулла Каримовдек тажриба йиллар давомида келса керак. Ўтган турдаги мағлубият учун барча мухлислардан узр сўрайман. Эртага келиб бизни қўллаб қувватлаб туришларини сўрайман.
Нарзулла Сайдуллаев

Комментарии