RU

Последние новости

01:10Онаси футболчи бўлган, жинсий зўравонлик сабабли қамалган, муҳтожларни қўллайдиган "Динамо"нинг янги легионери билан танишамиз  0 00:47"Орзуим — "Реал"ни бошқариш". Эрик Шель Мадрид тарихига кирмоқчи  1 00:15Назорат баҳси. "Сурхон" - "Шинник" 0:2  0 00:00Элит ОЧЛ. Бугунги барча ўйинларда дуранг қайд этилди  0 23:39"Майдондаги ягона нопрофессионал — ҳакам!" Спаллетти "Лацио" билан ўйиндан сўнг портлади  0 23:16Карвахаль ва Арбелоа ўртасида зиддият борми?  0 22:41Роналду машғулотларга қайтди! У Туркманистонга учадими?  7 22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  11 22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  6 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  10 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  12 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  80 20:24Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 - Хитой U-20 1:1  0 19:57ОКМК Қозоғистон жамоасини мағлубиятга учратди  0

"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди Новости

"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди

Теги :  Бунёдкор
Мамлакатимизда байрам шукуҳи кезмоқда.

Эртага юртимиз аҳли “1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни” кенг тарзда нишонлайди. Мазкур санани муносиб кутиб олиш мақсадида жойларда турли кўринишдаги тадбирлар ўтказиляпти. Ана шундайлардан бири “Бунёдкор” футбол академиясида ташкил этилди. Унда академияда фаолият юритаётган мураббийлар иштирокида футбол учрашуви уюштирилди. Жамоалар таркибида эса Мурод Алиев, Ҳикмат Ҳошимов, Қаҳрамон Абдуқодиров, Рустам Забиров, Ғулом Ҳалимтоев, Шерзод Шарипов, Алексей Рошин, Акбар Исматуллаев, Мирғиёс Сулаймонов, Мурод Тошматов, Файзулло Очилов, Маҳмуд Собиров, Жамолиддин Раҳматуллаев сингари яқин ўтмишнинг таниқли футболчиларини кўриш мумкин эди. Мазкур баҳс олдидан академия тарбияланувчилари устозларига эсдалик совғаларини ҳадя қилишди. Энди бўлиб ўтган учрашув хусусида тўхталсак:

“Бунёдкор-1” – “Бунёдкор-2” – 2:2. Пенальтилар серияси – 3:4

Ҳакамлар: Олимжон Абдувасилов, Жавоҳир Саъдакулов, Абдураҳмон Шукуруллаев

“Бунёдкор-1”: А.Рошин, М.Алиев, Ш.Шарипов, М.Миразимов, Р.Хусанов, А.Исматуллаев, Х.Хошимов, Ғ.Ҳалимтоев, Ж.Эсонов, Ж.Раҳматуллаев, Р.Забиров

Захирадан тушганлар: Д.Фезазиев, А.Ҳошимов, Д.Мавлянов, М.Мирзааҳмедов, З.Хаётов, Қ.Ваҳобов, А.Муминов, Ю.Эргашев, Б.Нишонбоев

“Бунёдкор-2”: Б.Сайфуддинов, Э.Мелиқўзиев, М.Собиров, А.Жуммаев, Қ.Абдуқодиров, Ф.Очилов, Э.Маҳкамов, К.Ҳусанов, М.Сулаймонов, Ю.Арсланов, М.Тошматов

Захирадан тушганлар: У.Эгамов, И.Холназаров, Б.Сатторов, С.Толибов, Ш.Толибов, Д.Бердиев, Х.Файзуллаев, Д.Юнусматов, Г.Сапаргалиев, А.Ҳасанбеков, А.Раҳматуллаев, Ҳ.Йўлдошев, С.Зухриддинов, Х.Аҳмаджонов

Голлар: Д.Фезазиев (28), Р.Хусанов (37) – И.Холназаров (39, 51).

Пенальтилар серияси: Ҳ.Ҳошимов, М.Алиев (дарвозабон), Ш.Шарипов, А.Хошимов (устун), Ғ.Ҳалимтоев – М.Сулаймонов, Х.Аҳмаджонов, Э.Маҳкамов (дарвозабон), Ф.Очилов, А.Жуммаев

Учрашув давомида нисбатан устунлик қилган “Бунёдкор-1” жамоаси футболчилари рақиб дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Уюштирилган кетма-кет ҳужумлардан сўнг, Дилавер Фезазиев (28-дақиқа) ҳисобни очди, 1:0. Орадан 9 дақиқа ўтгач, Равшан Ҳусанов (37-дақиқа) ҳисобни янада оширди, 2:0. Шундан кейин ўз дублини расмийлаштирган Ислом Холназаров (39, 51-дақиқалар) мувозанатни тиклади, 2:2. Пенальтилар сериясида эса омад “Бунёдкор-2” жамоасига кулиб боқди, 3:4. 

Ўйин якунига етгач, ФК “Бунёдкор” МЧЖ президенти Қ.Н.Ҳакимов, клуб бош директори М.Алиев, “Бунёдкор” футбол Академияси директори Ш.Саидов клуб тизимида фаолият юритаётган барча мураббийларни кириб келаётган касб байрами билан самимий қутлашди. Шунингдек, тажрибали мураббийлар – Николай Красногоров, Абдумалик Жуммаев, Абдусаттор Мўминов ва Маҳмуд Собировларга “Ўзбекистон спорт фахрийси” унвони тантанали равишда топширилди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика